Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 "Третий тайм". Валерий Царукян.
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Человек из футбола". Николай Писарев.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Эюпспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Мадрид" - "Сельта".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Ризеспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      04:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 24.07.2025

      05:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа. Прямая трансляция.
      09:25 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      11:15 Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:20 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      13:25 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      15:40 "Культовые".
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал. Прямая трансляция.
      17:55 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      19:25 "Лица страны". Александр Катышев.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 "Культовые".
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      04:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Финальный этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Финал.
      06:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Прямая трансляция.
      12:15 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Предварительный кард. Мовсар Евлоев против Алджэмейна Стерлинга.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:20 Специальный репортаж.
      14:40 Новости.
      14:45 Есть тема! Прямой эфир.
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Водное поло. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Дзюдо. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 24.07.2025

      06:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      09:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 7 в Портсмуте, Великобритания. Обзор.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      22:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      22:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Волейбол. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон 2025 йилда шахмат бўйича дунёда биринчи ўнталикка киришни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ўта муҳим қарор қабул қилинди.

Ушбу йирик лойиҳа шахматни оммавий спорт турига айлантиришга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон шахмат мактаби пойдеворини мустаҳкамлаш ва мамлакатни дунёда етакчилардан бирига айлантириш кўзда тутилган.

“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида 2025 йилга қадар эришилиши керак бўлган асосий вазифалар ва мақсадлар белгиланган.

Бугун мазкур қарор ижроси юзасидан ёш шахматчилар билан учрашув ташкил этилди. Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов Самарқанд вилояти ҳокимлигидан туриб бошқариб борди. Тошкентда ташкил этилган студиядан эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти, таниқли спортчи ва тренерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жой олишди.

“Шахмат дунёдаги энг қадимий спорт турларидан ҳисобланади. Унинг Ватани Ҳиндистон деб тан олинса-да, сўнгги тадқиқотлар шахмат аслида Ўзбекистон заминида пайдо бўлган, деган фаразни илгари сурмоқда. Машҳур Далварзинтепа ёдгорликларида олиб борилган археологик қазилмалар вақтида эрамиздан олдинги 1-2-асрларга оид шахмат доналари ҳамда Самарқанддаги Афросиёб тепаликларида ўтказилган тадқиқотларда эса эрамизгача 7-8-асрларга тааллуқли 7та шахмат донаси топилганлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Ушбу ақл-идрок спорти аждодларимиз орасида ҳам кенг оммалашган. Ҳаттоки соҳибқирон Амир Темур ҳарбий юришлар олдидан бўлажак жанг стратегияларини айнан шатранж устида аниқлаб олганлиги тарихий манбааларда ёзиб қолдирилган. Улуғ аждодлар йўлини муносиб давом эттираётган бугунги авлод шахмат оламида Ўзбекистон номини янада юқориларга кўтараётганлиги ҳам бежиз эмас. Ҳамюртларимиз, жаҳон чемпионлари Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, ака-ука Жавоҳир ва Ислом Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва бошқаларни бугун бутун дунёда яхши танишади.

“Ақл гимнастика”си шахмат ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккурини ўстиришга хизмат қилади. Қолаверса, шахмат кишидан юксак ақл-заковат, сабр-матонат ва ирода талаб қиладиган ғоят мураккаб спорт туридир. Бир сўз билан айтганда, шахмат билан шуғулланган инсон мураккаб вазиятларда тўғри ва оқилона ечим топишни ўрганади”, – деди видеоконференцияда сўзга чиққан Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, маърузачи ўз нутқида қарорнинг энг муҳим жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, иқтидорли ёш шахматчиларни танлаш ва саралаш тизимини такомиллаштириш, болалар ва катталар ўртасида шахматни янада оммалаштириш, болалар ва ўсмирлар шахмат мактабларини ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

“Мактабда шахмат” лойиҳасини амалга ошириш Дастурнинг муҳим йўналишларидан биридир. Кейинги ўқув йилидан бошлаб шахмат бўйича машғулотлар 150 та мактабда жорий этилади. Ушбу мактаблар фақат шахматга ихтисослашади, худди баъзи мактаблар математика ёки инглиз тилига ихтисослашгани каби. Болалар ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун ушбу мактабларга зарур жиҳозларни сотиб олиш учун давлат бюджетидан 7,5 млрд сўм ажратилиши белгиланган”, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши раиси А.Абдуҳакимов.

Таъкидландики, 2025 йилгача шахматни ривожлантириш бўйича давлат дастурида аниқ мақсадлар белгиланган. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши самарасида аҳолининг 3 фоизи доимий равишда шахмат билан шуғулланади. Ҳозир бу кўрсаткич 0,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Давлат-хусусий шериклик асосида 25 та янги шахмат мактаблари ва клублари ташкил этилади. Фаолият юритаётган шахмат бўлимлари сони 20 фоизга кўпаяди ва уларда таҳсил олаётган болаларнинг сони 10 500 нафарни ташкил қилади.

Ва ниҳоят, 2025 йилга келиб Ўзбекистон Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) рейтингининг биринчи ўнталигига кириши керак. Бугунги кунда эса Ўзбекистон дунёнинг 162 мамлакати орасида 30 – ўринни эгаллаб турибди.

Қарорда кўплаб шахмат мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда профессионаллар ва ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин. Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шахмат бўйича халқаро турнир, ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир ва XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов шарафига халқаро турнир бўлиб ўтади. Қолаверса, азим Самарқандда “Соҳибқирон кубоги”, Хивада “Ал-Беруний”, Бухоро ва Термизда “Туризм ва шахмат ҳафталиги” халқаро турнирларини ташкил этиш белгиланган.

Видеоконференцияда кўп карра жаҳон чемпиони, дунёдаги энг ёш халқаро гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров, яна бир жаҳон чемпионати ғолиби Нодирбек Ёқуббоев, жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова, блиц йўналишида Ғарбий Осиё чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзоси Феруза Қурбонова, ҳақиқий шахмат фидойиси, Самарқанд давлат университети кафедра мудири Абдуваҳоб Воҳидов ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур қарорнинг аҳамияти, унинг мамлакатда шахмат спортини ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

“Шахматчи учун халқаро мусобақалар жуда муҳим. Чунки, ўз имкониятингиз қай даражада эканлиги чет эллик шахматчиларга қарши ўйинларда аён бўлади. Яқинда қабул қилинган қарорда ҳар йили мамлакатимизда камида 5та халқаро турнир ўтказилиши белгилаб ўтилган. Бу бизнинг ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, улкан муваффақиятларга эришишимизга ёрдам беради. Натижада биз нафақат ёшлар, балки тез орада катталар ўртасида ҳам жаҳон чемпионлигини Ўзбекистонга олиб келишимизга ишонаман”, – дея таъкидлади маросимда сўзга чиққан ёшлар ўртасида 6 карра жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров.

Дарвоқе, Ўзбекистон шахмат федерацияси яқин вақтлар ичида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини мамлакатимизда қабул қилиш юзасидан Халқаро шахмат федерациясига расмий таклиф билан чиқишни режалаштирган. Ўз навбатида ФИДЕ раҳбари ҳам матбуот орқали чиқишларида республикамиз шахмат бўйича ҳар қандай даражадаги турнирларни қабул қилишга тайёрлигини айтиб ўтганди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шахматни ривожлантиришга қаратилган Давлат дастурини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигидаги Шахматни жадал ривожлантириш бўйича Республика кенгаши раҳбарлик қилади. Шунингдек, ҳар бир ҳудудда шахматни жадал ривожлантириш бўйича Ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади, уларга тегишли вилоят ҳокимлари раҳбарлик қилади.

Бу эса мамлакатимизда шахмат спорти янада жадаллик билан оммалашиб, эртанги кун эгалари орасидан янги Жавоҳирлар, Нодирбеклар, Нафисалар етишиб чиқишига, Ўзбекистоннинг эса қудратли шахмат мамлакатлари сафидан жой олишига хизмат қилади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 20:19, 29.01.2021. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.