Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон"да таъсисчи ўзгарди: жамоа суперлигадаги иштирокини давом эттиради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари, "Андижон" футбол клуби раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этди.

"Сўнгги пайтларда жамоамизда молиявий қийинчиликлар бошдан ўтказилди. Жамоанинг" Пахтакор" клубига қарши ўйинга қандай қилиб етиб боргани ҳеч кимга сир эмас. Худо шукур, қийин кунлар ортда қолди. Мана Андижон ўғлони, футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Журъатбек Қувватов жамоани қўлга олмоқда. Биз бу инсон учун барча шароитларни яратиб берамиз. Ҳозирча ишларни йўлга қўйиб олгунга қадар натижа талаб қилмаймиз. Журъатбек ҳам жамоани аста-секинлик билан маҳаллийлаштириш, вилоятдаги ёш футболчиларга имконият бериш ғоясини ўртага ташлади. Унутманглар, Андижонда футбол ўлмайди, доим футбол бўлади. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган жамоа сақланиб қолади", - деди Ўткирбек Илҳомович.

Сўнгра, сўзга "Андижон" футбол клубининг янги таъсисчиси чиқди. "Авваламбор билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Натижани албатта қўлга киритамиз, буни учун бироз вақт керак. Лекин изланишдан тўхтамаймиз. Яқин орада албатта натижани ҳам қўлга киритамиз", — деди Журъатбек Қувватов.

Клуб бош директори Маъруфжон Абдусаломовга сўзга чиқиб "Бизни доим қўллаб-қувватлаб турган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги кунларда қийин кунларни бошдан кечирдик. Тан олиш керак, жонимизга Журъатбек Қувватов оро кириб, жамоамизни қабул қилиб олди. Уч ярим миллиондан зиёд аҳолимиз бор, жамоанинг эса 30-40 минг мухлиси бор. Мана шу стадион тўлиб-тошадиган жамоа барпо этилишини тилаб қоламан. Футбол ўйинлари кунларини ҳалқимиз катта байрам сифатида қабул қиладиган жамоа бўлишини истайман", — деди Абдусаломов.

Шу тариқа, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг таклифига асосан, "Андижон" футбол клубида таъсисчи ўзгарди ва клуб "Макро Фарм Андижон" корхонаси таъсисчиси Журъатбек Қувватов клуб таъсисчисига айланди.

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 18:07, 29.08.2020. Ўқилди: 3877 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик