Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирко Еличич: «Кўп ҳолатларда бундай ҳолатга пенальти берилмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 8-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Исталган одам бу ўйинни кўрса, “ҳа, икки гол уриб, осон ютди”, дейиши мумкин. Бу ўйинни таҳлил қилиш қийин. Жамоамдан миннатдорман. Улар яхши курашишди. Бизга шунчаки вазиятлардан фойдаланиш етишмаяпти. Бу борада ишлашимиз керак. Бунда ҳужумчи ҳам керак. Лекин ўйин борасида кўплаб ижобий ҳолатларни кўрдим. Фақат натижа қониқарли бўлмади.

— “Навбаҳор” икки гол уриб олгандан кейин эътиборни ҳимояга қаратди. Табиийки, “Локомотив” ҳужумкорликни оширди. Менимча, бугун жамоа ҳеч бўлмаганда бир голга лойиқ эди. Бу гол учун нима етишмади?

— Машғулотда гол урсангиз, бу ўйинда ҳам бўлади дегани эмас. Менга ҳимоядаги тўп билан ўйинимиз маъқул келди, аммо тўпсиз ўйинимиз ёқмади. Иккита хатога йўл қўйдик ва бу ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ўйин бошидаёқ содир бўлгани афсусланарли. “Навбаҳор” футболчиларида тезлик бор ва улар бундан фойдаланишади. Балки бу баъзан зарарга ҳам ишлаши мумкин. Улар ҳар бир ўйинни шундай бошлашмоқда. Ўзимизга келсак, биз тўпни ушлаб туриш орқали ўйинни назорат қилишни истаймиз. Рақиб ҳимояга ётиб олса, бу бизга қийинчилик туғдиради. Бу ҳолатни ҳам кўриб чиқиш керак.

— Пенальти ҳақида нима дея оласиз?

— Бу ҳолатни ўша пайтда кўрмадим, лекин ўйиндан кейин кўриб чиқамиз дедик. Футболчимиз айтишича, бу жуда кичик вазият ва кўп ҳолатларда бундай ҳолатга пенальти берилмайди. Ҳакам бу ерда 100 фоиз аниқ қарор чиқаради, деб ўйлагандим.

— Сиз ўз вақтида Темур Кападзега мураббийлик қилгансиз. Уни рамзий жамоангизга ҳам киритгансиз. Кападзенинг футболчилик ва мураббийлик салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

— Темур футболчилик пайтидаёқ мураббий эди. Ўша вақтларда ҳам олдимга келиб, кўп ҳолатларда мен билан баҳслашарди. Ўшанда унга: “Мураббий бўлсанг, бемалол шундай қилавер”, дегандим. Ўйингача ҳам ўзига яраша тактикалар қиларди. Унинг мураббийлик салоҳиятини натижалардан билиш мумкин. Бироқ жамоа ичида қандай ишлаётганини билмайман. Унинг жамоалари ёмон эмас. “Олимпик” яхши жамоа эди, терма жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш қилди. У ўз ишини яхши билади. Темурга кейинги фаолиятига омад тилайман.

— Исломбек Баратов ва Муҳриддин Зоировга етарлича ўйин амалиёти берилмаяпти.

— Зоировда ҳали ўзини кўрсатиш учун имконият ва вақт етарлича. Олдимизда иккита вазифа бор: жамоа яхши натижалар қайд этиши керак, жамоа олдинга қадам ташлаши керак. Бунда ёш футболчиларнинг ҳам ўрни катта. Бирор футболчи бошқа жойга бориб, дарҳол ўзи истагандек ўйин кўрсата олмайди. Чунки олдинги жамоасида бошқача услубда ўйнаган. Муҳриддин Зоиров ҳақида ўтган ҳафта гапиргандим. Темурхўжа Абдухолиқов ҳозир яхши ҳолатда ва уни нега алмаштиришим керак? Баратов эса бунгача “Машъал”да ўйнаган. Ҳозир услуб бошқача ва бу унга қийинчилик туғдиряпти. Ислом — яхши футболчи, унинг ўйини менга ёқди. Шунчаки бизда ҳозир унинг позицияси учун бошқа вариантлар бор.

— “Бунёдкор” билан дербидан кейин Абдуллоҳ Йўлдошев билан бўлган ҳолат ҳақида гапирсангиз. Бу жамоанинг бошқа футболчиларига қандай таъсир қилди?

— Унинг кайфияти жуда яхши. Мураббийлар штаби ва раҳбарият футболчи билан гаплашиб олдик. Ёш футболчилар, уларда бундай қизиққонлик бўлиб туради. Шунчаки бу ҳолатга бошқа шахслар ҳам аралашиб кетган. Икки ёш йигит тортишиб қолса, буни тушуниш мумкин. Лекин бунга ёши катталар аралашса, буни ассоциация кўриб чиқиши керак. Бу аслида чиройли ҳолат эмас. Лекин ёши катталарнинг аралашгани ишни янада хунуклаштирган. Бундай бўлиши керак эмасди. Икки футболчи ҳам ўзига яраша дарс олган. Футбол ҳам оила каби — бу ерда ҳам хатолар бўлиб туради. Муҳими, бу хатодан хулоса чиқариш. Умид қиламанки, у бундан хулоса олган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:28, 18.04.2026. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик