Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:3
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • 1:0
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • 1:3
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2304]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2240]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1822]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1671]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1602]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1593]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1567]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1244]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1223]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1211]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаким Фузайлов: «Динамо» менга бегона эмаслиги ва жамоани Суперлигага қайтариш мақсадида Самарқандга қайтдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Интервьюлар
A A A

Куни кеча «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тожикистонлик таниқли мураббий Ҳаким Фузайлов «Динамо» жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Узоқ йиллардан кейин Самарқанд клубида яна иш бошлаган Ҳаким Қаюмович билан учрашиб, «Динамо» олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, мураббийнинг 2000-йилларда Олий лигадаги фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.

- Ҳаким Қаюмович, қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин сизни Самарқандда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Аввало, «Динамо»дан тушган таклиф ҳақида гапириб берсангиз...

- Авваламбор, мен ҳам Самарқанддек қадимий ва ажойиб шаҳарга яна қайтганимдан жуда ҳам хурсандман. Самарқанддек катта вилоят ва шаҳарнинг бош жамоаси «Динамо»ни бошқариш мен учун катта шараф. Сабаби бу жамоанинг катта тарихга эга эканлигини жуда яхши биламан. Сўнгги мавсумда Тожикистоннинг «Хўжанд» клубида фаолият юритдим ва йил якунида жамоа билан чемпионатда 2-ўринни эгаллаб, ОФК Кубоги мусобақасига йўлланма олгандик. Бу йил ҳам келишувни узайтириш масаласи турганди. Аммо бир неча кун олдин Самарқанддан қўнғироқ бўлиб, «Динамо» раҳбариятидан таклиф олдим. Ўзбекистонга қайтиш масаласини узоқ ўйлаб ўтирганим йўқ. Клуб билан бир йиллик шартнома имзоладик. Қўйилган вазифани бажарсак, мавсум якунида келишув узайтирилади.

- «Динамо»нинг сўнгги мавсумда Суперлигага чиқа олмай, Про лигада қолганидан хабарингиз бор. Бунгача асосан Олий лигаларда ишлаган мутахассис сифатида айтингчи, бу таклифни қабул қилишингизга энг муҳим жиҳат нима бўлди?

- Албатта, клубнинг вазиятидан хабардорман. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда кўп йиллар ишлаганим туфайли бу мамлакат чемпионатини ҳам кузатиб келаман. Бунгача асосан юқори лигаларда ишлаган мураббийнинг қуйи лигада фаолият бошлаши кўпчиликни ажаблантириши мумкин. «Динамо»га келишимнинг энг асосий сабаби, бу жамоа менга бегона эмаслиги, мураббийлик фаолиятимдаги дастлабки қадамларни айнан Самарқандда ташлаганим ва Ўзбекистондаги энг яхши натижаларимдан бири билан ҳам айнан «Динамо» билан эришганим муҳим ўрин тутди. Клуб раҳбарияти билан гаплашганимда жамоа олдидаги вазифа Суперлигага чиқиш эканлиги мени бу ерда иш бошлашимга сабаб бўлди. Ҳар ҳолда Самарқанддек катта вилоят ва қадимий шаҳар жамоаси фақат Суперлигада бўлиши керак.

Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионатига қайтишни истадим. 2012-2014 йиллар давомида Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи сифатида совринли ўринларни эгаллагандик. Унгача Россиянинг «Локомотив» Москва, «Ростов», «Терек» клубларида, кейин эса 2016-2018 йилларда Тожикистон миллий жамоаси ва Душанбенинг кўп карра чемпиони «Истиқлол» жамоаси бош мураббийи сифатида ишладим. Йиллар ўтиб, яна Ўзбекистонга қайтганимдан хурсандман.

- «Хўжанд» клуби билан сўнгги мавсумда Тожикистон Олий лигаси кумуш медалига эга чиқиб, ОФК Кубогига йўлланма олган эдингиз. Бу жамоани тарк этиш осон бўлмагандир?

- Самарқанддан таклиф тушгач, Хўжанд клуби раҳбарияти билан гаплашиб олдим ва улар менинг қароримга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, ўзаро дўстона хайрлашдик. Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни кўзлаган собиқ жамоамга омад ва зафарлар тилаб қоламан.

- «Динамо»да ишга киришганингизга кўп бўлмади, жамоа билан яқиндан танишаяпсиз. Сизнингча, жамоанинг ҳозирги потенциали қай даражада ва таркибда қандай ўзгаришлар кузатилиши мумкин?

- Жамоа билан бирга ҳали энди уч кун ишладим. Клубдаги маҳаллий мураббийлар ёрдам беришда давом этишади. Уларнинг аксари шогирдларим. Билишимча, ўтган йилги ўйинчилардан таркибни жуда кўп футболчилар тарк этган. Ҳозирда қўл остимда 30 нафарга яқин футболчи бўлса-да, таркибнинг жуда катта қисми ҳали тажрибага эга бўлмаган маҳаллий ёш футболчилар ва академия тарбияланувчилари. Яқин кунларгача уларнинг барчасига имконият бериб, кўрикдан ўтказамиз. Аммо клуб олдидаги вазифадан келиб чиқиб, жамоа таркиби кучайтирилиши шарт. Айнан ҳозирдан бошлаб, аллақачон таркибни кучайтириш масаласи билан шуғулланишни бошладик. Таркибимизга легионерларни ҳам чақиришимиз мумкин. Чунки натижага эришиш учун ёрдам берадиган маҳоратли футболчилар бизга жуда зарур. Яқин 10 кун ичида таркибни шакллантириб, қандай ўйинчилар билан ишлашим борасида аниқ тасаввур уйғониши лозим.

- Жамоанинг дастлабки режаларни тузишга улгурдингизми?

- Албатта, бу борада узоқ ўйлашга вақт бўлмайди. Тайёргарлик масаласини раҳбарият билан муҳокама қилдик. Унга кўра, январь ойи якунига қадар тайёргарлик ишлари Самарқандда ўтказилади. Февралдан эса Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этиб, асосан назорат баҳсларида майдонга тушамиз, таркибни кучайтирамиз.

- «Динамо»нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши натижаси айнан сизнинг қўл остингизда қўлга киритилгани, қолаверса янги бош мураббий сифатида самарқандлик минглаб мухлислар сиздан жамоани Суперлигага олиб чиқишингизни кутаётганлиги аниқ. 2000 йилги ва ҳозирги ташрифингизни таққослаб, қандай фарқларни кўрасиз?

- Самарқандга биринчи ва иккинчи марта иш бошлашим орасида 20 йиллик катта оралиқ бўлса-да, ўшанда ҳам, ҳозир ҳам олдимда асосий вазифа юқори ўринларни эгаллашдир. Кечагидек ёдимда, 1999 йилда «Динамо» бош мураббийи раҳматли Маҳмуд ака Раҳимов мени бирга ишлаш учун Самарқандга чақирганди. Ўшанда 2000 йилда бирга ишлашга ваъда бергандим. Аммо кўп ўтмай, 1999 йилнинг декабрь ойида Маҳмуд ака Раҳимов Тошкент – Самарқанд трассасида автоҳалокатга учраб, вафот этди. Унга ваъда бериб қўйганим учун мени Самарқандга чақириб бош мураббий сифатида тайинлашди. Клубга эътибор кучли эди. Маҳмуд ака Раҳимов «Динамо»да яхши жамоа шакллантириб бўлганди, мен эса жамоани яна бироз шакллантиргандим, холос. «Динамо» таркибида ўша даврнинг энг кучли футболчилари, миллий жамоа аъзолари йиғилганди. Самарқанд вилоят ҳокимияти ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари эвазига «Динамо» ҳеч кимдан қўрқмайдиган жамоага айланганди. Ўзбекистон кубоги финалида «Дўстлик» жамоасига қарши майдонга тушгандик, Осиё кубок эгалари кубогида иштирок этгандик. Мавсумни яхши бошлаган бўлсак-да, якунда 4-ўринни эгалладик. Билишимча, бу натижа «Динамо»нинг Олий лигадаги энг яхши натижаси бўлиб қолмоқда. Ўшанда Самарқанддаги ҳар бир ўйинимиз шаҳарда мухлисларнинг байрамона атмосферасига сабаб бўларди, ҳар ўйинда 20-30 минг томошабин стадионни тўлдириб ўтирарди. Ҳозиргача ўша даврларни эслаш ёқимли.

Бу йил ҳам жамоа ўзи иштирок этадиган турнирда ғолиблик учун тўп суриши вазифаси қўйилган. Раҳбарият ва самарқандлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида «Динамо»нинг аввалги мавқейини тиклашга бор куч ва тажрибамни ишга солиб, клубни Суперлигага олиб чиқишга интиламиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 18:45, 18.01.2021. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик