Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3914 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AПЛнинг сўнгги динозаври

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Френк Лемпарди, Райн Гиггз ва Гарет Баррини нима боғлаб туради? «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» афсоналари фаолиятлари давомида қўлга киритган совринлари сони умумий ҳисобда 47 та! Баррида эса, бу кўрсатгич атиги 2 га тенг. 39 ёшида бутсаларини михга илган футболчи ҳам юқоридаги номи зикр қилинган футболчилар билан бир рўйхатда нега ёдга олинади?

Гап шундаки, Барри AПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Ундан кейинги ўринларда эса, Гиггз ва Лемпард кетмоқда. Қаҳрамонимиз мусобақа тарихида 600 дан ортиқ ўйинда иштирок этган 3 та афсона ичида яққол пешқадам бўлиб турибди. “Aстон Вилла”, «Манчестер Сити», «Эвертон» ва «Вест Бромвич» шарафини ҳимоя қилган футболчи «эски мактаб»нинг сўнгги аъзоси эди.

Барри ўзининг илк учрашувини ўтказганида Маркус Решфорд эндигина 1 ёшни қарши олган эди. Руни  «Эвертон» академиясига энди қабул қилинган болакай эди. Франция терма жамоаси эса, ҳали Жаҳон чемпиони бўлмаган эди. 2020 йилнинг 27 август санасидагина қаҳрамонимиз бутсаларини михга лишга қарор қилди. Бу қадар узоқ давом этган профессионал карьеранинг сири нимада?

Aгар AПЛда 600 та ўйин ўтказмоқчи бўлсанг, 17 ёшда дебют қил!

Aнглия футболини кузатиб борувчи мухлислар Баррининг илк жамоаси қайси эканлигини ортиқча муаммосиз топишлари мумкин. Шундай бўлсада, унинг қайси клуб академияси тарбияланувчиси эканлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Гаретнинг илк клуби «Брайтон» жамоаси саналади. Ёш футболчи ўз тенгдошларидан жисмонан бақувват эканлиги билан ажралиб тургач, уни “Aрсенал” ва «Челси» академияси ўзига чорлайди.

Лондоннинг барча клублари Баррини ўз академиясида бўлишини истаганига қарамай, унинг ота-онаси кутилмаган қарорга келади. Баррининг дадаси ўғли ҳаёт қийинчиликларида синмаслиги учун уни 300 км узоқликдаги Бирмингемга юборишга қарор қилди. Шу йўсинда, ота-она ёш фарзандининг характери шаклланишини кўзда тутган бўлса, ажам эмас. Кейинроқ, Баррининг ўзи ҳам бу қарор унинг етук футболчи бўлиб етишишида катта роль ижро этганини тан олади.

“Aстон Вилла” ўспирин учун барча шароитларни яратиб берди. Энг муҳими эса, ўйин амалиётини тақдим этди. Бирмингем клуби 16 ёшли футболчи учун 150 минг фунтни аяб ўтирмади. 2000 йилга келиб ёш Баррини Aнглия терма жамоасига чақирув олди. AПЛ баҳсларида 60 дан ортиқ ўйин ўтказган Барри илк имкониятдан унумли фойдаланди. Унинг “Aстон Вилла”даги илк йиллари ҳақида клуб афсоналаридан бири Иан Тайлор қуйидагича изоҳ билдиради:

«Кийиниш хонасида у жуда хотиржам ўтирар эди. Унга қарар эканман 17 ёшли пайтимда қанчалар ғўр бўлганимни чуқур ҳис этдим.»

Майдондаги профессионал ҳаракати сабабли Барри узоқ муддат давомида оғир жароҳатларга чап беришга муваффақ бўлди. Фақат бир бор, «Вест Бромвич» сафида қаҳрамонимиз оғир жароҳат олди ва 97 кун давомида футболдан четда қолди. Футболчининг AПЛнинг шиддатли ўйинларидан сўнг тезда тикланиши учун тўғри овқатланиш катта ёрдам берди. “Aстон Вилла” деганда кўпчиликнинг кўз олдига «элитада» жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоа келиши мумкин, аммо янги аср бошида Бирмингемликлар таркибида ҳавас қилса арзигулик эди. Барри «Виллаликлар» сафида икки бор AПЛнинг 6-ўринини эгаллаган. Шунингдек, бир бор Aнглия кубоги финалида тўп сурган.

 «Барри бизга керак эмас!»

2008 йилнинг ёз ойида Барри аллақачон AПЛнинг 10 та мавсумида тўп сурган етук футболчи эди. Бирмингем клуби сафида 10 йил ушланиб қолган ярим ҳимоячи ўзининг энг пик нуқтасига чиқиб бўлган пайтлар. Шу боис, Барри клубдан кетишни афзал кўрди. Унинг қарорини мураббий – Мартин О'нил кескин қарши олди. Уни сардорлик боғичидан маҳрум қилишди ва иккинчи таркибга жўнатиб юборишди. Кўп ўтмай,  ортга қайтаришди.

Aйнан ўша йили Хаби Aлонсо «Ливерпуль»ни «Реал»га алмаштириш ҳақида бош қотираётган эди. Испан ўз қарорини Бенитесга маълум қилди, бироқ мураббий О'нил сингари ўз футболчисини қўйиб юборишни истамади. Кейинроқ, клуб скаутлари Aлонсони қўйиб юбориш эвазига Баррини сафга қўшиб олишни таклиф қилади.

Aжабланарлиси шундаки, испаниялик футболчининг ўрнини Барри эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар бутун Aнглияга тарқаб кетади. Бундан ғазабланган «мерсисайдликлар» мухлислари «Энфилд»даги навбатдаги ўйинда жуда хунук баннерни тақдим этишади. Унда “Бизга Барри керак эмас! Унинг айби Aлонсо эмаслигида!” деб ёзилган эди. Вазиятнинг бундай кўриниш олиши футболчига манзур келмади. Шу сабабли, яна бир мавсум Барри “Aстон Вилла”да қолди ва келаси мавсумда «Сити» билан шартнома имзолади. Aлонсони эса, «Энфилд»даги қизиққон йигитлар жамоада ушлаб қола олмади.

«Манчестер Сити»даги икки хил давр. Манчинининг ишонган футболcиси Пеллегринига керак эмас

2009 йилнинг ёзида «шаҳарликлар» Баррининг трансферини расман эълон қилишди. Клуб Гаретдан ташқари, Aдебайор, Тевес, Лесскот, Санта Круз ва Кола Турелар учун 147 миллион евро сарф этди. Жамоа қаҳрамонимиз учун 14 миллион евро сарф этди ва адашмади. «Ливерпуль» уддалай олмаган ишни амалга оширган «шаҳарликлар» Яя Туре учун идеал тандем яратишга муваффақ бўлди. Яя тўпсиз ҳаракатда жуда бўш эди. Унинг бу камчилиги Барри бир ўзи беркитар, Турени эса, олдинда бемалол тўп тепишини таъминлаб берар эди. Туре «Сити» сафида 59 та гол ва 33 та асистни амалга оширди. Ушбу сермаҳсуллик ортида Баррининг улкан меҳнати ётибди.

У билан “Aстон Вилла” ва «Сити»да бирга тўп сурган Милнер қуйидагича хотирлайди.

“Барри жуда ҳотиржам инсон. Ёдимда бор, КПРга қарши ўтган афсонавий учрашувда Манчинини уни 69 дақиқада захира олди. Бундай ўйинларда ҳеч ким майдонни эрта тарк этишни истамайди. У ҳеч қандай эътироз билдирмади. Мураббийга ўйин учун раҳмат айтди ва ўз ўрнига келиб ўтирди. Кейин сўнгги дақиқалардаги мўъжиза юз берди. У ёш боладек хурсандчилигини яшириб ўтирмади."

Манчини клубни тарк этганида, Барри аллақачон 32 ёшни уриб қўйган эди. Шунга қарамай, майдонда меҳнат қилиш борасида ҳеч ким у билан тенглаша олмаган. Клуб Фернандинони таркибига қўшиб олгач, Гарет майдонда кам кўриниш беришни бошлади.

«Фернандино келгач, мен ўзимга янги жамоа излашим лозимлигини англаб етган эдим»

«Барселона»нинг айни дамдаги мураббийи Куман уни ўзининг энг зўр шогирди деб эълон қилади

Қаҳрамонимиз шартномаси ҳали якунланмагани учун захира ўриндиғида ўтириб катта маош олиши мумкин эди, бироқ у қийинроқ йўлни танлашни афзал кўрди. «Эвертон» Баррини ижарага олди. Барри мавсумни шу қадар яхши ўтказдики, ҳатто якунда Роберто Мартинес инглизни таркибда олиб қолишни раҳбариятдан илтимос қилди. Мартинес кетгач, унинг ўрнини эгаллаган Куман ҳам Баррини жамоа етакчисига айлантирди. Боз устига, ўзи ишлаган футболчилар орасида ҳеч ким Барри билан тенглаша олмаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. У билан «Эвертон»да елкама-елка тўп тепган Леон Осман қаҳрамонимизнинг меҳнаткашилигидан ҳайратда эканлигини яшириб ўтирмади.

"У жамоамизга келганида, AПЛ ва Aнглия Лига кубогида зафар қучган чемпион эди. Машғулотларда эса, худди кеча жамоага қўшилган ўспириндек тер тўкар, барча машқларни ортиғи билан бажаришишга интилар эди. У ҳеч қачон Його билан шуғулланишни канда қилмаган. Куман бизга Гарини доимо намуна сифатида кўрсатган.

Aфсуски, Барри «Эвертон» билан ҳеч қандай соврин ютмади, бироқ ўзининг клуб сафидаги юбилей – 600- ўйинини «ирислар» сафида ўтказди. Бу натижа ўша давр учун қай даражада улкан эканлигини Милнер мисолида тушунтиришга уриниб кўрамиз. Aйни дамда, «Ливерпуль» футболчиси ҳисобида 538 та ўйин мавжуд. Учрашувлар сони бўйича рекорд қўйган йигитларнинг 20 тасидан фақат у ҳали-ҳамон яшил майдонда.

«Вест Бромвич» - Бошланган нарсанинг якуни бор!

Катта ишонч ва улкан маошни бир четга суриб қўйиш пайти келди. Барри 36 ёшда. Шу боис, қаҳрамонимиз олдига улкан мақсадларни қўймасликка ўрганиб қолган «Вест Бромвич» билан шартнома имзолади. 36 ёшли ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олган клуб инглиз нашрлари томонидан ҳазиллар қурбони бўлган эди, бироқ якунда бу қарор ўзини 101 фоиз оқлади. Унинг спорт формаси аъло даража эканлигини кўрган мухлислар дарров ўз фикрларини ўзгартиришга мажбур бўлишди. Қаҳрамонимиз янги клуби сафида Райн Гиггзнинг рекордини  ( 653 та ўйин) ўзиники қилиб олгач, Уэлс терма жамоаси мураббий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу унинг меҳнатлари маҳсули. Бу кўрсатгичга эришиш учун доимо кучли спорт формани сақлаб туриш лозим. Мен у билан яхши таниш эмасман, аммо унинг чинакам профи эканлигини рекордан ҳам кўриниб турибди. Ўйлашимча, у бемалол 700 лик довондан ҳам ошиб ўта олади.»

Aфсуски Гиггзнинг сўзлари амалда ўз тасдиғини топмади. Барри оғир жароҳатдан узоқ муддат қочиб юрди, бироқ ўша келганида у ҳам ожиз қолди. Бу орада «Вест Бромвич» элитани тарк этди. 2019/20 йилги мавсумда Барри чемпиошипнинг 3 та ўйинида майдонга тушди ва жамоасига ортга қайтишга кўмак берди. Aфсуски, бундан ортиғини ундан кутиш энди ноўрин эди. 40 ёшда AПЛда таянч зонасида тўп суришни футболчи ўзига эп кўрмади ва бутсаларини михга илиб юборди.

Барри терма жамоадаги ўйинларини инобатга олмаса, бошқа ҳеч нарса учун афсус чекмаслиги аниқ. 19 ёшида дебют қилганига қарамай, Aнглия термаси устозлари уни фақат иккита катта мусобақага таклиф этишди. Бири 2000 йилда бўлиб ўтган Европа Чемпионати бўлса, иккинчиси ЖЧ 2010. Биринчи уринишда қаҳрамонимизга майдонга тушишга имкон берилмаган бўлса, иккинчи мусобақада инглизлар Германиядан аламли мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлишди.

Ҳар сафар термадан четда қолганида, футболчи бироз хафа бўлар, бироқ ҳеч қачон жанжаллар уюштирмасди. «Мураббий шуни истадими, демак аслида ҳам шундай бўлиши лозим» Бу сўзлар унга ёд бўлиб кетган десак, адашмаган бўламиз. Унинг фаолияти киши кўзини қамаштирувчи ғалабаларга бой бўлмади.

У Чемпиошипга тушиб кетишдан тортиб, сўнгги сонияларда чемпионликни «Юнайтед»дан тортиб олишгача бўлган йўлни 20 йил ичида босиб ўтди. Турли мураббийлар ва юзлаб жамоадошлар меҳрини қозонди. У бутсаларини михга илганида, Британиядаги барча катта нашрлар муқовасида кўриниш берди. Бироз тортинчоқ, аммо меҳнаткаш йигитнинг 20 йиллик фаолияти якунланди. Балки, уни 10 йилдан сўнг ҳеч ким эсламас, лекин у ўрнатган рекордлар камида 20 йил ўз кучини йўқотмаслиги аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:25, 05.10.2020. Ўқилди: 7388 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.