Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Радослав Алексич: «Андижонлик мухлисларни асло унутмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбек футболида ўз мавқеи ва содиқ мухлисларга эга «Андижон» жамоаси жорий йилги чемпионат стартида чакки кўринмаган бўлсада, дастлабки 3та турда ғалаба нималигини билмади. Водийликлар 1-турда «Локомотив» майдонида мардонавор курашган ҳолда, ортга кичик ҳисобли мағлубият билан қайтишди.

Кейин Қаршида яна шу сценарий такрорланди. 3-турдан ўрин олган «Водий дербиси» («Навбаҳор»га қарши)да эса кучлар тенг келди. Хуллас, жорий мавсум яхши натижаларга даъво қилиши айтилган «Андижон» мажбурий танаффусга ғалабасиз чиққан 4та жамоадан бири бўлди. Аслида аввалги мавсум бошида ҳам шундай муваффақиятсизлик кузатилган ва жамоа кейинчалик ўйин бобида ўсиб борганди. Айниқса, бошқарувга Александр Хомяков таклиф этилгач, футболчилар янада жипслашишди. Янги мураббий жумладан, легионерлар хизматидан жойида унумли фойдаланиш йўлини топди. Дейлик, мавсумнинг биринчи қисмида майдонда нимаси биландир яққол ажралиб турмаган Радосав Алексич иккинчи даврада ажойиб ўйин намойиш қилиб, мухлислар қалбидан жой олди. Қисқаси, сербиялик футболчи ёмон таассурот қолдирмади, аксарият учрашувларда жамоа жонига оро бўлди, ишончни оқлади. У «Андижон» билан 1 йиллик шартнома тузганди ва мавсум якунида жамоа билан хайрлашди. Яқинда ижтимоий тармоқ орқали Радосав билан боғланиб, баъзи саволларга жавоб олдик. Айтиш жоиз, Алексич ҳам кўплаб легионерлар каби андижонлик мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

 

- Салом Радосав, ишларингиз яхшими? Ўтган мавсум «Андижон» сафида чакки тўп сурганингиз йўқ. Бироқ мавсум якунлангач, жамоа билан хайрлашдингиз. Нима, қолишингизни хоҳлашмадими?

- Аввало, айтишим керак, фаолия­тимда илк марта легионер сифатида ўйнадим. Тўғриси, уйдан йироқда яшашда бироз қийналдим, яна тил масаласида мушкулотларга дуч келдим. Чунончи, клуб сафидаги ягона сербиялик эдим. Аввалига менга унча ишонч билдиришмади, кўплаб учрашувларни захирада кузатишга мажбур бўлдим. Хайриятки, янги бош мураббий келгач, у билан тезда тил топишдик. Ўйинимнинг яхшиланишида айнан Хомяков катта ўрин тутди - у менга етарлича имконият бериб, доимий равишда асосий таркибдан жой ажратди.

- Мавсум бошида «Андижон» олдига 6-7-ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилганди. Кейинчалик вазият бутунлай ўзгарди ва Суперлигада қолиш учун кураш олиб боришингларга тўғри келди.

- Ҳа, жамоанинг иккинчи даврадаги ҳолатидан келиб чиқсак, асосий мақсад кучлилар сафида қолишга айланди. Муҳими, Суперлигадан тушиб кетмаслик миссиясини бажара олдик. Менимча, аввалги мавсум «Андижон» учун хайрли якунланди.

- Четдан келган кишига мамлакат футболи савияси қандайлиги яққолроқ билинади. Хўш, ўзбек футболи ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури саналашини билардим, шунга яраша эътибор ҳам кучли экан. Савияга келсак, юртингизда шароитлар жойида - стадионлар, кийи­ниш хоналари, машғулотлар майдонлари талаб даражасида. Шахсан мен Суперлигани Сербия Премьер-Лигасига таққосладим. Тўғри, Ўзбекистонда «Пахтакор» бошқа жамоалардан яққол устун. Қолган иштирокчилар даражаси деярли тенг. Мухлислар ташрифи масаласида Суперлига бироз олдинда. Дейлик, «Андижон»нинг ўз майдонидаги ҳар бир ўйинини камида 10 минг мухлис кузатди. 

- Эшитишимизча, давралар оралиғида бошқа жамоалардан таклифлар олган экансиз...

- Ҳа, бир неча клуб вакиллари хизматимга қизиқиш билдиришди. Лекин ўша пайт «Андижон» билан шартномам бор эди. Яхши таклифлар тушса, балки яна Ўзбекистонга қайтарман...

- Андижонлик мухлислар юртимизда алоҳида ажралиб туришади, улар жамоа қуйи лигага тушиб кетган вақт ҳам футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмаганди...

- Жамоа мухлислари ҳақида фақат ва фақат ижобиий фикр билдиришим мумкин. Улар мен учун Ўзбекистондаги энг яхши фанатлар ҳисобланишади. Хуллас, андижонлик мухлисларни асло унутмайман. Ҳозир салбий жиҳатлар ёки ўхшамаган нарсалар, камчиликларни гапирмайман. Нима учун? Чунки хотирамга фақат яхши кунлар, ижобий воқеалар муҳрланди.

- Клуб футболчилар олдида маош ҳисобидан қарздор бўлиб қолганди...

- Тўғри, орада молиявий муаммолар юзага чиқди. Лекин бу энди тарих ва ўша ҳолатни эслашни ҳам истамайман.

- Александр Хомяковнинг мавсум стартидаёқ истеъфога чиқарилганига муносабатингиз...

- Хомяковни бўшатишгани чакки бўлибди, бу ҳақда эшитиб, афсусландим. Шуни айтишим мумкинки, унинг малакали мутахассис эканлигига шубҳа йўқ. Хомяков билан ўртамизда самимий муносабат шаклланганди. Менимча, у жамоани ёмон бошқармади. Дейлик, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий томонга ўзгарди. Ҳар ҳолда, ўйин бобида ҳеч қайси рақибга ютқазмадик, айрим ўйинларда яққол устунлик ҳам қилдик. Хуллас, Хомяковга имконият беришганида, у вазиятни яна ўнгларди, албатта.

А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 23.05.2020. Ўқилди: 3944 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик