Суперлига ҳакамлари ўқув-амалий машғулотларда иштирок этмоқда
Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган арбитрлар ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун айни кунларда ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Йиғин аввалида биринчи гуруҳ ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив имтиҳонларни топширди.
Мазкур нормативда бош ҳакамлар учун илк маротаба ФИФАнинг "Yo-yo" тести жорий этилди ва улар ушбу тестдан муваффақиятли ўтди.
Машғулотларнинг кейинги кунларида ҳакамлар «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилаётган ўртоқлик учрашувларида ВАР технологиясидан фойдаланган ҳолда ўйинларни бошқариб бормоқда.
Шунингдек, барча ҳакамлар учун ўйин қоидалари бўйича назарий машғулотлар ҳам олиб борилмоқда.
Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:46, 21.01.2021. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар