Европада битта голга сарфланган вақт бўйича ким етакчи?
"The Sun" нашри 2020 йилда Европанинг тўпурар футболчилари битта гол уриш учун қанча вақт сарфлаганини ҳисоблаб чиқди. Бунда ўйинчининг майдонда ўтказган вақти урган голлари сонига бўлинди.
Рейтингда «Аталанта» ҳужумчиси Луис Муриель етакчи бўлди. Колумбиялик футболчи жорий календарь йилда захирадан тушиб голлар ургани билан мутахассисларнинг эътиборини тортди. У 487 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 8та гол урди. Битта гол уриш учун унга ўртача 61 дақиқа керак бўлди.
Бу борада иккинчи поғонани «Сампдория» форварди Федерико Бонаццоли банд этди. У 387 дақиқада 5та гол урди (ўртача битта гол учун 77 дақиқа).
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса кучли учликка кирди. Португалиялик футболчи 2020 йилда 21та гол урди ва бунинг учун 1693 дақиқа сарфлади (битта голга — 81 дақиқа).
Шцнингдек, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳам битта гол учун ўртача 81 дақиқа сарфлади (1059 дақиқада 13та гол).
2019/2020 йилги мавсумда «Олтин бутса»ни қўлга киритган Чиро Иммобиле эса ушбу рейтингда 10-ўринни эгаллади. Италиялик футболчи 2020 йилда 19та гол урди ва бунинг учун 1882 дақиқа сарфлади (ўртача 99 дақиқа).
Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:29, 05.08.2020. Ўқилди: 4714 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар