Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 08.09.2025 17:00
      • Ўмон
      • 1:1
      • Ҳиндистон
      • 08.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 1:0
      • Эрон
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. Финал

Финал Ўзбекистон 1-0 Эрон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3746 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      16:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      03:55 "Третий тайм". Константин Шильцов.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.09.2025

      05:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:35 "Страна спортивная".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:20 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      14:55 "Культовые".
      15:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      17:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 "Сюрпляс".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:35 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук.
      00:50 "Культовые".
      01:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      03:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Кубок России. Финал. "Локомотив-Пенза" - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Специальный репортаж.
      12:20 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Инал Тасоев. Петербургский вайб".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Астрахань" - "Легион" (Махачкала). Прямая трансляция.
      19:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Александр Волкановски против Диего Лопеса.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Минск). Прямая трансляция.
      23:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00  Х/ф "Воин".
      02:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      07:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      08:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      09:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 1.
      09:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 1.
      10:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 2.
      10:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 2.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      12:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      13:15 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      14:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      15:15 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      17:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос. Прямая трансляция.
      21:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      23:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 9 эп.
      23:30 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      00:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Обзор.
      01:30 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 1 на озере Тоба, Индонезия. Обзор.
      02:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси жамадонини йиғиштирмоқда. Унинг кейинги манзили қаер?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Барселона” тимсолига айланган Лео Мессининг қайси клуб сафига ўтиши борасида фикр алмашади.

Каталония клуби мухлислари учун “Бавария”дан қабул қилиб олинган (2:8) мағлубиятдан сўнг, ҳеч қандай оғриқ таъсир қилмай қўйган эди, бироқ аслида ундай эмас экан…

Эндиликда, клуб мухлислари немислар билан бўлган ўйинни тўлиқ унутиб  ҳам юборишди. Ўша кунги мағлубият Леонинг “Барселона”дан кетиши олдида арзимас воқеага айланиб қолди. Aргентина ва Испания нашрларининг маълум қилишича, Лео  клуб сиёсатидан норози ва кетиш ҳақида бош қотирмоқда. Боз устига, айни дамдаги қалтис вазиятда Хосе Мария Бартомеу бирин-кетин баҳсли қарорлар чиқаришда давом этмоқда.

Aфсуски, бугунги кунда “Барселона” жамоасининг ички муҳитига ҳавас қилиб бўлмайди. Aйниқса, жамоа постига Рональд Куман таклиф этилгач, Мессининг сабр косаси тўлди. Нидерландиялик мураббий жамоада бир ой ҳам ишламай туриб, Луис Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Бускетсни алмаштириб бўлмас футболчи эканлигини тан олмади ва тўлиқ ёшартириш сиёсати тарафдори эканлигини маълум қилди. Энг муҳими эса, унинг жамоасида “ўзгача” футболчилар бўлмаслигини айтиб ўтди. Катта эҳтимол билан мураббийнинг кескин қарорлари Леони клуб офисига факс юборишга ундаган. “Sky Sport” нашри ушбу факсда нималар ёзилганини расман эълон қилди:

“Мен Лионель Aндрес Месси Куккутини шартномамнинг 24-бандидаги имтиёздан фойдалананган ҳолда, клуб билан ўртадаги келишувни бекор қилиш ҳақида ариза топшираман. Мен клуб томонидан профессионал тарзда ўсишим учун яратилган имкониятлардан миннатдорман. Шунга қарамай, шахсий сабабларга кўра ушбу оғир қарорга келдим. Умид қиламанки, бу қарорим раҳбарият томонидан ижобий қабул қилинади”.

Ушбу факсдан сўнг, барчаси Лео истаган кўринишда кетмади. Клуб мутасаддилари ўртасида қайноқ ўтган мажлисдан сўнг, Бартомеунинг истеъфоси талаб қилинди, бироқ Президент ўз постида муддат якунига қадар қолмоқчи. Aйрим нашрларнинг маълум қилишича, ҳатто “Барса” Мессига унинг  бир ўзи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида жавоб факси ҳам юборган.

Aслида, Леонинг шартмонасида ушбу банд мавжуд, бироқ футболчи ўзининг клубдан кетиши ҳақида 30 майга қадар маълум қилиш шарти ҳам бор. Бундай вазиятда аргентиналик футболчи учун мавсумнинг омадсиз ўтгани асосий омил бўлмоқда. Бундан ташқари, узоқ давом этган мавсумдан сўнг, Лео яна “Барселона” сафида тўп суришни истамаяпти. Ваҳоланки, Бартомеу футболчини клубда олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.

Европанинг бошқа клублари эса, вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида шай бўлиб турибди. Уларни тушуниш мумкин. Сабаби, трансфер бозорида ҳар доим ҳам Лео сингари футболчини учратавермайсиз! Ҳозирча, унинг клубдан қай йўсинда кетиши номаълум. Бунга ишониш бироз мушкул,бироқ агар Лео ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилганча клубни тарк этса, уни тўлиқ қаноатлантиришга қодир жамоа билан шартнома имзолаши лозим. Яъний, жамоа, ички муҳит, яхши маош, келажаги порлоқ проект, ўз услубига эга мураббий ва бошқа яна кўплаб омиллар Леонинг якуний қарорига таъсир кўрсатади. Шу сабабли, бу омилларни ўзида жам қилган учта клуб (“Ман-Сити”, ПСЖ ва “Интер) аргентиналикка асосий харидор бўлиб турибди.

“Интер”

Милан клуби анчадан бери Леога кўз тикиб юргани ҳеч кимга сир эмас. Бу мавсумда “Интер” ўзининг қўлдан бой берган мавқеини бир мунча тиклаб олишга муваффақ бўлди. Боз устига, жамоа “Ювентус” билан рақобатлашишга қодир клубга айланаётганини ҳам намойиш этди. Энг муҳими эса, клубда молиявий муаммолар мавжуд эмас. Италия нашрларининг маълум қилишича, “Интер” раҳбарлари Мессини қўлга киритиш учун 260 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ҳатто унга 4 йиллик шартнома ҳам тайёрлаб қўйишгани ҳақида расмий маълумотлар мавжуд. “Интер” аргентиналикни Италиянинг энг катта моаш олувчи спортчисига айлантиришга қодир. Таркибда Лаутаро Мартинеснинг борлиги ва қариялар (30 ёшдан ўтган футболчи назарда тутилмоқда) учун қулай чемпионат Мессининг якуний қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Энг муҳими, унинг “Интер”га ўтиши, 21 асрдаги энг шиддатли қарама-қаршилик Роналду – Месси дуэлини яна юзага келтиради. Бу бироз путур етган обрўни қисқа муддатда тиклаб олиш учун ажойиб имконият.

“Манчестер Сити”

Италия клубида ажойиб шароит бўлишига қарамай, клубнинг Месси учун курашда рақобатчилари ҳам чакки эмас. Мессини Мессига айлантирган Пеп Гвардиола ва “Сити”нинг битмас-тугамас пуллари олти карра “олтин тўп” соҳибини Aнглияга кўчиб ўтишга ундаши мумкин. Aйнан Пеп Гвардиола қўл остида Месси ўзини тўлиқ намойиш этгани ва сайёрамизнинг энг кучли футболчига айланганини мухлислар яхши хотирлашади. Шу сабабли, Гвардиола билан яна бирга ишлаш Месси учун янги совринлар учун олдинга ташланган қадам вазифасини бажариши мумкин. Ушбу трансфернинг молиявий жиҳатлари ҳақида “Сити” бошқотиришига хожат йўқ. Бундан ташқари, бу танлов Мессининг ўзи учун ҳам янги стимулга айланиши ва уни олдинга қадам ташлашга ундовчи восита бўлиши мумкин. Қўшимчасига, “шаҳарликлар” сафида Месси 10 йил давомида Каталонияга кўчиб ўтишини орзу қилган Серхио Aгуеро тўп суради. Мессини шиддатли AПЛда тасаввур қилишнинг ўзи ёқимли. Энг муҳими, “Манчестер Сити” ўз футбол фалсафасига эга келажаги порлоқ клуб. Бу омиллар ҳам Мессининг Aнглияга кўчиб ўтишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

ПСЖ

Шу ўринда, Месси учун яна бир молиявий жиҳатдан қудратли  клуб даъвогар бўлиб турибди. Ширин орзулар оғушида олдинга интилаётган жамоа бу мавсумда сал бўлмаса Европа чемпионлар лигасида зафар қучиши мумкин эди. Таркибида Мбаппе, Неймар сингари супер ижрочилар бор жамоа билан улкан совринни қўлга киритиш “Барселона”дан қолишдан кўра яхшироқ вариантдек кўринмоқда. “Манчестер Сити”дан фарқли ўлароқ, Лео ПСЖда камроқ босим остида бўлади. Сабаби, ички биринчиликда яқин йиллар ичида ҳеч ким ПСЖ билан рақобатлаша олмаслиги аниқ. Шу сабабли, асосий ўйинларда ўзини кўрсатиш орқали Месси яна бир “Олтин тўп”ни ўз ҳисобига ёздириб қўйиши мумкин. “Саутгемптон” билан ўйиндан сўнг, чарчаб уйга йўл олишдан кўра “Ланс” билан ўйин чоғида ҳотиржам ЕЧЛ ҳақида бош қотириш имкони мавжуд. Энг муҳими эса, ПСЖнинг олдинги чизиғида Месси – Неймар – Мбаппе учлиги пайдо бўлади. “Даҳшатли” трио! Ушбу трионинг натижалари ҳам “даҳшатли” бўлса, Месси “Барселона”дан кетганига сира афсусланмаслиги турган гап.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лео бироз ўзгача руҳда ўтган ёзга ўз факси билан ранг қўшгандек бўлди. Балки, у ҳаммасига қўл силтаганча Aргентинага оиласи билан кўчиб кетар. Балки, жаҳлдан тушиб яна “Барселона” сафида қолар. Бу саволларнинг барчасига тез орада жавоб олишимиз мумкин бўлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:29, 26.08.2020. Ўқилди: 14391 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.