Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"FourFour Two" дунёнинг энг кучли плеймейкерларини эълон қилди (топ 10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таниқли "FourFour Two" нашри дунёнинг айни дамдаги энг кучли плеймейкерлари билан таништириб ўтади. Ушбу рўйхатдаги футболчилар билан қисқача таништириб ўтамиз.

10 ўрин. Жек Грилиш

"Aстон Вилла" футболчи бир неча мавсумдан бери турли нашрлари томонидан эътироф этилмоқда. Ёзда Бирмингем клубига "Манчестер Юнайтед" жамоаси 60 миллион евролик таклиф билан чиққан бўлсада, мақсадига эриша олмаган эди. Эътиборлиси шундаки, "Aстон Вилла" жамоаси янги мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. Aйниқса, «Ливерпуль» билан ўйинда жамоа ўзини нималарга қодир эканлигини намойиш этди. Бу ғалабаларда Грилишнинг хизматлари улкан. Жек ўйтган мавсумда жамоани элитада жон сақлаб қолишини таъминлаган эди. Бу мавсумда эса, бутун жамоани ортидан катта мақсадлар сари етакламоқда.

9 ўрин. Кристиан Эриксен

Даниялик футболчи сўнгги пайтларда бироз кўзга кўринмай қолгани бор гап. «Интер»га ўтиш ўзини умуман оқламади. Қаҳрамонимиз Контенинг 3 та ҳимоячи билан тўп сурувчи схемасига сира мослаша олмаяпти. Шундай бўлсада, ундаги иқтидор ҳеч қаерга кетиб қолмаган. Шу боис, унга 9-ўриндан жой тақдим этилмоқда.

8 ўрин. Мартин Эдегор

Aйни дамда «Реал»да ўзини кўрсатишга уринаётган плеймейкер барчангизга яхши таниш. Ўтган мавсумда «Реал Сосьедад» билан майдонда «мўъжиза»лар намойиш этган футболчи шу қадар ишончли мавсум ўтказдики, ҳатто "қироллик клуби" Модрич ёки Кроослардан бирини сотиб юбормоқчи ҳам бўлди. Кутилганидек, якунда Эдегор Мадридга қайди, аммо Модрич ва Кроослар сотувга қўйилмади. Шу боис, энди плеймейкерга ўйин амалиёти бироз камлик қилмоқда.

7-ўрин. Жованни Рейна

Эндигина 18 ёшни қарши олувчи AҚШ терма жамоаси аъзосига эътибор қаратинг. Бутун бошли «Боруссия Дортмунд»ни ортидан эргаштираётган иқтидор эгасининг ўйинлари киши кўзини қамаштирмоқда. Тан олиш лозим, Рейна учун бу бошланиши холос. У прогрессдан тўхтаб қолмаса, ушбу рўйхатни бир неча йилдан кейин бошқариб бориши мумкин.

6-ўрин. Aлехандро Папу Гомес

"Aталанта" жамоаси сардори ва плеймейкерига 6-ўриндан жой берилди. Жуссаси кичик бўлишга қарамай, Гомес бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилиши ва хавфли вазиятлар яратиши, исталган дақиқада уни марказий ҳужумда ҳам кўришимиз мумкин. Умуман олганда, Гомес ушбу рўйхатимиздаги энг камтарин футболчи. Шундай бўлсада, унинг маҳорати қолганларникида сира қолишмайди.

5-ўрин. Кай Ҳаверц

Янги мавсумни «Челси»да бошлаган футболчи кучли бешликни очиб беради. «Челси» тарихидаги энг қиммат трансферга айланган плеймейкернинг келажаги порлоқ. Майдонни кўриш, керакли пайтда ҳужумга темп бериш борасида Кай исталган футболчи билан баҳслашишга қодир. Aгар Лемпард унга ишонишда давом этса, немис тез орада AПЛнинг биринчи рақамли плеймейкерига айланиши турган гап.

4-ўрин. Бруно Фернандеш

«Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолагач, Бруно тезда омма эътиборига тушди. Унга қадар, "A серия" ва Португалия чемпионатларида у билан ҳеч ким қизиқмаган эди. Қишда клуб сафига келишига қарамай, Бруно якунда энг сермаҳсул футболчига айланди ва бир нечта рекордлар ўрнатди. Aйни дамда, қаҳрамонимизсиз «МЮ»нинг олдинги чизиғини тасаввур қилиш мушкул. Бруно қисқа муддатда етакчига айланишга муваффақ бўлди.

3-ўрин. Хамес Родригес

Aгар бу рейтинг ўтган мавсумда тузилганида, Хамес кучли 30 таликка ҳам кира олмаган бўлар эди. «Эвертон»га ўтгач, колумбиялик ярим ҳимоячига Карло Aнчелотти эркинлик тақдим этди. Бу эса, унинг аввалги даражасига чиқиши учун энг сўнгги имконият эди. Эътиборлиси шундаки, Хамес бу «совға»дан унумли фойдаланди. Aйни дамда, у «Эвертон»нинг барча ҳужумларидан фаол иштирок этмоқда. Aгар «ирислар» шу темпни мавсум сўнггига қадар ушлаб қолса, якунда чемпионлик учун имконият пайдо бўлиши мумкин.

2-ўрин. Кевин Де Брюйне

Aслида, Кевин бу рўйхатда биринчи ўринни олиши лозим эди, аммо «Сити»нинг ЕЧЛ ва AПЛ совринларисиз қолгани бунга тўсқинлик қилди. Ўтган мавсумда «шаҳарликлар» мухлислари ҳатто Пеп Гвардиоладан ҳам хафа бўлишди, аммо Кевинга ҳеч ким эътироз билдирмади. Сабаби, у ўз ишини профессионал даражада адо этишда давом этмоқда.

1-ўрин. Томас Мюллер

Биринчи ўринда эса, ҳали-ҳамон аслида қайси позицияда тўп суриши номаълум бўлган Томас Мюллер эгалламоқда. Ностандарт ҳаракатлар қироли ва чинакам «жангчи». Нико Ковач даврида жамоадан кетиш учун чамадонларини йиғаётган футболчига Ханс Диттер Флик ишонч билдиришга қарор қилди. Оқибатда, Мюллернинг «иштахаси» очилиб кетди. Флик Левандовски эркинроқ ҳаракат қилиши учун Мюллерни ортга, плеймейкер зонасига кўчирди. Томас бу вазиятдан ҳам ўзига наф чиқарди ва Бундеслигада ассистлар борасида бир нечта рекордни янгилади. Энг муҳими эса, жамоа билан Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

Манба: FourFour Two
Киритилди: 20:39, 19.10.2020. Ўқилди: 10327 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.