Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Янги Зидан»ва «янги Дрогба»лар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz TalkSportнашри томонида эълон қилинган мақолани эътиборингизга ҳавола этади. Ушбу рўйхатда, келажаги порлоқ бўлиши тахмин қилинган, бироқ якунда ўртамиёна футболчига ҳам айлана олмаган “туманли албион”даги иқтидор эгалари билан қисқача таништириб ўтамиз.

Равел Морисон

 

Шахсан Алекс Фергюсон томонидан бир неча бор эътирофларга лойиқ кўрилган Морисоннинг келажаги порлоқ эканлигига барча ишонган эди. “Манчестер Юнайтед”нинг ёшлар жамоасидаги ишончли ўйинларидан сўнг, 21 асрнинг илк ўн йиллиги чоғида Равел шу қадар иқтидорли эдики, ҳатто кўплаб мураббийлар тез орада унга 7 рақамни топширишларини тахмин қила бошлади. Афсуски, Морисондаги иқтидордан кўра, тартибсиз ҳаёт кечириш истаги кўчлироқбўлиб чиқди. Машғулотларга кечиб келиш, катта маош талаб қилиш сингари турли “эркаликлар” қилишни бошлаган футболчи билан “қизил иблислар” 2012-йилда шартномани бекор қилишга қарор қилишди. Оқибатда, қаҳрамонимиз “Вест Хэм” сафига бориб қўшилди. Афсуски, “юлдузлик касали”га эрта чалинган Морисон фаолиятини оёққа қўйишни уддалай олмади. Кейин икки мавсум давомида турли жамоаларда ижара асосида тўп сурди ва якунда “болғачилар” ҳам у билан шартномани бекор қилди. Кейин Морисоннинг дунё бўйлаб саёҳати бошланди. Аввалига Рим, кейин Мехико, Стокгольм шаҳарларида тўп тепга футболчи яна Англияга қайтиб келди. “Шеффилд” билан шартнома имзолади, бироқ 3 та ўйиндагина захирадан майдонга тушди холос. Кейин “Мидлсбро”га равона бўлди. Афсуски, Сер Алекс ўзининг энг иқтидорли шогирдларидан бири сифатида эълон қилган Мориссонни айни дамда деярли ҳеч ким эслай олмайди.

Сулейман Кулибали

jpg 

2011-йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда порлаган Кулибалини дарров эслаган бўлсангиз керак. Мусобақа давомида 9 та гол киритган футболчи Бразилияга қарши учрашувда хет-рик қайд этиб гранд жамоалар эътиборини қозонади. Ўша учрашувдан сўнг, “янги Дрогба” номини олган ивуарлик футболчи учун АПЛ клублари очиқчасига жанг олиб боришди ва бу курашда “шпорлар”нинг қўли баланд келди. Афсуски, оғир ўтган мослашувжараёни сабабли уни Италияга ижара асосида тўп суришга жўнатишади. Нисбатан кучсизроқ “А серия”да ҳам ўзини кўрсата олмагач, Лондон клуби футболчини ортга қайтариш фикрдан воз кечишга мажбур бўлади. Айни дамда “янги Дрогба” деб таъриф берилган футболчи 25 ёшда ва у Тунис клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бруно Шейру

Журналистлар ёш ва иқтидорли футболчиларга афсонавий футболчиларнинг номини бириктириб қўйишни хуш кўришади. Баъзан мураббийлар ҳам қайсидир футболчининг тақдирини биргина сўз билан ўзгартириб юбориши мумкин. Мисол учун “Ливерпуль”нинг собиқ устози Жерар Улиье “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган Шейруни иккинчи Зидан бўлишини башорат қилади. Тўғри, ўша даврларда Бруно 19 ёшлииқтидорли футболчи эди, бироқ унинг Зидан даражасига чиқиши ҳақида айтилган сўзлар босимни ошириб юборади. 2002-йилда дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиси бўлиши тахмин қилинган Бруно “Ливерпуль” фуболчисига айланади. АПЛ мухлислари мураббийнинг сўзларидан сўнг ундан ҳар бир учрашувда мўъжиза кутишнибошлаб юборишади. Бир, икки, 10 та ўйин бироқ мўъжизадан дарак йўқ. Шейру жисмоний ҳолати сабабли позицион хатоларга йўл қўйишни бошлагач, уни четга суриб ташлашни бошлашади. Қарабсизки, Бруно аслида ҳеч қандай “Зидан 2” эмас. Бечора футболчи ортга қайтиб кетди ва бутун фаолиятини “Лига 1”да ўтказди.

Жошуа МакИкран

Ёш ҳимоячи “Челси” Карло Анчелотти қўл остига ўтгач катта саҳнага чиқиб келди. Жисмонан бақувват, чаққон 17 ёшли ўспирин Жон Террининг ўрнини босиши тахмин қилинган эди,бироқ якунда барчаси кутилмаган томонга бурилиб кетди. Анчелотти Жошуани асосий таркибга олиб ўтди ва АПЛ учрашувларидан бирида майдонга тушурди. 2010-йилда ўзининг дебют учрашувини ўтказган ҳимоячи барчада илиқ таассурот қолдиргани бор гап. Барча МакИкранда иккинчи Террини кўраётган бир пайтда, Анчелотти кетди ва унинг ўрнини Андре Виллаш-Боаш эгаллади. Ёш мутахассис МакИкранда ҳеч нарса кўрмади шекилли,дарров “Суонси”га, кейин “Уотфурд”га ижарага бериб юборди. Бечора ҳимоячи шартномасининг қолган икки йилини ҳам ижара асосида ўтказишдан бошқа чора топа олмади.Бугунги кунда чемпиошипда жон сақлаш учун кураш олиб бормоқда.

Аднан Янузай

 

Аднан ҳақида Европа нашрлари нималар ёзмади дейсиз?! Бельгияликёш футболчи учун Райн Гиггзнинг 11-рақами муомалага қайтарилди, унга ўйин амалиёти тақдим этилди, ишонч билдирилди. Девид Мойес 2013/14 йилги мавсумда Аднанни дунё футболига олиб кирди. Тан олиш лозим, Янузай ўзининг илк профессионал мавсумини жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. Афсуски, кейинги мавсумларда унинг ўйинида кескин пасайиш кузатила бошлади. “Боруссия Дортмунд”даги омадсиз йиллар, “Сандерленд”даги ҳавога учган мавсум ва якунда “Реал Сосьедад” билан тузилган шартнома. Тўғри, Аднан испан клубига муқим ўрнашиб олди, бироқ у ҳақида бирорта нашр мақола эълон қилмай қўйди. Мухлислар ҳам уни деярли унутиб юборишди. Ваҳоланки, иккинчи Гиггз бўлиши керак бўлган йигит ўз даврида сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчи деб таърифланган эди.

Жордан Айб

 

Жордан 15 ёшу 311 кун чоғидаёқ “Уикомб” жамоасида ўзининг дебют ўйинини ўтказади. Омадли стартдан сўнг, барча грандлар унинг трансфери билан қизиқиб қолади. Эътиборлиси шундаки, Айб келажакда ўсиш учун “Ливерпуль”ни танлайди ва 2011-йилда “қизиллар” сафига келиб қўшилади. Жордан “Ливерпуль”нинг ёшлар жамоасида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга муваффақ бўлди. 2014/15 йилги мавсумга келиб асосий жамоада ҳам кўриниш беришни бошлади. 2016-йилда, клуб унга ишонч билдирди ва у билан янги шартнома имзолади. “Ливерпуль” Жордан жамоани тарк этган Раҳим Стерлингнинг ўрнини эгаллашини мўлжаллаган эди, афсуски Айб ишончни оқлай олмади. Кейинчалик Айб “Борнмут”га жўнаб кетди. Ачинарлиси, ҳужумчи 4 йил давомида атиги 3 та гол киритди холос.

Гаель Какута

 

Какутани ўз тенгдошлари ичидаги энг иқтидорли футболчиси деб бежиз таърифлашмаган. “Челси”нинг ёшлар жамоасида ҳар бир учрашувда рақиблар дарвозасига 5 тадан голлар киритгани боис, уни кўп ўтмай асосий жамоага жалб қилишди. Иқтидорли ярим ҳимоячи “Челси”даги босимга,ҳар қанча урунмасин,бардош бера олмади. 16та омадсиз учрашувдан сўнг, “аристократлар”нинг Какута бўлган ишончи тўлиқ сўнди. Оқибатда, клуб “Севилья”га уни қўйиб юборади. Испаниядаги омадсиз мавсумдан сўнг, Какута пул топиш учун Хитойга равона бўлди. Кўп ўтмай Хитойда ҳам қўниб топа олмай “Амьен” билан шартнома имзолади. 28 ёшли футболчи учун бир пайтлар грандлар 50 миллион евро тўлашга тайёрлигига ҳозир ҳеч ким ишонмаса керак?

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:48, 01.06.2020. Ўқилди: 6309 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик