Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
  • Суперлига
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8279 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бум! «Реал» операцияси: Аввал Холанд, кейин Мбаппе

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Реал Мадрид” устози Флорентино Переснинг қай даражада ўз ваъдасидан чиқа олиши мумкинлиги борасида фикр алмашади.

Испаниянинг “Marca” нашри берган хабарларга қараганда, “қироллик клуби” пандемия даврида ҳам жамоанинг келажакдаги трансферлари борасида бош қотиришда давом этмоқда. Кеча Испаниянинг биринчи рақамли нашрининг журналида: “Холанд, кейин Мбаппе” номли мақола эълон қилинди. Катта эҳтимол билан бу ҳазил эмас.

“Реал Мадрид”нинг ҳозирги паллада катта трансферларга қўл уришига вирус тўсқинлик қилиш ўрнига кўмак бериб юбориши ҳеч гап эмас. Айни дамда Переснинг столи устида шунчаки тахминлар эмас, ҳужум чизиғини ривожлантириш борасида аниқ бир режа бор эканлиги кўрниб турибди.

Агар Мбаппе ва Холандни Мадридга олиб келишнинг уддасидан чиқилса, сўзсиз “Реал Мадрид” мухлисларини “Галактикос”нинг 3-авлоди билан табриклашимиз мумкин. Шундай бўлса-да, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслиги турган гап. Катта трансферлар учун катта пуллар ва улкан маошга эга шартномалар талаб этилади. Шундай бўлсада, “айёр тулки” – Флорентино Перес бу йигитларни қўлга киритиш учун қўлидан келган барча ишни уддабуронлик билан бажариши аниқ. Шундай экан, ўз вақтида Бекхэм, Зидан, Оуэн, Роналдо, Роналду, Кроос, Модрич, Рамос ва бошқа кўплаб юлдузларни жамоасига олиб келган Перес учун Мбаппе ва Холанд трансфери катта муаммо туғдирма керак.

Боз устига, “Реал Мадрид”нинг ҳужум чизиғида бугун муаммолар яққол кўзга ташланиб турибди. Роналду бор пайтда, бу нарса кўзга ташланмаётган эди. Афсуски, бугунги кунда “Реал Мадрид” ҳужум чизиғида бутун дунёда мухлислари бор бирорта футболчи қолмади. Стабиллик етишмайдиган Бензема ва Бэйлдан ташқари, ҳатто терма жамоага ҳам кам чақирилувчи Винисиусни, тез орада жамоадан кетиши кутилаётган Васкес, жароҳатдаги Асенсио, ўспирин Родриго, нима учун харид қилингани жумбоғ бўлган Хамес сингари футболчилар ўрнини янги мегаюлдузлар эгаллаши мантиқан тўғри. Бугунги кунда “Реал” дунёдаги энг кучли ҳимоя ва ярим ҳимояга эга. Дарвозабон борасида ҳам муаммолар бартараф этилди ҳисоб. Энди навбат ҳужумга! Тан олиш лозим, қария Перес ишни кўзини биладиган президент. Бежизга Мадрид клуби унинг қўлостида Европани бир неча бор забт этгани йўқ.

Холандни Мадридга олиб келиш “Реал” учун катта муаммо туғдирмаслиги турган гап. “Боруссия Дортмунд” “қаймоқранглилар” босимига дош бермаслиги турган гап. Афсуски, Мбаппе борасида бундай деб бўлмайди. Қатар амирлари Киллианни жамоада сақлаб қолиш эвазига клубни “Барселона” ва “Реал” даражасига олиб чиқишни режа қилмоқда. Бу ҳақида, яқинда расмий маълумот ҳам берилганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай, “Marca”бежизга Мбаппенинг трансферини кейинги йил амалга ошишига шаъма қилгани йўқ. Гап шундаки, Мбаппе ва “ПСЖ”ўртасидаги шартномага кўра, Агар парижликларўз ҳужумчисини келаси йил сотиб юбормаса, унда эркин агент мақомига эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Яъни, Киллиан жамоа билан шартнома тузишдан бош тортади ва шартнома муддатини ўтиб бўлгач (3 йилдан сўнг),истаган жамоаси билан шартнома тузиши мумкин. Шунга қарамай, тез орада ПСЖ Киллианни ҳайратда қолдиришга қодир шартноматаклиф этиши кутилмоқда. Шундай экан, Перес режасининг иккинчи қисми 50/50 бўлиб турибди.

Холанд 75 миллион евро

Тўғри, Роналду кетгач, Карим кўп гол киритишни бошлади, бироқ тан олиш лозим,у жарима майдончаси ичидаги қотил эмас. У шунчаки жамоавий ҳужумда беназир форвард. Йович борасида ҳам бирорта илиқ фикр билдиришнинг иложи йўқ. У катта эҳтимол билан ижара асосида келаси мавсум бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилади. Шундай экан, бугунги кунда “Реал” учун чинакам 9-рақам эгаси сув ва ҳаводек зарур. Тез орада 33 ёшни қарши олувчи Каримнинг ўрнини босишга қодир футболчиларни излаб топиш осон иш эмас. Норвегиялик футболчининг агенти – Мино Райола мижози камида 2021-йилга қадар Дортмундда қолиши, бироқ ундаги прогресс сабабли ҳаммаси 2020-йилда ўзгариб кетиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганидан хабарингиз бор. Эътиборлиси шундаки, Райола “Боруссия” билан мижози шартнома имзолаётганида Эрлинг учун ажойиб бир бандни шартномага қўштирган эди. Унга кўра, футболчи учун бир нечта клуб 75 миллион евро таклиф қилса, немис клуби уни сотишга мажбур. Бу клублар рўйхатида “Реал Мадрид”нинг борлиги кундек равшан.

“Агар “Реал” мени кузатаётган бўлса, демак барчасини тўғри амалга оширяпман. Бу ёқимли ҳолат.Тайёрманми? Аввало бундан нима ютишим ва нималарни бой беришимни ўйлаб олишим керак”.

Кейин Мбаппе!

“ПСЖ” жамоаси Киллианни олиб қолиш мақсадида ҳатто Неймардан воз кечишгача бориши аниқ. Боз устига, коронавирус сабабли пайдо бўлаётган муаммолар юлдуз футболчиларни жамоада олиб қолишни янада мушкуллаштириб юбормоқда. 2021-йилга келиб, Париж клубида вазият қандай бўлиши даргумон. Куни кеча “ПСЖ” жамоасининг собиқ футболчиси Жероми Ротен берган интервьюдан сўнг, Мбаппенинг “Реал Мадрид”га ўтиши борасидаги миш-мишлар янада авж олди.

“Ўз манбаларимга суяндан ҳолда шуни айтишим мумкинки, Мбаппе аллақачон бир оёғи билан “Реал Мадрид” футболчиси бўлиб улгурди. Қатар амирларининг вазиятга аралашгани боис, бу мавсумда Киллиан Парижда қолади, бироқ келаси мавсум у барибир Мадридга кўчиб ўтади”.

Корона-танаффус нафақат клубларнинг, балки футболчиларнинг ҳам режаларини бузиб юборди. Киллиан бу йили Олимпиада ва Европа чемпионатида тўп суриши керак эди. Бу мусобақалардаги зафарли юриш унинг қийматини янада ошириши кутилаётган бир пайтда, барчаси кейинги йилга қолдирилди. Бундан ташқари, Мбаппе Париж клуби билан яхши алоқаларни сақлаб қолган холда хайрлашмоқчи. Футболчи парижликлар томонидан берилган барча ваъдаларининг устидан чиққани учун миннатдор.

“Реал” ва Париж клуби ўртасидаги муносабатлар анча дўстона алфозга келиб улгурган. Катта эҳтимол билан 2021-йилда Мбаппе катта сумма эвазига (“ПСЖ”ни хафа қилмайдиган сумма) Мадридга кўчиб ўтади. Киллиан ва Зидан ўртасидаги ўзаро қизиқиш шу йўсинда якун топиши анча олдин таниқли нашрлар томонидан башорат қилингани бежиз эмас. Фақат корона-танаффуснинг якунини кутиш қолди холос.

Агарда “Реал Мадрид” “Аввал Холанд, кейин Мбаппе” операциясини муваффақиятли амалга оширса, иккита порлаб чиқаётган юлдузларнинг “даҳшатли” тандемини кўриш имконимиз пайдо бўлади. Фақат вирус тезроқ ортда қолса бўлгани. Ҳозир бу тандемни кўришимиз учун шу тўсиқдан ўтишимиз керак. Қолган деярли барчаси ҳал этилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 08:04, 14.04.2020. Ўқилди: 8792 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.