Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10124 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тоттенҳем» мухлислари бекорга қўрқишган кўринади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz яна AПЛ пешқадамлигига қайтган «Тоттенҳем» ва унинг устози ҳақида фикр алмашади.

Чалкашиб кетган ечим

Бу мавсумда AПЛ учун кураш жуда авжига чиқмоқда. Ҳозирча, старт фантастик даражада. Мавсум олдидан фаворит саналган «Ливерпул» марказий ҳимоячисиз қолиб кетди. «Сити» эса, Пеп билан ўзининг сўнгги манзилига тобора яқинлашиб келмоқда. Испаниялик мутахассиснинг ғояларига қарши AПЛнинг деярли барча жамоаси иммунитет ҳосил қилиб бўлди. Шундай бўлсада, катта бюджетга эга клуб ҳар қандай вазиятда қўшимча кучларни ишга солиши мумкин.

Деярли тўлиқ янгиланган «Челси» ҳозирча трансфер пулларини оқлай олмаяпти, бироқ бу узоқ йиллик проект. «Лестер» эса, пала-партиш тарзда рақибларини мағлуб этмоқда. «Эвертон» Aнчелотти бошчилигида нималарнидир амалга ошириш ниятида бўлса, «Тоттенҳем» мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишга муваффақ бўлди.

Рақамлар сўйлаганда

Ҳа айтганча, «Тоттенҳем» сўнгги 6 йил ичида илк бор тур якунлангач биринчи поғонага чиқишди. Сўнгги бор бундай воқеа 2014 йилда содир бўлган эди. 9 та турдан сўнг, биринчи ўринга чиқиб олиш эса узоқ 1985 йилда амалга оширилган эди. Aгар рақамлар ҳақида сўйласак, «шпорлар» 2016 йилдан бери «Сити»ни иккита ўйинда мағлуб этишмаганини ҳам алоҳида эътироф этган бўлардик. Шунингдек, «шаҳарликлар» сўнгги икки учрашувда «Тоттенҳем» дарвозасига нақд 41 та зарба йўллашган, аммо бирорта гол кирита олишмаган.

«Тоттенҳем» бу мавсумда AПЛда биринчи бўлимда гол киритиш борасида яққол пешқадам. Жозе шогирдлари илк бўлимларда нақд 11 та голни рақиб дарвозасига жойлаб қўйишди. Ҳа айтганча, «Сити» бу мавсумда умумий ҳисобда атиги 10 та гол урди холос. Сўнгги 5 та турда 5 та гол киритган Сон Хён Мин мусобақа тўпурари бўлиб турибди. У томонидан «Сити» дарвозасига 4 дақиқа 19 сонияда урилган гол ҳозирча бу мавсумдаги энг тезкор гол бўлиб турибди. Соннинг жамоадоши Кейн эса, 9 та ассист билан мусобақанинг энг сермаҳсул футболчи саналади. Сабаби, унинг ҳисобида яна 7 та гол ҳам мавжуд. Бу рақамлардан шуни маълум қилишимиз мумкинки, Жозе бошчилигидаги «шпорлар» секин аста курашга қўшилишмоқда. Бу эса, қувонарли ҳолат.

Ортга йўл йўқ

2019 йилнинг 20 ноябрь санасида «Тоттенҳем» Почеттинони истеъфога чиқарган эди. Ўшанда, деярли барча Жозе танловидан ҳавфсираган, унинг имкониятларига шубҳа билан боққан эди. Гап шундаки, Почеттино кичик бюджет билан ҳам сифатли жамоа тузган ва майдонда томошабоб ўйин намойиш этар эди. Унинг ўрнини эса, жанжалларга аралашиб қолаверадиган, натижа учун ўйин намойиш этадиган қария Жозенинг келиши кўпчиликда савол уйғотгани аниқ.

Янги мураббий «Тоттенҳем» мухлисларида илиқ таассурот қолдирмагани аниқ. Ўсиб бораётган мураббийни автобус ҳайдовчисига алмаштириш деб баҳоланган эди бу рокировка. Почеттино жамоани тарк этганида, клуб 14 ўринда эди. 1-ўриндаги клуб фарқ 20 очкони ташкил этгани эса, бу истеъфога бўлган қаршиликни бироз пасайтириши аниқ. Жозе жамоага келгач, мавсум сўнггида клуб 6-ўринни эгаллади. Aйниқса, пандемиядан сўнг, мағлубиятсиз давом этган 6 та ўйин бунга кўмаклашиб юборди.

Жозенинг Лондондаги иккинчи мавсуми эса, анча осонроқ бошланди. Мураббий ярим мавсум давомида тўлиқ футболчиларини ўрганиб олди, вазиятга мослашди ва янги ғояларни ишга солди.

Ҳамма кутганидек, «Тоттенҳем» ҳимояланмади. Ҳамма кутганидек, клуб ички атмосфераси ёмонлашмади. Ҳамма кутганидек, клуб тўп назоратини рақибга топшириб қўймади. «Тоттенҳем» марказий ҳимоя ва майдон марказида футболчиларнинг тартибли ўйини эвазига қулай схемада ҳаракат қила бошлади. “Aвтобус” ҳақидаги сўзлар эса ўтмишда қолгани дарров маълум бўлди. Ҳужум чизиғидаги супер якунловчи ва тезкор вингерлар эффекти ҳам Жозенинг ғалабаларидан катта роль ижро этмоқда.

Бошқачароқ қилиб айтганда, Жозе эконом футбол билан ҳам максимум натижа чиқармоқда. AПЛдаги энг мураккаб рақиб – «Сити» билан ўйинга эътибор қаратинг! «Шаҳарликлар» 22 та зарба йўллашди, бироқ уларнинг бирортаси голга айланмади. «Тоттенҳем» эса, бутун 90 дақиқа давомида 4 та зарбадан 2 та гол «ясай» олди. Боз устига, тўп назорати борасида ҳам Лондон клуби катта фарқ билан мағлуб бўлгани йўқ.

Шунингдек, кўпчилик кутганидек трансфер компанияси ҳам омадсиз чиқмади. Мураббий ўзининг омадсиз трансферлари учун кўп танқид қилинар эди, бироқ бу мавсумдаги Регилон ва Хайберглар ўзини оқлади. Ҳатто Бэйл ҳам натижа беришни бошлади. Эътиборлиси шундаки, мураббий клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатига мослашмоқда ва бор масаллиқдан мазали таом тайёрлашни бошлади.

Ортда қолган 9 та тур мобайнида маълум бўлдики, мураббий ўз «фишкаларига» содиқ қолибгина қолмай, ривожланишдан, ўсишдан тўхтаб қолмаяпти. У олдинга қадам ташлашдан қўрқмайдиганлар сирасига киради. Шундай экан, мавсум сўнггига қадар унга ва унинг жамоасига омад тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:17, 24.11.2020. Ўқилди: 6585 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.