Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исроил Мадримов: “Уолкер гапираверсин, ҳаммаси рингда ҳал бўлади”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, 15 август куни Исроил Мадримов профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу беллашув Мадримовнинг фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бўлажак жанг ғолиби WBA камарининг вақтинчалик чемпиони номига сазовор бўлади. Рақиб эса америкалик тажрибали боксчи Эрик Уолкер.

Куни кеча Уолкернинг бўлажак баҳс олдидан Исроил ҳақидаги фикрлари кенг тарқалди. Унда америкалик боксчи шундай деган эди:

Мадримов ҳаваскор боксда яхши натижалар кўрсатган, бироқ профессионал боксда етарлича хатоларга йўл қўймоқда. Мен унга илк мағлубиятини тақдим қиламан. Пандемия даврида ҳам машғулот қилиб, спорт формамни ушлаб турибман. Бор эътибор 15 август куни бўладиган жангга қаратилган”, – дейди Уолкер.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб, рақибининг мазкур гапларига нисбатан фикри билан қизиқибгина қолмай, баъзи саволларни ҳам бериб кўрдик.

Ҳа майли, хоҳлаганича гапираверсин. Ҳамма нарса рингда ҳал бўлади. Худо хоҳласа, бу рақибимни ҳам мағлуб этаман”, – дейди Мадримов.

– Рақибнинг жанглари қанчалик ўрганиб чиқилмоқда?

– Эрикнинг аввалги жангларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Ҳозирги машғулотларда унга қарши тактикалар устида ишлаяпмиз.

– Айнан унга қарши баҳс варианти қандай пайдо бўлди?

– “Matchroom boxing” ва “DAZN” ташкилотлари ҳозирда шу боксчи Америкадалиги ва жанг ўтказишга тайёр эканини билдиришди. Кейин биз бу таклифни қабул қилдик.

– Айрим манбалар бўлажак жанг WBA камари учун бўлади деб кўрсатмоқда. Шунга аниқлик киритиб ўтсангиз.

– Ҳа иншооллоҳ, шу камар. Янаям аниқроғи, вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун бўлади.

Маълумот учун, Эрик Уолкер 1983 йил АҚШда таваллуд топган. Профессионал боксда 22 та жанг ўтказиб, улардан 20 тасида ғалаба қозонган (9 нокаут) ва 2 бор мағлуб бўлган (очколар бўйича). Исроил Мадримов эса 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Таъкидлаш жоиз, Мадримов билан бир кечада яна бир вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўз вазн тоифасида мексикалик Франциско Рохога қарши жанг қилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:58, 26.07.2020. Ўқилди: 7136 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик