Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен жамоа ярим ҳимоячиси Иван Ракитичнинг кетиши ҳақида фикр билдирди.
«Менда Ракитич жамоасини ўзгартиришни ўйлаётгани ҳақида маълумотлар йўқ. Мен бу ҳақда ҳеч нарса айта олмайман. У шахсан менга бу борада ҳеч нарса демади. Мен "Барса" бош мураббийи этиб тайинланганимдан кейин Ракитичда майдонга тез-тез тушиш имконияти туғилди. Ўйлайманки, у кўзини кўрсатишда давом этиш учун имкониятга эга.
Ракитичнинг "кўк-анорранглар"лар сафида кўрсатаётган ўйинидан қисман қониқяпман. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Воқеалар ривожи қандай давом этишини кўриш учун озгина вақт керак. Ўйлайманки, Иван ўз жамоасини ўзгартириш режаси бор ёки йўқлигини билиб оламиз», — деди Кике Сетьен.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).