Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1498 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Текин юлдузлар керакми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган энг номдор футболчилар рўйхати билан қисқача таништириб чиқади.

Футболчилар коронавирус сабабли мавсумни якунлаш борасидаги муаммоларга дуч келишмоқда. Шундай бўлсада, айрим “чарм тўп усталари” тушиб қолган вазият янада чигал. Сезганингиздек, сўз ёзда шартномаси ўз якунига етувчи футболчилар ҳақида бормоқда. Бугун ёзда ўзи истаган клубга ўтиш ҳуқуқини қўлга киритувчи “шоввозлар” билан таништириб ўтамиз.

Тома Мёнье

Бельгиялик футболчи анча йиллардан бери ўнг қанот ҳимоясида ишончли ўйин кўрсатиб келмоқда. Шунга қарамай, Париж клуби уни режаларида йўқ эканлигини расман эълон қилиб бўлди. Тома сингари юқори даражадаги ижрочилар ишсиз қолиб кетмаслиги аниқ. Боз устига, уни қўлга киритиш учун трансфер суммаси шарт эмаслиги “ошиқлар” сонини кескин ортириб юборди. Француз нашрлари 28 ёшли футболчини аллақачон “Манчестер Юнайтед” билан шахсий шартнома борасида музокара ўтказаётгани ҳақида маълумот бермоқда. “Қизил иблислар”дан ташқари, “Тоттенҳэм”, “Милан”, “Боруссия Дортмунд” сингари грандлар ҳам Мёнье учун ўз таклифларини жўнатишган. Умуман олганда, қанотҳимоячиси ПСЖ нит арк этаётганидан чуқур қайғуда эмас.

Эдинсон Кавани

Париж клуби томонидан чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилган яна бир супер ижрочи. Клуб тарихида энг кўп гол киритганига қарамай, Кавани 33 ёшида ПСЖ учун кераксиз футболчига айланиб қолди. Аслида ПСЖ уни қишда сотиб юбориши мумкин эди, лекин бирорта клуб 6 ойдан сўнг эркин агентга айланувчи футболчи учун 15 миллион тўлашни истамади.

Айни дамда Эдинсон трансфер оламидаги энг бозори чаққон футболчи. Уни Осиё клубларидан тортиб Европа грандларигача ўз сафида кўришни истамоқда. Тезкор, унумли ва классик ҳужумчи. Қўшимчасига ортиқча цент ҳам ишлатмай трансферни амалга ошириш имкони. Соддароқ қилиб айтганда “бомба” трансфер!

Марио Гётце

“Боруссия Дортмунд”га қайтиб келиши ҳам ёрдам бермаган, барчамизнинг кўз ўнгимизда сўниб бораётган “тилла бола” ҳам ёзда эркин “қуш”га айланади. Бу ҳақида Дортмунд клуби спорт директори Михаел Цорк расман эълон қилиб бўлди. Эндигина 27 ёшга тўлганига қарамай, кўплаб грандлар немиснинг иқтидорига шубҳа қилишни бошлади. Марио ҳам ўз фаолиятини қайта тиклаш илинжида. Қаҳрамонимиз трансфер вариантларини яхшилаб ўрганиб чиқиш мақсадида ўз агентини ўзгартирди ва махсус реклама агентлиги билан шартнома имзолади. Шунга қарамай, у билан фақат “Вест Хэм” ва “Эвертон” жамоаларигина жиддий қизиқмоқда холос. Ҳозирча бори шу, балки ёзда янги номзодлар пайдо бўлар?!

Адам Лаллана

31 ёшли инглиз кўпчиликнинг наздида “ўқиб бўлинган китоб”дек туюлиши мумкин, лекин бу фикрга мен қўшилмаган бўлар эдим. “Ливерпуль” уни ҳисобдан чиқарганига бир мавсум бўлди. Англия терма жамоаси ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Ваҳоланки, Лаллана ҳали жуда кўп нарсаларга қодир футболчи. Марказдан ва қанотдан кескин пасларни ижро этувчи футболчи агар “Лестер” ёки “Тоттенҳэм” сингари жамоаларга ўтса, Клоппни “уялтириб қўйиши” ҳеч гап эмас. Ҳа айтганча, Адамни “Ливерпуль”га айнан Брендан Роджерс “Саутгемптон”дан таклиф этган эди. Бу иш иккинчи маротаба такрорланиши тобора ҳақиқатга яқинлашиб келмоқда.

Виллиан

Виллианнинг агенти ОАВ билан жуда яхши ишламоқда. У мижози учун таклиф билан чиққан барча клубларининг номини ошкор қилибгина қолмай, улар таклиф этаётган шартномалар ҳақида ҳам батафсил маълумот беришни канда қилмаяпти. Тўғри, “Челси” охиригача у билан шартнома тузишга уриниб кўради, бироқ бразилиялик футболчи аллақачон чемоданларини йиғиб қўйган шекилли. Чунки, клуб уни 4 та уринишида ҳам янги шартномага имзо чекишга мажбур қила олмади. Бошқачароқ қилиб айтганда “ҳайрон” қолдирмади. Виллианнинг агенти “Челси” мижозинингимкониятларига паст баҳо беришда айбламоқда. Олдинда вақт етарлича бўлишига қарамай, Вилланни Лондонда олиб қолиш “Челси”нинг қўлидан келмаслиги аниқлашиб бормоқда.

Педро

Лондоннинг “Челси” жамоаси ЖЧ ва Европа чемпионини қўлдан бой бериш арафасида турганидан хабарингиз бор. Ваҳоланки, бундан 2 ҳафта илгари Педро ва “Челси” ўзаро янги шартнома борасида келишиб олгани ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинган эди.

“TheSun” берган маълумотларга қараганда, Педронинг янги шартнома борасидаги музокаралари сўнгги босқичида барбод бўлган ва энди Италия клубларидан бирига ўтиш арафасида турибди. Манбада ёзилишича, “Рома” аллақачон Педрога 2,7 миллион маош (бонуслардан ташқари) таклиф қилган ва музокаралар тез орада якунига етади.

Дрис Мертенс

Италия нашрлари берган маълумотларга қараганда, “Челси” агар Педро кетса, унинг ўрнини ДрисМертенс билан тўлдириши мумкин. Тўғри, бу ҳали тасдиқланмаган маълумот,бироқ Мертенснинг “Наполи”ни тарк этиши аниқ. Бельгиялик футболчи учун курашда “Интер”, “Ньюкасл”, ва “Ювентус” жамоалари ҳам мавжуд. 32 ёшли вингер катта эҳтимол билан Италия клубларига ўтмайди. У Неаполлик мухлислари меҳридан айрилиб қолишни истамаяпти. Дриснинг ўзи ҳам имкониятларини кучлироқ чемпионатда синаб кўришни истамоқда.

Ян Вертонген

Катта эҳтимол билан Ян “Интер” ҳимоячисига айланади. “Тоттенҳэм” футболчиси Лондонда қолишни истамаяпти. У ЕЧЛ финалидан сўнг, клубнинг келажагига шубҳа билан боқишни бошлади ва янги шартномадан воз кечди. Унинг ўйинида ҳам кескин пасайиш кузатилмоқда. Мухлислар бундан норози. Қисқача қилиб айтганда, Вертонген аллақачон “Тоттенхэм” футболкасининг ичидан бошқа клуб футболкасини кийиб юрибди. Барчаси ҳал, фақат шартнома якунланса бўлди.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:20, 27.05.2020. Ўқилди: 10258 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.