Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6148]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2676]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2619]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2546]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2419]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1789]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1555]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1541]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1508]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1471]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Даҳолар куни»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

8 май куни бир қатор футбол даҳолари таваллуд топишган. Италия ҳимояси намоёндаларидан бири Франко Барезидан бошлайлик.

Олтмиш ёшини нишонлаган иқтидор умрбод "Милан" клубида ўйнади. Акаси – Жузеппе Барези "Милан"нинг бу томонида фаолият ўтказди – "Интер"да.

Ака-укаларнинг қарорига қарангда энди. Аслида воқеа мана бундай бўлган: Франко ҳам акаси сингари "Интер" мухлиси эди. Аммо уни "нерадзурри" таркибига олишмади. Шунда "Милан" клуби структурасида ишловчи Итало Гальбьяти ёш йигитчанинг иқтидорини ўз вақтида пайқамаганида, кўп эҳтимол кичик Барези фаолиятини бошламай туриб ҳам якунлаши мумкин эди.

18га кирмаёқ Барези "россонери"нинг асосий ўйинчисига айланди. 11 йилдан бери скудеттони енга олмаётган клубнинг муваффақиятида муҳим роль ўйнади. 80-йиллар давомида "Милан" бир неча бор В серияга тушиб кетди. Бироқ, Франко кўплаб таклифларга рад жавобини бериб "қизил-қора"ларга вафодор бўлиб қолди. Ҳатто акасига шундай ҳам деганди: “Мен бир марта жамоамни йўқотганман, иккинчисини ҳам бой беришни истамайман”.

Ҳа, италияликларнинг айни шу жиҳати футболда қадрланади. Барези бу садоқати учун қандай мукофотланганини эшитинг бўлмаса:

☑️ Олти карра Италия чемпиони.
☑️ Тўрт бор Италия суперкубоги соҳиби.
☑️ Уч карра ЕЧЛ ғолиби.
☑️ Уч бор Европа суперкубоги соҳиби.
☑️ Икки марта қитъалараро кубок ғолиби.

Терма жамоасида етти ноёб футболчи сирасига киради: 1982 йили олтин, 1990 йили бронза ва 1994 йили кумуш медалларни қўлга киритиб, мундиалларнинг тангачалари комплектини тўкис қилиб қўйган.

Франко Мальдини, Костакурта ва Тасотти билан биргаликда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғини ташкил этишган. 21 йил бир жамоа либосида ўйнаган Барези табиийки бугунги кун афсонаси. Олтинчи рақами абадийга унга берилган. Бугунги "Милан" мухлислари бу қадар ўтмиш юлдузларини эшитишса, Алпомишни ўқигандек бўлишса ҳам керак.

###

8 май шунингдек Бразилия футболининг энг ёрқин кипери Клаудио Таффарелнинг ҳам таваллуд куни. 1966 йили туғилган. Бразилиянинг "Интернасьонале" клубида беш йил фаолият юритгач, Италия А серияни ихтиёр айлади. 90-йилларда Апеннин ярим оролида бу соҳада рақобат ўта кучли бўлганидан бу таваккалига қойил қолишимиз керак. Клаудио "Парма"да яхши ўйнади. Сўнг "Режина", "Галатасарой", "Атлетико Минейро" ва охирида яна "Парма". Биз Таффарелнинг ўйинларини кўпроқ мундиаллардан биламиз. Чунки унинг антиқа ўйин услуби ва бошқалардан ажралиб туриши шундоғам ҳар бир чизиғи қўрқинчли Бразилияга файз бериб турарди. Бежизга у терма жамоаси таркибида 11 йил фаолият олиб бориб, орзу қилиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқмаган: Олтин ҳам бор, кумуш ҳам бор, қитъа чемпионлиги ҳам бор – икки марта, кумуш медали ҳам.

Клуб фаолиятида фақат "Галатасарой" таркибида мамлакат чемпиони бўлди. "Парма"да УЕФА кубогини забт этгани ҳам аслан катта натижа. Хуллас, Бразилия деганда фақат ҳужум чизиғи эмас, дарвоза соҳаси ҳам борлигини биз Таффарел ижодида илк бор гувоҳи бўлгандик.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 11:06, 08.05.2020. Ўқилди: 4284 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.