Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Ботирович Исаев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари, жамоанинг фахрий ҳамда ашаддий мухлислари иштирок этишди.

Йиғилиш расми 6

Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов очиб, бу вилоят ҳокими лавозимига тайинланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси билан илк, яъни танишув учрашуви эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Шавкат Шокиржанович қуйидаги сўзларни гапирди:

Йиғилиш расми 1

- Гарчи таркиб бўйича Суперлиганинг унча-бунча жамоасидан қолишмаса-да, анча маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларга эга бўлса-да, “Навбаҳор” сўнгги 9 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга жамоа мураббийлари футболчиларнинг кўпчилиги коронавирусга чалинишгани ва ҳоказо баҳоналар келтиришди.

Жорий  мавсум бошида жамоанинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Бироқ жамоа кўп очко йўқотди.

Сўнгги 3 йил давомида, яъни 2017 йилдан жорий йилнинг мартига қадар “Навбаҳор” ПФК президенти сифатида фаолият олиб бордим. Ўша пайтдан, яъни 2017 йилдан бошлаб, жамоада ёш футболчиларга эътиборни кучайтирганимизда, ҳозиргача 3 йил давомида  анча иқтидорли футболчилар етишиб чиққан бўлишарди.

Бироқ биз “Навбаҳор”ни юксалтириш, жамоанинг совриндорлар сафидан жой олиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳаракат қилдик. Лекин бу кутилган самарани бермади. Энди “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради ва асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади.

Келаси йилдан жамоа шарафини фақат маҳаллий ёшлар ҳимоя қилишади. Биз барча наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий ёш, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз.

Шунингдек, Наманганимизнинг фахри бўлган мамлакатимизнинг таниқли футболчиси Одил Аҳмедов билан ҳамкорлик қиламиз, маслаҳатлашамиз. Одил билан қўнғироқлашганимда, у футболчилик фаолиятини “Навбаҳор”да якунлашини, жамоа учун қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини  таъкидлади.

Намангандаги барча футбол мактаблари ва академиялари энди “Навбаҳор” тасарруфига ўтади ҳамда ушбу таълим масканларидаги барча футболчилар энг аввало “Навбаҳор” билан шартнома имзолашади.

Шунингдек, мухлисларга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим. Бундан буён мухлислик қоидаларини бузганлар “қора рўйхат”га олинади ҳамда умуман стадионга киритилмайди.

Мен ҳам ёшлигимда футболга қатнаганман ҳамда футболни жуда яхши тушунаман. Футболчи ҳам инсон, айрим вазиятларда адашади. Шундай ҳолатларда ўйинчини ҳимоя қилиш ўрнига айрим мухлислар уни ҳақорат қилишади. Бу эса футболчига салбий таъсир кўрсатади.

Аксинча, футболчини қўллаб-қувватлаш, сен энг яхши ўйинчисан, дея кўнглини кўтариш лозим. Шунда у янада руҳланиб, ўйини “очилади”.

Шундан сўнг, Шавкат Абдураззоқов “Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш юз берганлигини таъкидлаб, бундан буён Ойбек Саматов ўрнига акаси Отабек Саматов “Навбаҳор” ПФК вице-президенти сифатида фаолият олиб боришини таъкидлади.

Йиғилиш расми 2

Сўнгра, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев сўзга чиқиб, вилоятимиздаги футбол мактабаларини ривожлантириш лозимлиги, “Навбаҳор” барча иқтидорли футболчилар учун трамплин вазифасини ўташи лозимлигини айтиб ўтди.

Билдирилган фикрлар юзасидан “Навбаҳор” жамоаси мураббийи Мустафо Байрамов,

Йиғилиш расми 4

жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, футболчилар – Мирзоҳид Ғофуров

Йиғилиш расми 5

ва Даврон Ҳошимов, шунингдек, “Навбаҳор” мухлислари раиси Абдулло Аҳмедов,

Йиғилиш расми 7

блогер Фарҳод Умаралиевлар сўзга чиқиб, ёш футболчиларга эътиборнинг кучайтирилиши “Навбаҳор”нинг келажаги учун пухта замин ҳозирлашини қайд этишди. 

Йиғилиш расми 3

Шу тариқа йиғилиш ўз якунига етди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Киритилди: 08:14, 08.10.2020. Ўқилди: 4431 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик