Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Олтин бутса” кимга насиб этади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Олтин бутса” асосий даъвогар бўлиб турган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

 

10-11 ўрин. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Ромелу Лукаку («Интер») — 17 та гол 34 очко

 

Лукаку эндигина 26 ёшга тўлди. Унинг келажаги ҳали тўлиқ олдинда. Қаҳрамонимиз ўз кариерасини ўнглаб олиш учун “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Якунда бу қарор ўзини тўлиқ оқлади. Улкан ҳужумчидан Антонио Конте чинакам тўпурар ҳужумчини “ясади” .

Обамеянг ўтган мавсумда Мане ва Салаҳ билан биргаликда 22 тадан гол киритган ва “олтин бутса”ни қўлга киритган эди. Агар танаффус пайдо бўлмаганида, габонлик ҳужумчида имкониятларини яхшилаб олиш имкони мавжуд бўлар эди. Тан олиш лозим, “Арсенал” сардори АПЛда ўзини йўқотиб қўймади. Бежизга у билан “Барселона” ва “Реал” қизиқиб қолмаган.

 

8-9 ўрин. Виссам Бен-Йеддер («Монако») — 18 гол, 36 очко

 

Ўтган мавсумда “Севилья”дан “Монако”га келган Виссам деярли 4 мавсумдан бери тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда. “Монако” сингари ўртамиёна жамоада 18 та гол киритиш исталган ҳужумчининг қўлидан келавермайди.

 

8-9 ўрин. Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 18 гол, 36 очко

 

Ўтган мавсумда Мбаппе “Олтин бутса” учун сўнгги турларга қадар Месси билан кураш олиб боргани ёдингизда бўлса, ажаб эмас. Аслида бу мавсумда ҳам у сермаҳсуллик намойиш этиши мумкин эди, бироқ мавсум бошида ортирилган жароҳат барча режаларни барбод қилди. Агар мусобақа давом эттирилиса, Мбаппе ушбу рўйхатнинг етакчиларидан бирига айланиб олиши мумкин.

 

6-7 ўрин. Джейми Варди («Лестер») — 19 гол, 38 очко

 

“Тулкилар”нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритган йили Варди 24 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилган эди. “Лестер” тепасига Брендон Рожерс келгач, Варди ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказишни бошлади. Қаҳрамонимиз 26 та учрашувнинг 19 тасида майдонни голсиз тарк этмагани сўзимизга исбот бўла олади.

 

6-7 ўрин. Лионель Месси («Барселона») — 19 гол, 38 очко

 

Олти карра “олтин бутса”ни ўзиники қилиб олган футболчи бу рўйхатда ўз ўрнини йўқотиб қўйгани рост. Афсуски, Месси мавсум стартини ўтказиб юборди. Шунга қарамай, Месси жамаоасини елкасидан “кўтариб юришни” давом эттирмоқда.

 

3-5 ўрин. Тимо Вернер («РБ Лейпциг») — 21 гол, 42 очко

 

Тимо ўзининг илк мавсумидаёқ 21 та гол киритишга муваффақ бўлган бўлса, кейинги мавсумларда 13 ва 16 бор дарвозаларни ишғол қилди. Бу мавсумда Тимо ўз шахсий рекордини янгилаши мумкин. Бунинг учун ҳеч бўлмаса бир дона гол киритишнинг ўзи кифоя. Бундеслиганинг якунлашига 9 тур қолганини ва унинг ажойиб спорт формада эканлигини инобатга олсак, Вернер пешқадамлик учун курашиши ҳеч гап эмас.

 

3-5 ўрин. Эрлинг Холанд («Зальцбург»/«Боруссия Дортмунд») — 25 голов, 42 очка

Эрлинг бу мавсумда киритган голларнинг 16 таси Австрия биринчилигида киритилгани боис,унинг жамғарга очколар сони камроқ. Умуман олганда, 19 ёшли футболчи учун ажойиб натижа!

3-5 ўрин. Криштиану Роналду («Ювентус») — 21 гол, 42 очко

 

4 бор “олтин бутса”ни қўлга киритган футболчи бу мавсумни кўтаринки кайфиятда бошламади, бироқ декабр ойида спорт формасини тиклаб олгач курашга қўшилди. Роналдунинг спорт формаси “дахшатли” кўринишга келган бир пайтда, вирус темпни тушириб юборди. Эндиликда, Кришнинг тўпурарлик пойгасидаги келажаги катта сўроқ остида қолмоқда.

 

2 ўрин. Роберт Левандовски («Бавария») — 25 гол, 50 очко

 

Роберт 2019-йилда барчадан фойдалироқ футболчи бўлди. 2020-йилга келиб поляк Герд Мюллер ўрнатган бир нечта рекордларни янгилашга муваффақ бўлди. Агар мавсум давом эттирилса, Левандвоскийда “олтиб бутса”ни қўлга киритиш учун ажойиб имконият мавжуд.

 

1 ўрин. Чиро Иммобиле («Лацио») -27 гол, 54 очко

 

Бундан бир неча йил илгари, “Боруссия Дортмунд” жамоани тарк этган Роберт Левандовскийнинг ўрнини айнан Иммобиле билан тўлдиришни режа қилган, бироқ бу фикр якунда ўзини оқламаган эди. Имобиледа “олтин бутса”ни қўлга киритиш учун жуда яхши имконият бор. Италиялик ҳужумчи 26 та турда 27 гол киритди. Олдинда яна 12 та тур борлигини ҳисобга олсак, Имобилида ўз фаолиятидаги энг катта совринни қўлга киритиш имконини яратиб беради. 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:04, 31.03.2020. Ўқилди: 5514 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик