Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель

Элит ОЧЛ. «Насаф» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди [27]

Алаба «Ювентус» ва «Барселона»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади [24]

Ямал Чемпионлар Лигасида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди [20]

Элит ОЧЛ. «Шабаб ал-Аҳли» - «Насаф». Жамоаларнинг таркиблари аниқ бўлди [15]

«Реал» КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла лига баҳсини ўтказишга рухсат бермасликни сўради [15]

ЕЧЛ. «Барселона» «Олимпиакос»ни янчиб ташлади: Фермин хет-трик, Рэшфорд дублга эришди [6]

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди [5]

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тожикистонда эркаклар клубини бошқарадиган бўлди [5]

ЕЧЛ. 3-турдан ўрин олган 7 та ўйинда асосий таркиблар маълум бўлди [4]

Роналду ва Жокович биргаликда суратга тушишди ва футболкаларини алмашишди (фото) [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7057 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Дарбадарлар»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яна тез фурсатлардан сўнг(5 октябрь), европа футбол оламида “трансферлар ойнаси“ ёпилади. Жорий “олди-сотди“ мавсуми керакли, шов-шувли, муҳокамаларга бой ва кутилмаган харидларлар амалга оширилганлиги билан эсда қоларли бўляпти. Аммо, биз бугун кўп йиллардан буён айнан бир жамоага тегишли бўлсада, бир клубда муқим қўним топа олмаётган, ҳар “бозор“ пайтида “дардабар“га айланиб қолаётган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Миши Батшуайи

Майдоннинг рақиб дарвозаси олдидаги ҳудудда ҳаракат қиладиган футболчи  2016 йил, Франциянинг “Марсель“ клубидан 33 миллион евро эвазига Лондоннинг “Челси“жамоаси сафига келиб қўшилади. Янги “уй“даги дастлабки мавсумида жами 21 ўйинда майдонга тушиб, 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади. АПЛ совринини “Аристократлар“ қўлга киритган мавсумдан сўнг, қишда марказий ҳужумчи Дортмунднинг Боруссиясига ижара асосида жўнатилиб юборилади. “Асаларилар“ таркибида жами 14 учрашувда майдонга тушган Батшуайи 9 гол ва 1 ассист қайд этади. Ижара муддати тугаб, мавсум якунида Лондонга қайтган футболчининг галдаги манзили Испания, Валенсия шаҳри бўлади. Бельгиялик, “кўршапалаклар“ сафида 23 та ўйинда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 3 гол ёздириб қўяди.

Шу билан бирга, 1 маротаба “Испания кубоги“га ҳам эга чиқади. Кейин, 2018-19 йилги мавсумнинг бошида “Кристал Пэлас“га ижарага ўтади. Футболчи “бургутлар“ либоси остида 13 маротаба майдонга тушиб, 6 бора дарвозага тўп йўллашга эришади. Ниҳояти, кўкрагига шамол тегиб, 2019-20 йилги мавсумни ўзи тегишли бўлган “Челси“да ўтказиб, 25 учрашувда 8 гол ва 3 ассист натижасини қайд этади ҳамки, яна, янги мавсумда лондондаги бошқа эски жамоаси “Кристал Пэлас“га қайтади. Форвард лондонликлар сафида гол ва ассистсиз 3 та ўйин ўтказди ва ҳозирча у асосий таркибдан тўлақонли жой ололганича йўқ.

Умумий кўрсатгичларда келиб чиқиб, етарлича маҳсулдор ҳужумчининг Френк Лемпард жамоасида кераклича амалиётга эга бўла олмаслиги, жамоада кўп йиллик Оливие Жиру истедодли Тэмми Абрахам, ва маълум мақсадлар кўзланиб, олиб келинган Тимо Вернерлар олдинги чизиқларни бутунлай банд этганлигидан ойдинлашиб бормоқда. Эртага яъни 2 октабрда 27 ёшни қарши оладиган ҳужумчи бу ёғига жорий жамоасида сермаҳсуллик намойиш этмаса, кейинги фаолиятини “Челси“ каби “топ“ клубларда давом эттириши бироз мушкулотга айланади ва ҳатто, эндигина 30 та ўйиндан 18 та гол урган терма жамоадаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйиши мумкин.

Такефусо Кубо

Асли “Барселона“ тарбияланувчи ҳисобланмиш ушбу футболчи 2019-20 йилги мавсумда “ФК Токио“дан “Реал Мадрид“ аъзосига айланади. Футбол жамоатчилиги томонидан ижобий эътироф этилган 19 ёшли вингер, Зидан қўл остидаги юлдузли таркиб орасида “йўқолиб қолиш“ хавотири билан шу йилнинг августида “Мальорка“ жамоасига ижарага берилади. У ерда 36 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 5 голли узатма қайд этади. Футболчи, Висенте Морено мураббийлигидаги жамоада бир мавсум ўтказгандан сўнг, “Мальорка“ “сегундо“га тушиб кетади. Натижада “қаймоқранглилар“ рарбарияти Такефусо Кубони мамлакатнинг асосий чемпионати, “ЛаЛига“да сақлаб қолиш мақсадида, янги 2020-21 йилги мавсумда “Вильяриал“ клуби билан ҳужумчининг ижараси борасида келишувига эришишади. Ҳозирга қадар япониялик вундеркинд “сариқ сувости кемаси“ таркибида 4 та ўйин ўтказди.

Футболчини расмий ўйинларда синаб кўрмаган “қироллик клуби“ ҳозирча тўғри йўлни тутмоқда.
Истеъдодли ҳужумчи яна бир ёки икки йилдан сўнг “Сантьяго Бернабеу“да тўп тепишга “тайёр“ бўлиши учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Родриго, Винисиус Жуниор каби кадрлари бор Мадридда эса бундай имконият айни пайтда мавжуд эмас. Шу туфайли ўз ўйинини йўқотиб қўймаслик учун яна 1 ё 2 мавсум “сарсон“ юриши зарар қилмайди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, даражаси “Реал Мадрид“никидан паст жамоаларда ўйин амалиёти орқали кўпи билан спорт формасини сақлаб туриш мумкин, катта клубларда эса, салоҳият, иқтидор ва бир қанча шахсий хусусиятларнинг ўсишига эришилиши, шубҳасиз.


Давиде Запакоста

Италиялик қанот ҳимоячиси 2017 йилда айнан италиялик мураббий Антонио Конте чорлови билан 25 миллион евро эвазига Туриннинг “Торино“ клубидан “Челси“га таклиф этилган. 2 йил мобайнида ўз жамоаси таркибида жами 52 ўйинда майдонга тушган футболчи, 2 та гол ҳамда 4 та голли узатма қайд этишга муваффақ бўлади.

Клубнинг мураббийлик постида ўзгаришлар юз берганидан сўнг, 27 ёшли Давиде ватани Италияга қайтади ва “Рома“да ижара асосида ўйнай бошлайди. Римликлар билан бир мавсум ўтказган Запакоста 9 та учрашувда ҳаракат қилади ва ўз ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўяди. “Челси“ раҳбарияти ижара муддати тугаган италияликни бу сафар, яқиндагина ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳал бўлган “Женоа“га худди шу асосда беришади. Жорий мавсумда янги жамоаси либосида 2 та ўйин ўтказган футболчи рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол этишга ҳам улгурди. Давиде Запакоста бугунгача Англия Лига кубоги ғолиби, Европа Лигаси совриндори ҳамда Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Альфонсо Ареоля

Аслида, Парижнинг “ПСЖ“ клуби тарбияланувчиси сўнгги йилларда ўз жамоаси асосий таркибидан жой топа олмаяпти.

Футболчининг парижликлар сафида энг кўп амалиёт ўтказган пайтлари 2016-2019 йилларга тўғри келади. Боиси, 2015 йилда дарвозабон “Вильяриал“да ижарани ўтаб қайтади. Шу ўринда, у валенцияликлар билан 37 та ўйинда, 32 та тўп ўтказиб юборади ва 17 маротаба ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолади. Юқорида, Парижда ўйнаган йилларида жами 107 ўйинда иштирок этиб, 87 та гол ўтказади шунингдек, 53 та баҳсда, рақиблар Ареолянинг дарвозасига йўл топа олишмайди. Шундан сўнг, франциялик 2019-20 йилги мавсумда, жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра, “Реал Мадрид“да ижарада ўйнай бошлайди. Бутун мавсум мобайнида умумий 9 та учрашувда ҳаракат қилиб, 11 та гол ўтказиб юборади. 3 баҳсда эса “қуруқ ўйин“ намойиш этади ҳамда жамоаси билан биргаликда “Испания суперкубоги“ ғолибига айланади.

Қарангки, жорий, янги мавсумда у яна “кўчиш“га мажбур бўлади. Бу сафар Англия, “Фулхэм“га. Яна ижара асосида. 27 ёшли футболчи лондонликлар сафида бугунгача, 3 та ўйинда иштирок этиб, 7 та тўп ўтказиб юборди ва ҳозирча 1 учрашувдагина дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Альфонсо Ареоля бугунги рўйҳатимиздагиларнинг энг совриндори ҳисобланади. Қаҳрамонимиз, 3 карра Франция чемпиони, 2 карра мамлакат кубоги, 4 марта суперкубоги, 2 карра лига кубоги ғолиби, 1 марта Испания чемпиони ва суперкубоги соҳиби шунингдек, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалар билан бир маротабадан жаҳон чемпиони унвонига ҳам сазовор бўлган.

Хесус Вальехо

“Реал Сарагоса“нинг 23 ёшли марказий ҳимоячисига 2015 йилда “Реал Мадрид“ 5 миллион евро эвазига харидор бўлган. “Қироллик клуби“ футболчисига айлангандан сўнг ҳам Вальехо, собиқ жамоаси таркибида бир мавсум ижарада ўйнайди. Кейинчалик, Мадрид жамоаси раҳбарияти испаниялик ҳимоячини Германиянинг “Франкфурт“ клубига ижарага беради. У ерда футболчи 27 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 1 голли узатма амалга оширади. Шундан сўнг, 2 йил Зидан қўл остидаги жамоада 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришади. Сўнгра, яна 2019-20 йилги мавсум аввалида Англиянинг “Вулверхемптон“ клубига ижара асосида берилади. “Бўрилар“сафида бор йўғи 7 бор ўйин ўтказган ҳимоячи, қишки трансферлар ойнасида “Гранада“га келади ва мавсум сўнггига қадар шу ерда ҳаракат қилади. Шу тариқа, жорий мавсумда ҳам “қаймоқранглилар“ “оқ-қизиллар“билан испаниялик ҳимоячининг ижараси борасида яна 1 йиллик келишувга эришишади. Ушбу мавсумда қахрамонимиз, жамоаси билан 2 бор ўйин ўтказди. 23 ёшли футболчи учун Серхио Рамос, Рафаел Варан, Начо, Эдер Милитао каби ҳимоя қўриқчилари мавжуд бўлган, Зидан мураббийлигидаги жамоанинг мудофаа чизиғида жой топилмаслиги кўп эҳтимол. Шу сабабли ҳам, раҳбариятнинг бу ҳаракатлари Хесус Вальехо клубнинг келажакдаги режаларида эканлигидан далолат берар, балки.


Дадажон Фозилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:52, 02.10.2020. Ўқилди: 9328 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.