Англия чемпионатининг 4-тури доирасида «Лестер Сити» клуби ўз уйида «Вест Хэм»ни қабул қилиб, кутилмаганда, йирик ҳисобда ютқазди.
Баҳснинг 14-дақиқасида Майкл Антонио меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 20 дақиқа ўтиб Форнальс ҳисобдаги фарқни оширди.
Иккинчи бўлимда эса "тулкилар"нинг барча ҳаракатлари бесамар кетди. Аксинча ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида "болғачилар" учинчи голни уришга муваффақ бўлишди.
Брендан Роджерс шогирдлари мавсумнинг дастлабки 3та баҳсини ғалаба билан бошлаб, тўртинчи турда очко йўқотишди. "Вест Хэм"нинг очколари эса 6тага етди.