Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      •   Қўқон-1912
      • 1:2
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      •   Насаф
      • 1:0
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 12 25
3 ОКМК 13 24
4 Навбаҳор 13 23
5 Нефтчи 12 23
6 Пахтакор 13 22
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 13 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 13 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 - Динамо
14-тур Насаф - Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

27/06 20:00 Қўқон-1912 - Динамо
27/06 20:00 Насаф - Пахтакор
28/06 19:00 Навбаҳор - Машъал
28/06 20:00 Қизилқум - Нефтчи
29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль»нинг уддабурон директори ёҳуд трансфер қироли!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси сўнгги йилларда ажойиб сермаҳсуллик кўрсатиб келмоқда. жамоанинг нафақат яшил майдонда, балки молиявий оламда ҳам ишлари кўнгилдагидек кетмоқда. Эътибор берган бўлсангиз, клуб деярли 5 йилдан бери бирорта трансфердан қўпол хатога йўл қўймаяпти.Ҳатто, жамоа сафига қўшилиб кетмаган футболчилар ҳам уддабуронлик билан бошқа клубларга трансфер қилинмоқда. Бунда клуб спорт директори Майкл Эдвардснинг ўрни катта. Stadion.uz Майкл амалга оширган 5 та трансферни эътиборингизга ҳавола этади. 

Жордан Айб 

Жордан клуб сафига 2012 йилда келиб қўшилганида,  Британия футболдаги энг иқтидорли футболчилардан бири эди. Жисмонан бақувват,  курашлардан қочмайдиган ҳужумчининг келажаги порлоқ эканлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмагани аниқ. Афсуски, қаҳрамонмиз ажойиб старт олганига қарамай, "Ливерпуль" ўйин фалсафасига сира мос то тушмади. Айниқса, Юрген Клопп келгач, Айб четда қолиб кетишни бошлади. Буни четдан кузатиб турган Майкл Эдвардс эса, ўз вақтида ишга аралашди. "Мерсисайдликлар" сафида 41 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи ҳали-ҳамон келажаги порлоқ проектлардан бири бўлишига қарамай, Эдвардс уни 16 миллион евро эвазига "Бормунт"га сотиб юборди. Бу трансфер сабабли кўплаб инглиз нашрлари Майклни танқид қилган эди. Афсуски, Майкл ўйлаганидек Жордан иккинчи Старридж бўла олмади. Ҳужумчи "олчалар" сафида 78 та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 3 та гол урди холос. "Бормунт" у билан шартномани узайтиришни истамагач, "Дербби Каунти" сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Воқеалар ривожини анча олдин пайқаган Майклга қойил қолмасликнинг иложи йўқ. 

Кристиан Бентеке 

«Астон Вилла»даги ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган футболчини «Ливерпуль» 2015 йилда сотиб олади. Ўша пайтда, «қизиллар» сифатли марказий ҳужумчига эҳтиёж сезаётган эди. Бу танлов афсуски ўзини умуман оқламади. Бельгиялик футболчи учун «Ливерпуль» 46,2 миллион евро сарфлаган бўлсада, бу пуллар ўзини умуман оқламади. 29 та ўйин 9 та гол. Энг ачинарлиси шундаки, Кристиан сурункали жароҳат олишни бошлайди. Ҳатто Клопп ҳам унга ишонч билдирмай қўйгач, Майкл дарров ишга киришди. Мавсум якунлангач, қаҳрамонимиз бельгиялик футболчининг трансфери устида узоқ иш олиб борди ва уни ёзда «Кристал Пелас»га 31,2 миллион евро эвазига сотиб юборди. Бу қарор кўп ўтмай ўзини тўлиқ оқлади. Бентекенинг ўйинида секин-аста пасайиш кузатилишни бошлади. У «Кристал Пелас» сафида ўртамиёна ҳужумчи эканлигини кўрсатиб қўйди. «Ливерпуль» эса, Майклнинг ақл билан юргизган сиёсати сабабли катта талофат кўришдан қутулиб қолди. 
Мамаду Сако 

Сако 2013 йилнинг 2 сентябрь санасида «Ливерпуль» футболчиси деб расман таништирилади. Бунга қадар ПСЖ шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи учун «Мерсисайдликлар» 13 миллион фунт сарф этишади. Қаҳрамонимиз «Энфилд»га кўчиб ўтгач, тезда асосий таркиб футболчига айланади. Шунга қарамай, унинг фаолиятини бир текис ўтди деб бўлмайди. Жароҳатлар ва мураббийлар билан жанжаллар сабабли қаҳрамонимиз атиги 56 та ўйинда майдонга тушди холос. Бу 4 йил учун жуда кам. Вазият чуқурлашиб кетишини тахмин қилган Майкл Эдвардс дарров ўз услубида ишга киришди ва Сако учун харидор излашни бошлаб юборади. Саконинг спорт формаси ажойиб ҳолатда эканлигини билган Майкл уни аввалига ижара асосида «Кристал Пелас»га юборади. Ишончли мавсумни ўтказган ҳимоячи мавсум сўнггида жамоага қайтиб келади. Майкл энди Сакони трансферга қўйиш мумкинлигини ҳис этгач, унинг трансфер суммасини 26 миллион фунтга кўтариб қўяди. «Муз бургутлари» Мамадуни қўлга киритиш учун талаб қилинаётган суммани тўлашга мажбур бўлади. Эътиборлиси шундаки, агар Майкл Сакони биринчи уринишдаёқ сотганида, 26 миллион фунт ишлаб олишнинг имкони йўқ эди. «Ливерпуль» спорт директори кичик ҳийла орқали жамоа ғазнасига 26 миллион фунт ишлаб берди. Боз устига, Сако жамоа учун мутлақ кераксиз ижрочи мақомини олиб бўлган эди. 

Доминик Соланке 

Соланке Майкл Эдвардс ижро этган энг зўр трансферига айланган десак, адашмаган бўламиз. Аввалига клуб 2017 йилда марказий ҳужумчини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олади. Келажаги порлоқ саналган Соланке Фирминьо билан рақобатга киришиши тахмин қилинган эди. Қаҳрамонимиз икки мавсум давомида «Ливерпуль» ихтиёрида бўлади, бироқ унда сира прогресс кузатилмайди. Ёшлар футболида супер натижалар қайд этган Доминикнинг бор потенциали шу эканлигини барчадан аввал илғаган Майкл уни 2019 йилда трансферга қўйишга қарор қилади. 2017 йилда Англия ёшлар жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчига бўлган қизиқиш ҳали тўлиқ йўқолмаганлигидан Майкл унумли фойдаланди. Қаҳрамонимиз «Ливерпуль» сафида 21 та ўйинда атиги 1 та гол киритган футболчини «Бормунт»га 19 (!) миллион фунтга пуллади. Бу трансфер кўплаб АПЛ мухлисларини ҳайратда қолишга мажбур қилади. Сабаби, Соланке Британия футболи келажаги бўлишини тахмин қилинган эди. Якунда, яна бир бор Майкл ҳақ бўлиб чиқади. Соланке ўйин амалиёти тақдим этилисада, кутилган натижани бермайди. 42 та ўйин атиги 3 та гол! 19 миллион фунтлик ҳужумчи учун жуда ёмон кўрсатгич. «Ливерпуль» эса, бир ўқ билан икки қуённи урушга муваффақ бўлгани эътиборга молик. 

Филипе Коутиньо

Коутинонинг «Барселона»га ўтиши, Майклнинг энг қалтис қарорларидан бири эди десак, адашмаган бўламиз. Сабаби, Коутиньо «Ливерпуль»нинг юраги саналар, Клопп ҳам унга тўлиқ ишонар эди. Майкл бразилиялик футболчининг бошқа жамоага ўтиш ниятида эканлигини англагач, ишни ортга суриб ўтирмади. Коутиньони олиб қолиш схемасини тузмади. Шунчаки, катта сумма акс этган чекни қўлга киритишга киришиб кетди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, «Барселона» «Ливерпуль»га 130,5 миллион фунт тўлаб берди. Ўз вақтида клуб Филипенинг трансфери учун бундан 10 баробар камроқ пул сарф этган эди. Қувонарлиси шундаки, барча кутганидек Коутинонинг кетиши «Ливерпуль»нинг кучсизланиб қолишга сабаб бўлмади. Унинг трансферидан келиб тушган пуллар тўғри йўналтирилди ва бу эффект берди. Айнан Коутиньонинг кетиши «Ливерпуль» учун қўшимча имкониятлар эшигини очди.

Жамоа аввалига ЕЧЛ финалида ўйнади. Кейин ушбу мусобақада ғалаба қозонди. Ўтган мавсумда эса, 30 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛ тахтига чиқди. Жамоанинг эришаётган ютуқларида Майкл Эдвардснинг хизматлари жуда улкан. Афсуски, клуб стратегияси учун катта ҳисса қўшаётган инсонларни кўпинча эътибордан қочирамиз. 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:50, 10.10.2020. Ўқилди: 9175 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Навбаҳор Педро 7
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Навбаҳор Руслан Жиянов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.