Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АГМК — "Машъал" учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги баҳсда жамоамиз Олмалиқда "Машъал"ни қабул қилади.

Аслида биринчи даврада АГМК Муборакда меҳмон бўлиши кўзда тутилган баҳс Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати туфайли биринчи давра ўйини манзили ўзгартирилди.

Кузда ўтиши режалаштирилган иккинчи даврадаги беллашув Осиё чемпионати пайтига тўғри келгани боис ПФЛ ҳар иккала жамоаларнинг ўзаро розилиги эвазига ўйинни Олмалиққа кўчирди.

Дилявер Ваниев бошчилик қилаётган "Машъал" айни дам чемпионатда 6 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди. Жамоа карантиндан кейинги рестартни иккита дуранг билан қаршилади. Дастлаб "Сурхон" билан муросага келинган бўлса, сўнгра "Насаф" билан очко бўлишишди.

Қизиғи, жамоа карантиндан аввалги турда ҳам дуранг ўйнаган ва қаторасига уч беллашувдан буён мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. "Машъал" асосан ўйинни ҳимоядан қуриб, қарши ҳужумга таянадиган ўйин услубини жорий қилади.  Мудофаа чизиғи нисбатан барқарорлиги туфайли муборакликлар энг кам гол ўтказиш борасида тўртта гол ўтказган ҳолда тўртинчи жамоа бўлиб турибди.

"Машъал" 5 ўйинда жами 6 гол урган. Дастлаб "Сўғдиёна"ни 3 та гол билан сийлаган муборакликлар "Қизилқум"га битта гол урган ва Термизда "Сурхон" дарвозаси 2 маротаба ишғол этилганди. Голларга Мелиев (2), Павленко (2), Нормуродов ва Абдусаломов муаллифлик қилишган.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК айни пайтда 11 очко билан турнир жадвали "учлиги"дан жой олган. Жамоамиз ҳозирча мағлубиятсиз серияни "Насаф" билан биргаликда давом эттирмоқда.
АГМК мавсумни уйда "Металлург" (1:1) билан дуранг қайд этган ҳолда бошлади. Кейинчалик Жиззахда "Сўғдиёна"га (1:1) қарши баҳсда яна ғолиб аниқланмади. Олмалиқда ўтган "Бунёдкор" (2:0) билан бўлган тўқнашувда жамоамиз ишончли ғалабани тантана қилди. Сўнгра Навоийда "Қизилқум" (1:0) устидан ғалаба қозонилди ва ўтган тур жамоамиз "Сурхон"дан устун келди.

Жамоамиз чемпионатда энг кам гол (-2) ўтказиб юборган ҳамда “Насаф” билан биргаликда мағлубиятга учрамаган жамоа сифатида қолмоқда.
АГМКнинг киритган голларига Мате Ватсадзе, Игорь Зонич, Муроджон Тошматов, Ҳожимат Эркинов, Элгужа Григалашвили ва Арслонмират Аманов муаллифлик қилишган.

АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатида ўтказган 344 ўйиндан 122таси ғалаба қозонган, 150 мағлубият ва 72 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 471-503.

АГМК - "Машъал" жамоаларининг ўзаро учрашуви тарихига назар ташласак, бунга қадар барча мусобақаларда жами 20 ўйин ўтказилган. Бу борада устунлик муборакликла тарафида. АГМК 7 ғалаба, "Машъал" 9 ютуққа эришган. Қолган 4 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 21-23.

Ушбу жамоалар Олмалиқда жами 11 ўйин ўтказишган. Уйдаги ўйинларимизда АГМК 7 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Суперлига, 6-тур.
27 июнь, шанба.
АГМК – МАШЪАЛ (19:00)
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Султонмурод Улфатов, Сардор Нишонбоев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Рамиль Ильясов.
Трансляция: «Маҳалла».

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 20:36, 24.06.2020. Ўқилди: 4268 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.