Моуриньо Бэйл ҳақида савол берган журналист қизни жеркиб берди
«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси»га қарши ўйиндан (0:1) кейин ОАВ вакиллари билан кескин оҳангда гаплашди.
Журналист қиз Элисон Бендер твиттер орқали қуйидагича хабар тарқатди: «Мен Жозедан нима учун Бэйлни майдонга туширмаганини сўрадим. У эса: «Яхши савол, аммо сен жавобга муносиб эмассан», дея жавоб қайтарди».
Португалиялик мутахассис Бэйл ҳақидаги яна бир саволга қуйидагича жавоб берди:
«Мен бор кучим билан ҳаракат қиляпман. У бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз», — деди Моуриньо.
«Тоттенхэм» 31 ёшли Бэйлни сентябрь ойида «Реал»дан бир йилга ижарага олган эди. "Челси"га қарши ўйинда у захирада қолди. Уэльслик футболчи жорий мавсумда «шпорлар» сафида АПЛ доирасида 6та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:39, 05.02.2021. Ўқилди: 7081 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар