Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Смолинг қайтадими?

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг ўз фаолиятини “Лестер”да давом эттириши мумкин.

ҳимоячи бу мавсумни “Рома” сафида ўтказди ва 30 та ўйинда майдонга тушди. “Манчестер Юнайтед” ижарадаги футболчисини ортга қайтариш ниятида эмас, шу сабабли унинг трансфери борасида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

“The Sun” нашри берган маълумотларга қараганда, Смоллинг билан “тулкилар” шартнома тузиш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, “тулкилар” Крис учун 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.

“Вердер” Чонгни қўлга киритадими?

 

Манчестернинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Таит Чонг фаолиятини “Вердер” клубида давом эттиради.

Бу ҳақида “Bild” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “мусиқачилар” Чонгни бир мавсумга ижарага олишни режалаштирган.

Маълумотларга қараганда, Бремен клуби 20 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.

“Рома” уни сотишга тайёр

 

Римнинг “Рома” клуби ўз ҳужумчиси Эдин Жеко борасида исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман маълум қилди.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, “бўрилар” ўз ҳужумчисини 15 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, Жеко билан “Интер” ва “Ювентус” клублари жиддий қизиқиб қолган. Босниялик ҳужумчи ортда қолган мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол + 11 та ассистни ёздириб қўйди.

ПСЖ ҳужумчи изламоқда

Парижнинг ПСЖ клуби жамоани тарк этган Эдинсон Каванини ўрнини эгаллашга қодир ҳужумчи излашни бошлаб юборди.

“Footmercato”нинг маълум қилишича, парижликлар нишонида “қизил иблислар” форворди Одион Игало турибди.

Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар”да ижара асосида тўп суараётган футболчининг трансфери борасида ПСЖ “Шанхай Шенхуа” клуби билан музокараларни бошлаб юборган.

“Динамо” футболчиси “Интер”да?!

 

Украинанинг “Динамо Киев” клуби ҳимоячиси Виталий Миколенко ўз фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио берган маълумотларга суянадиган бўлсак, “Интер” “Челси” футболчиси Эмерсоннинг трансферини амалга ошира олмаса, бор эътиборини 21 ёшли Миколенкога қаратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виталий билан “Рома” жамоаси қизиқиш билдирган эди. “Динамо” клуби ўз футболчисини 35 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

“Байер” норози

Леверкузеннинг “Байер” клуби Кай Ҳавертцни қўлга киритиш ниятидаги клубларни огоҳлантирди.

“Bild” нашри журналисти Кристиан Фальканинг маълум қилишича, немис клуби Кайни қўлга киритишни истаган жамоа 28-августдан кеч қолмаслиги лозим. Aкс ҳолда, “Байер” уни трансферга қўйишдан бош тортади.

Манбанинг маълум қилишича, “Байер” шу йўсинда Кайнинг эътиборини келаси мавсумга яхшилаб тайёргарлик кўришга қаратишни режа қилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:45, 16.08.2020. Ўқилди: 15886 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.