Мадриднинг “Реал” жамоаси 20-асрнинг энг яхши жамоаси деб тан олинди. Айни дамда, ҳам “Реал” замонамизнинг энг кучли клублардан бири бўлиб турибди. Бугун “қироллик клуби”ни буюк клубга айланишига туртки бўлган 10 та воқея ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Анча илгари тузилган клуб
1902-йилнинг 6-март санасида Мадридда “Реал” жамоасига асос солинган. Жамоа асосчиларидан бири Хуан Падроса 1912-йилга қадар Мадриднинг турли стадионларида жамоанинг ўйинлар ўтказишини таъминлагани эътиборга молик. Клуб 1912-йилда уй учрашувини ўтказиш учун О’Доннел стадионини қуриб битиргач, тўлақонли уй стадионига эга бўлди.
“Реал”нинг “қироллик клуби”га айланиши учун Алфонсо IIIқўшган ҳиссаси улган. Шахсан қиролнинг ўзи 1924-йилда “Чамартин” стадиони бунёд этгач, клубнинг ўсиши жадаллашиб кетди.
Президент Сантьяго Бернабеу
Сантьяго аввалига футболчи бўлган бўлса-да, клуб президентлигига кўтарилгачгина жамоа тарихига киришга муваффақ бўлди. Айнан Бернабеу бошқаруви остида клуб орзуларининг барчасини ушалишига муваффақ бўлди.
Собиқ футболчи нафақат жамоаси учун, балки Европадаги мусобақаларни ривожлантириш борасида ҳам катта иш олиб боргани таҳсинга сазовор. Айнан унинг ташаббуси билан Европа чемпионлар кубоги пайдо бўлди. “Реал” эса, унинг қўл остида ушбу мусобақанинг илк бештасида ғолиб чиқишни уддалагач, бутун Европада машҳурликка эришди.
Айнан у клуб тарихидаги энг машҳур футболчиларни (Альфредо ди Стефано, Пако Хенто, Пушкаш) Мадридга олиб келишда катта ҳисса қўшган.
Қаҳрамонимиз даврида клуб умумий ҳисобда 30 та совринни боши узра кўтаришни уддалаган. 1978-йилда Сантьяго Бернабеу оламдан кўз юмгач, клуб уй стадиони афсонавий президент номини олди.
Ди Стефано трансфери
1952-йилда Сантьяго Бернабеу жамоанинг 50 йиллик тўйини нишонлаш мақсадида Мадридга Колумбия чемпионати вакили “Милионерес” жамоаси таклиф этади. Клуб сафида ажойиб ўйин кўрсатган Альфредо Ди Стефано “Реал Мадрид” мураббийларини қизиқтириб қўяди.
Энг қизиғи шундаки, Ди Стефано Испанияга қайтиб келгач, “Барселона” билан шартнома имзолаши керак эди. Тақдирнинг тақозоси билан, ҳужумчи “Реал” билан узоқ йиллик шартнома имзолайди. Айнан ушбу трансфер “қироллик клуби”нинг 20-асрдаги энг кучли жамоасига айланишига сабаб бўлди.
Илк 6та соврин
Европа чемпионлар кубоги ташкил этилгач, “қаймоқранглилар” ғолиблик учун барчадан кўпроқ ҳаракат қилишга тушиб кетишади. Жамоа раҳбарлари томонидан берилган катта суммадаги мукофот пуллари, яратиб берилган шароитлар ҳам бу мақсадни амалга оширишда кўмакчи бўлади. Клуб сафидаги ўша давр юлдузлари: Ди Стефано, Хенто, Гектора Риала, Раймона Копа, Пушкаша, Хосе Мария Заррага, Рафаэль Лесмеса ва Хосе Сантамария сингари футболчиларнинг ҳам бу ғалабаларга қўшган ҳиссаси жуда катта.
Бирин-кетин қўлга киритилган совринлардан сўнг, жамоада қайта қуриш бошланади. Юқорида номи зикр қилинган юлдузлардан фақат Хентогина жамоа 1966-йилда 6-бор Европа тахтига кўтарилганда жамоа билан эди. Қолган юлдузлар турли клублар сафига йўл олган бўлсада, Хенто охиригача жамоа билан қолади.
The Quintdel Buitre
1980-йилда “Реал” академиясидан асосий жамоага кўтарилган футболчилар авлоди эришган ютуқларни эслаб ўтишимиз шарт. “Кастилья” сафидан асосий жамоага олиб ўтилган Мичел, Мартин Васкес, Маноло Санчис ва Мигель Пардеза“Реал”нинг 80-йилларда ҳам ўз имижини сақлаб қолиши учун катта ҳисса қўшган.
Бу йигитлар УEФА кубоги ва 5 та Испания чемпионлигини қўлга киритиш орқали, “қаймоқранглилар”ни яна катта футболда гегемонлик қилишини таъминлаб берган.
Жамоанинг ғалабаларида катта рол ўйнаган футболчилар бешлигига ўша даврларда журналист Хулио Сезар TheQuintadelBuitre(Овчилар бешлиги) номини берганди. Айнан Сезарнинг мақоласидан сўнг, бутун дунё бу йигитларни “Овчилар бешлиги”деб ёдга олишни бошлади.
7,8 ва 9-ЕЧЛ совринлари
Бутрагеньонинг даври якунланиши билан, катта саҳнага Раульчиқиб келади. Айнан Раульундан аввалги авлод амалга ошира олмаган ишни — ЕЧЛда (1998-йилда) зафар қучишни уддалайди. Айнан 32 йиллик танаффусдан сўнг, Европа тахтига кўтарилган клуб 2000 (Париж) ва 2002 (Глазго) йилларда ҳам Европада тенгсиз клуб сифатида тан олинади.
Галактикос
2003-йилда ФлорентиноПерес “Реал Мадрид”ни галактикосга айлантириш ишларини бошлаб юборади. Девид Бекхэм, Зидан, Оуэн, Роналдо Назарио ва ҳатто “Барса” сардори Луиш Фигуҳам катта пул эвазига Мадридга кўчиб ўтади.
Перес спорт маркетингижадаллик билан ўсиб бораётганда “галактикос”ни шакллантириш орқали клуб логотипини дунё даражасидаги брендга айлантиришга муваффақ бўлади. Бу нафақат катта даромад, балки майдонда ҳам катта ғалабаларга туртки бўлган десак, адашмаган бўламиз.
Афсуски, “Галактикос” қанчалар қудратли бўлмасин, ЕЧЛда зафар қучиш режасини амалга ошира олмади. Айниқса, 21 аср аввалидаги ғалабалардан сўнг, клуб узоқ муддат Европа грандларига плей-офф баҳсларида аламли тарзда мағлуб бўлишни одат қилиб олди.
Криштиану Роналду трансфери
Перес 2009-йилда қайта сайлангач, дарров Роналдуни “Реал”га олиб келиш орқали ўз имижини кўтариб олди. Ўша даврларда космик нарх (96 миллион евро) эвазига сотиб олинган португалиялик футболчи 10 йил давомида клуб учун жуда катта наф келтиришини Перес сезган кўринади.
Роналдунинг ЕЧЛда “Манчестер Юнайтед” билан зафар қучгани, Пересда у жамоанинг янги етакчиси бўлиши мумкинлигига ишонтирган шекилли, президент Роналду учун пулни аяб ўтирмади.
Якунда бу жамоа тарихидаги энг яхши трансфер сифатида тарихга кирди. Криш “Реал” сафида 438 та учрашувда майдонга тушиб, 451 бор гол киритишни уддалади ва клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчига айланиб олди.
У клуб тарихидаги барча рекордларни янгилагач, 100 миллион евро эвазига “Ювентус”га ўтиб кетди.
“Десима”
12 йил давом этган “қурғоқчилик”дан сўнг, 2014-йилда Карло Анчелотти жамоани ЕЧЛда зафар қучишини таъминлаб берди.
Айниқса, финал учрашувида азалий рақиб “Атлетико”нинг мавҳ этилиши чемпионликнинг қадрини ошириб юборди. Испанлар “Реал”нинг ЕЧЛда зафар қучиш учун миллионларни ишлатгани учун “Ла Десима” деб номлаган пайтда, Рамос қўшиб берилган дақиқаларда гол киритиб ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказди. Кейин, руҳан синиб қолган “Матрасчилар” дарвозаси яна 3 бор ишғол қилингани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.
Айнан ўша чемпионликдан сўнг, “Реал” “қон ҳидини” сезиб қолди шекилли, Еврокубогларда ғалабалар сонини оширишга тушиб кетди.
Кетма-кет ғалабалар
“Атлетико” устидан қозонилган ғалабадан 2 йил ўтиб, жамоа яна бир бор ҳамшаҳарлари билан Миланда тўқнаш келишди. Пенальтилар сериясигача давом этган учрашувда Криш ҳал қилувчи зарбада адашмади ва Зидан ўзининг биринчи ЕЧЛ совринини боши узра кўтарди.
2017-йилда “Реал” Кардиффда ортиқча қийинчиликсиз “Ювентус”ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирганча ЕЧЛ совринини кетма-кет икки мартақўлга киритган ягона жамоага айланиб олди.
Барча ҳайратланиб турган пайтда, Зидан Киевдаги финалда Клоппнинг “тўполончи” болаларини мағлуб этганча кетма-кет 3-бор Европа тахтига кўтарилди. Ўша йили “Реал” ўзининг буюк жамоа эканлигини яна бир бор барчага исботлаб қўйди десак, адашмаган бўламиз.
Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).