Испания чемпионатининг 5-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Севилья»ни қабул қилиб, мавсумда илк очколарини йўқотди.
"Камп Ноу"даги учрашувнинг 8-дақиқасида андалусияликлар Люк де Йонгнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Орадан атиги 2 дақиқа ўтиб эса Филиппе Коутиньо мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда Гризманнинг зарбасини Яссин Буну қайтарган бўлса, тайм ўрталарида тўп Нето қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди.
Ўйин охирларида "Барса" майдонга туширилган янги кучлар — Тринкау, Дест, Педри бир нечта хавфли ҳужумлар ташкил қилди. "Севилья" дарвозабони яхши ҳаракат қилгани боис, жамоа Каталониядан бир очко билан қайтадиган бўлди.
Шу тариқа, Роналд Куман бошқарувидаги «Барса» Ла лиганинг жорий мавсумида илк марта очко йўқотди. Шунингдек, «Севилья» ҳам дастлабки 2та ғалабадан кейин илк марта дуранг ўйнади.
Испания чемпионати, 5-тур
Барселона – Севилья 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 8 де Йонг, 1:1 – 10 Коутиньо.
Барселона – Нето, Серджи Роберто, Пике, Араухо, Альба (Дест, 75), Бускетс, Коутиньо (Пьянич, 75), де Йонг, Фати (Педри, 61), Месси, Гризманн (Тринкау, 61).
Севилья – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Акунья, Жордан (Оливер Торрес, 85), Фернандо, Сусо (Мунир, 61), Ракитич (Гудель, 78), Окампос (Эн-Несири, 61), де Йонг (Фернандес, 84).
Огоҳлантиришлар: Пьянич (77), Гудель (87).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).