Stadion.uz “Интер Майами”нинг ёзда амалга ошириши мумкин бўлган трансферлари ва режалари билан таништириб ўтади.
Яқиндагинаташкил этилганига қарамай, “Интер Майами” MLSга қўшилишга муваффақ бўлди. Бир қарашда осондек кўриниши мумкин, бироқ бунинг учун Бекхэм ва унинг юристлари жуда катта маштабдаги ишни амалга оширишларига тўғри келди. Энди барча қийинчиликлар ортда қолгач, жамоани шакллантириш ишлари бошланди. Айни дамда, клубда фақат ёш ва иқтидорли йигитлар бор холос. Океан ортидаги ОАВ берган хабарларга кўра, Бекхэм АҚШнинг жанубий қисмидаги деярли барча иқтидорли футболчилар ичидан танлаб олинган футболчиларни клубга жалб этган. Эндиликда унинг олдида 3 та юлдузни сотиб олиш вазифаси турибди.
Нима учун айнан 3 та?
MLSда ҳам футболчиларнинг маошлари борасида қонунлар қабул қилинган. Сўнгги қарорларга кўра, бирорта MLS клуби 3та юқори маош олувчи футболчидан ортиғини клубга жалб этиши мумкин эмас. Шу сабабли, Бекснинг менежерлар ва мураббийлар кучли жамоа шакллантиришда қўл келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқишмоқда. Ҳа айтганча, Бекс жамоа бош мураббийи сифатида MLS тарихидаги энг омадли ва тажрибали Диего Алонсони танлаган. Айни дамда Алонсо жамоа учун ёш футболчиларни шахсан ўзи кузатишда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, жамоанинг деярли 60 фоиз футболчиси иккита фуқороликка эга келиб чиқиши жанубий америкалик бўлган футболчилардан ташкил топмоқда. Маҳаллий футболчилар борасида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас, бироқ ёзда жамоа етакчиси бўлиши кутилаётган футболчилар борасида савол очиқлигича қолмоқда. Айни дамда Бексда иккита вариант мавжуд.
Хўш,ёзда ким MLSга ўтади?
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Интер Майами”нинг янги етакчиси сифатида иккита футболчининг номзоди кўриб чиқилмоқда. Улардан бири “Реал Мадрид” футболчиси Лука Модрич бўлса, иккинчи ёзда эркин агентга айланиши аниқ бўлиб улгурган Давид Силва.
Феде Вальверденинг ўсиб келаётгани сабабли, тез орада “Реал Мадрид” “ўз услубида” Модрични четга суриб ташлаши аниқ. Шу сабабли хорватиялик футболчининг агенти аллақачонбошқа клублар билан алоқага чиқишни бошлаган. 2018-йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиган Лука Модричнинг трансфери MLS учун, “Интер Майами” учун чинакам бомба бўлиши аниқ. Боз устига, “Marca” нашри маълум қилганидек, Бекс Модричга яхшигина маош кўрсатилган 3 йиллик шартнома таклиф қилишга улгурган. Ҳозирча, Модрич “Реал Мадрид”дан кетиш борасида қарор қабул қилганича йўқ. Шунга қарамай, “Реал” ёзда айнан Модричнинг позициясига Камавинганихарид қилмоқчи эканлиги бежиз эмас.
Давид Силва
Испаниялик футболчи Еврофутболдаги тинимсиз босимдан, журналистлар қуршовидан ва зич тақвимдан жуда чарчагани боис “шаҳарликлар” билан шартнома узайтиришдан бош тортди. Қаҳрамонимиз фаолиятидаги сўнгги мавсумларни нисбатан босим кам ва тинчроқ биринчиликда ўтказишни истамоқда. Катта эҳтимол билан бу MLS бўлиши тахмин қилинмоқда. Боз устига, футболчи билан аллақачон Бекснинг менежерларидан бири учрашув ўтказишга ҳам муваффақ бўлди. Ёзда эркин агентга айланувчи испаннинг ўзи ҳам MLSда тўп суришга қарши эмас. Ҳозирча, корона-танаффус сабабли барча музокаралар тўхтатилди. Акс ҳолда, аллақачон Модрич ёки Силва “Интер Майами” билан шартнома имзолашга улгурган бўлар эди.
Ҳужумчилардан кимни харид қилиш мумкин?
Бугунги кунда “Интер Майами” нишонида Луис Суарес ва Эдинсон Каванитурибди. Ҳозирча Суареснинг MLSга кўчиб ўтиши очиқ турган савол. Гап шундаки, уругвайлик футболчи камида яна бир мавсум Каталонияда қолишга қарор қилган. Гап шундаки, Бекснинг менежерлари аллақачон уругвайлик футболчи билан алоқага чиқишга улурган ва футболчи бир мавсумдан сўнг, таклифни ўйлаб кўришини айтган. Шундай экан, Суареснинг трансфери ҳозича ҳақиқатдан анча йироқ.
ПСЖ билан шартномаси ёзда якунига етиши кутилаётган Эдинсон Кавани борасида бундай дея олмаймиз. Яна бир “Интер Майами” нишонидаги уругвайлик футболчи Девид билан шахсан яхши таниш. Боз устига, футболчи Европа жамоаларидан бирортаси билан қишда келишувга эришгани йўқ. “Атлетико”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” сингари жамоалар таклифини ҳам рад этган форвард ёзда MLSга йўл олиши мумкин. Сўнгги маълумотларга қараганда, айни дамда Майамининг “Интер” клуби Каванига 3 йиллик шартнома тайёрламоқда. Ҳозирча, бу борада бошқа маълумотлар йўқ.
Учинчи футболчи мудофаага олинса, ажаб эмас
Диего Алонсо клуб эгасидан жамоанинг ўйинини белгилаб беришга қодир, сўнгги ҳимоячи харид қилишларини сўраганидан хабарингиз бўлмаса керак. Жамоа мураббийи биринчи узатмага эга, жисмонан бақувват ва туғма етакчи футболчини жамоага олиб келиш борасида Девидга расман мурожаат қилди. Айни дамда, клуб скаутлари, менежерлари ва трансферлар билан шуғулланувчи расмийлар қидирув ишларини бошлаб юборганига анча бўлди. Маълумоталарга қараганда, ҳозирча иккита ҳимоячи варианти устида иш олиб борилмоқда. Улардан бири Диего Годин бўлса, иккинчиси Жером Боатенг.
Диего Годин ўзининг “Интер”даги ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганидан норози. Боз устига, келаси мавсумда унинг жамоа билан тузган шартномаси ҳам якунига етади. “Интер” қария ҳимоячига янги шартнома таклиф қилмаслиги аниқ. Шундай экан, Годин MLSдан тушган таклифни қабул қилишга руҳан тайёр.
Ундан фарқли ўлароқ, Жером Боатенг масаласи бироз чигал. ЖЧ ғолиби “Бавария”ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган, бироқ унга Европадан ҳам етарлича таклифлар келиб тушмоқда. Ҳозирча, Жером ўз келажаги борасида расмий маълумот берганича йўқ. Шундай бўлсада, футболчи MLSда тўп суриши мумкинлигини рад этмаяпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).