Кроос — «Реал» сафида Ла лигада 200та ўйин ўтказган иккинчи германиялик футболчи
23 декабрь, чоршанба куни Ла лиганинг 15-тури доирасида «Реал» — «Гранада» учрашуви бўлиб ўтади. «Альфредо ди Стефано» стадионида ўтказилган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос кечаги баҳсда иштирок этди. 30 ёшли футболчи учун мазкур учрашув "қаймоқранглилар" футболкасидаги Испания чемпионати доирасидаги 200-баҳс бўлди. Германияликлар орасида «Реал» сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Ули Штилике ҳисобланади — 212.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Испания Ла лигасида кетма-кет бешинчи ғалабани қўлга киритиб, 32 очко билан жадвалда 2-поғонани эгаллаб турибди. "Қироллик клуби"га нисбатан 2та кам ўйин ўтказган «Атлетико» ҳисобида ҳам шунча очко бор.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:57, 24.12.2020. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар