«Ювентус» Артурнинг трансфери борасида «Барса» билан келишувга эришди
«Ювентус» клуби ярим ҳимоячи Артурнинг трансфери борасида «Барселона» билан келишувга эришди. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар тарқатди.
Манбага кўра, туринликлар футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилишди. «Ювентус» эса Артурнинг ўзига 5 миллион евро йиллик маош таклиф қилиб, уни кўндиришга уринмоқда (бразилиялик футболчининг «Барса»даги маоши 3,2 млн еврога тенг).
«Бьянконери» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ўйинини Артур атрофида тузишни истамоқда.
Ўз навбатида «кўк-анорранглилар» «Юве» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични қўлга киритишни истамоқда. Италияликлар уни 70 миллион еврога баҳолашмоқда. Шунинг учун "кекса синьора" Артур учун 10 миллион евро миқдорида маблағ тўлашга тайёр.
Манба: sports.ru
Киритилди: 21:48, 23.06.2020. Ўқилди: 6944 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар