Рабьо эртага «Ювентус» сафига келадиган бўлди
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо эртага — 13 май, чоршанба куни клуб ихтиёрига етиб келадиган бўлди. Аввалроқ туринликлар жамоа сафига келишни пайсалга солаётган футболчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлаётгани ва уни ёзда трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Франциялик футболчи эса ўзини ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаган дея ҳисобламоқда ва эртага Италияга учиб келади.
"Юве" сафига легионерлардан энг сўнгги бўлиб Гонсало Игуаин қўшилади. У ҳозирда Аргентинада бўлиб турибди. Унинг онаси касал бўлгани учун клуб унга рухсат берган.
Рабьо ва Игуаин Туринга етиб келганидан кейин 14 кунлик карантин муддатини ўтайди. Шундан сўнг улар жамоанинг машғулотларига қўшилишади.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 19:09, 12.05.2020. Ўқилди: 2092 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар