Бу йилги қишки трансфер бозорида "бўрилар" анча-мунча ғалва кўтаришлари аниқ бўлиб қолган эди. Чунки, клуб совринли ўринларни олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.
Шу мақсад йўлида "Вольфсбург" икки нафар ёш футболчилар билан ўз сафини тўлдирди. Булар сербялик таянч ярим ҳимоячи Слободан Медович ва македониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Ферхан Хасанилар бўлишди.
Серб футболчиси "Воеводина" клуби таркибида бу мавсумда 17 ўйинда иштирок этди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ферхан Хасани эса жамоага "Шкенди" клубидан келиб қўшилди. Ферхан ўша клуб таркибида мавсумда 5 та голга муалифлик қилди.
"Вольфсбург" 21ёшли сербялик Слободан Медович билан 3,5йиллик, македониялик Ферхан билан бўлса 2,5 йиллик шартнома имзолади, - дея хабар тарқатмоқда клуб расмий веб-сайти.
Киевнинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Милош Нинковични ҳам "бўрилар"нинг "ўлжа"сига айланиши мумкин. Клуб расмий сайтида айтилишича, "Вольфсбург"нинг нияти Нинковични мавсум охиригача ижарага олиш. Эслатиб ўтамиз, Милош Нинкович билан Бундеслиганинг бошқа бир вакили "Штутгарт" ҳам жиддий қизиқмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).