Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед" га ўтишга яқин турибди.
Тhe Guardian журналисти Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар 20 ёшли яримҳимоячининг трансфери бўйича музокараларнинг илғор босқичида.
Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" трансфер суммасини бир неча қисмга бўлиб тўламоқчи. Ҳозирча клублар бу борада якуний келишувга эриша олишмади, аммо музокаралар давом этмоқда.
"МЮ" Санчо билан музокараларда ҳеч қачон муаммоларга дуч келмаган — унинг шартномаси аллақачон келишилганди. Футболчи жамоа билан 2025 йилга қадар амал қиладиган шартнома имзолашга тайёр. Футболчи клублар ўзаро келишиб оладими ёки йўқми, шуни кутиши керак холос.
"Боруссия" августда Санчонинг келажаги билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилмоқчи, чунки у кетгач, ўрнига бошқа футболчи олиш керак бўлади. "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай варианти бор, аммо бу немис клуби учун ягона вариант эмас.
Санчо жорий мавсумда "Боруссия" сафида Бундеслиганинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 16 та голли пас берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).