Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»га у энди керак эмаc!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Ауар «Арсенал»да!

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Лион» ярим ҳимоячиси Уссам Ауар билан шартнома имзолаш фикридан қайтгани йўқ.

«AFC Ball » нашрининг маълум қилишича, футболчининг оиласи уни «Арсенал»га ўтишини истамоқда. Шу боис, футболчи билан «кононирлар» ўртасидаги шахсий шартнома борасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Аввалроқ футболчининг «Ювентус»га ўтиши борасида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Милик нишонда

Неаполнинг «Наполи» жамоаси аъзоси Аркадиуш Милик фаолиятини Италиянинг бошқа бир жамоасида ўтказишга яқин турибди.

26 ёшли футболчи учун «Фиорентина» яхшигина маош кўрсатилган узоқ йиллик шартнома имзолашга тайёр. «Наполи» ўз футболчиси билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти. Шу боис, 2021 йилда эркин агентга айланадиган футболчи билан бир нечта жамоалар жиддий қизиқиб қолган.

Италия нашрларининг маълум қилишича, футболчининг ўзи ҳам «Фиорентина» билан шартнома имзолашга тайёр.

«Шеффилд»га у керак

Англиянинг «Шеффилд Юнайтед» жамоаси «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард билан шартнома имзоламоқчи.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, клуб инглиз футболчисини ярим мавсумга ижарага олишни режа қилган. Клуб шу йўсинда, жамоани элитада сақлаб қолишни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сулшернинг Лингард борасида ҳеч қандай режаси йўқ эканлигини ва уни катта эҳтимол билан клуб қишда қўйиб юбориши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи билан шунингдек «Селтик» ва «Арсенал» клублари жиддий қизиқиб қолган.

«Реал»га у энди керак эмаc!

Мадриднинг «Реал» жамоаси «Ренн» жамоаси тинейжери Эдуардо Камавинганинг ўрнини босишга қодир янги футболчини кўз остига олди.

«Defense Central» нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида «Брайтон» аъзоси Ив Биссума мавжуд.

Мадрид клуби айни дамда бор молиявий имкониятларини стадиони тўлиқ таъмирлашга қаратгани боис, «Ренн»нинг 70 миллионлик футболчисидан воз кечишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, «Брайтон» ўз футболчисини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Фирпо «Наполи»да?!

Трансфер ҳуқуқи Каталониянинг «Барселона» жамоасига тегишли бўлган Эктор Фирпо фаолиятини «Наполи»да давом эттириши мумкин. 

«CDS» нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи билан италияликлар жиддий қизиқиб қолишган. Гап шундаки, «Наполи» жамоасининг ҳимоячиларидан бир нечтаси мавсум сўнггида жамоасини алмаштириши кутилмоқда. Шу боис, клуб Фирпо трансферига қўл урмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» Эктор Фирпони трансферга қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:42, 20.12.2020. Ўқилди: 20927 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик