Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

16/10 18:30 Насаф - Қўқон-1912
17/10 17:00 Машъал - Хоразм
17/10 18:30 Андижон - Шўртан
17/10 19:15 Сўғдиёна - Сурхон
18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6545 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.10.2025

      05:00 "Непобедимый".
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      20:45 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      22:45 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      00:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.10.2025

      06:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      06:40 "Вы это видели".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      09:15 "Страна спортивная".
      09:30 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      13:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      14:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Парусный спорт".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:00 "Сюрпляс".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 1.
      21:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:25 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      00:25 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      01:45 "Команда мечты".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      04:15 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      04:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Лимы в Перу.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1915 - 1920 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная".
      19:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Факел" (Воронеж) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Черноморец" (Новороссийск) - "Кубань Холдинг" (Павловская). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00 LIVE Тайский бокс. Кубок дружбы в Москве. Прямая трансляция.
      02:05 Евротур.
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "ПАРМА" (Пермский край) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      08:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      11:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      16:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 1.
      16:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Каккаре, Турция. Обзор.
      23:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал.
      02:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зоирбек Жўрабоев: “Тожикистонда ҳам “Навбаҳор” мухлислари кўп”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2018 йили “Металлург”даги қисқа фаолияти давомида кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Зоирбек Жўрабоевдан “Интерфутбол” газетаси мухбири интервью олди.

Суҳбат давомида тожикистонлик футболчи юртимиз футболи, шунингдек,  “Навбаҳор” ва унда тўп сураётган ватандоши, жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Зоирбек “Навбаҳор”да 2019-2020 йилларда ўйнаган Амирбек Жўрабоевнинг укаси.   

Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўтган йил сизни Истиқлол сафида кўрдик. Билишимизча, ҳозир ҳам душанбеликлар билан биргасиз, шундайми?

- Ҳа, ҳамон “Истиқлол”даман. Жамоа билан яна 1 йиллик шартномам бор. Бизда 11 февраль куни футбол федерацияси кубоги старт олди ва айни пайт мазкур мусобақада иштирок этяпмиз. Шунинг баробарида мавсумолди йиғинлари ҳам режа асосида давом этяпти. Яқин орада машғулотлар Туркияга кўчади. Мақсад - ОЧЛга пухта тайёргарлик кўриш.

- Карантин шароитида ўтган 2020 йилги мавсум шахсан сиз учун қандай кечди?

- Умумий хулоса чиқарганда, ҳаммаси яхши бўлди. Зеро, “Истиқлол” билан чемпионликни тантана қилдик, ўзим етарлича ўйинларда майдонга тушдим. Бироз ёқмаган томони - бу ўйинларнинг мухлисларсиз ўтказилгани. Лекин ижобий воқеликлар ҳам талайгина. Масалан, карантин туфайли кўплаб миллий чемпионатлар тўхтаб қолди, бизда эса ўйинлар давом эттирилди. Натижада ҳаттоки, Европа мамлакатларида ҳам Тожикистон футболини кузатишди.

- Истиқлолнинг ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичидаги рақиблари анча жиддий. Бўлажак учрашувлар ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ниҳоятда кучли жамоалар билан бир гуруҳга тушдик. Мисол учун, Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби ОЧЛнинг доимий фаворити ҳисобланади. “Шабаб Ал-Аҳли” ҳам таркибини савияли футболчилар билан бойитиб бормоқда. Жумладан, яқинда ҳамюртингиз Жалолиддин Машарипов, қолаверса, қитъамиздаги яна бир номдор футболчи Умар Абдулраҳмон ҳисобига кучайди. Гуруҳдаги 4-рақиб саралаш босқичидан кейин маълум бўлади - АГМК ёки “Ал-Гарафа”. Шахсан мен гуруҳимизга Олмалиқ клуби қўшилиши тарафдориман. Зеро, ОЧЛда Марказий Осиёдан қанча кўп жамоа қатнашса, шунча яхши - бу минтақа футболи ривожига қўшимча туртки бериши тайин.

- 2018 йили Металлургда чакки ўйнамадингиз. Ўшанда мутахассислар ўзбек футболида узоқ вақт қолишингизни тахмин қилишганди. Бироқ кейинги мавсум Истиқлолга қайтдингиз. Бунга бирор жиддий сабаб бормиди ёки...?

- Тўғриси, масала моҳиятини ипидан игнасигача айтолмайман. Ўйлашимча, “Металлург”да дарҳақиқат, яхши ўйнаганман. Ҳаттоки, 2019 йилги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида клубнинг Туркиядаги йиғинида ҳам иштирок этдим. Бироқ у ерда айрим масалаларда муаммолар юзага келди ва жамоа раҳбарияти амалдаги шартномани бекор қилиш таклифини ўртага ташлади. Яширмайман, олдимда Ўзбекистоннинг бошқа клубларига ўтиш варианти ҳам бор эди, аммо янги уйланганимни ўйлаб, барча таклифларга рад жавоби бердим. Қисқаси, “Истиқлол”га айнан оилавий сабаб билан қайтдим.

- Металлургдаги фаолиятингиз давомида ўзбек футболи билан яқиндан танишдингиз. Айтингчи, икки мамлакат футболидаги асосий фарқ нималарда кўзга ташланади?

- Тан олиш керак, ҳозирча ўзбек футболи нисбатан олдинда. Муҳими, Тожикистон футболи ҳам охирги йилларда яхшигина олдинга силжиди. Буни миллий жамоамиз қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

- Тожикистон термаси вакили Эҳсони Паншанбе Навбаҳорда муносиб тўп сурмоқда. Мамлакатда у ва Навбаҳор ҳақида қандай фикрдалар?

- Ҳа, “Навбаҳор” сўнгги икки йилдан буён тожикистонлик футболчиларга эътибор қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, тожикистонлик мухлисларда “Навбаҳор”га қизиқиш анча ортди, ҳамюртларим жамоа ўйинларини кузатиб боришмоқда. Ўтган йил Наманганда акам Амирбек Жўрабоев ҳам тўп сурди. Энди Эҳсони чакки таассурот қолдираётгани йўқ. Унга ва жамоасига янги мавсумда омад тилайман, албатта, “Навбаҳор”ни кузатишда давом этамиз.

- Билишимизча, Эҳсони билан яхши муносабатда экансиз. Хўш, унинг Навбаҳордаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, Эҳсони энг яқин дўстларимдан бири, иккимиз жуда яхши чиқишамиз. Дейлик, у билан мунтазам равишда гаплашиб турибман. Терма жамоамизнинг охирги йиғинида ҳам вақтни асосан бирга ўтказдик. Шахсий фикримча, Эҳсони “Навбаҳор” сафига қўшилиб, тўғри қилди. Ҳар ҳолда, унинг ўйинида яққол ўсиш сезилди. Ўйлайманки, дўстим янги мавсумда янада кучлироқ ўйнаб, жамоаси етакчилари қаторига киради.

- Бу йил Ўзбекистон вакилларидан Насаф ёки АГМК ОФК кубогида Тожикистоннинг Хўжанд клуби билан битта гуруҳда баҳс олиб боради. Бу жамоа ҳақида кенгроқ маълумот бера оласизми?

- “Хўжанд” сўнгги 3-4 йилда миллий биринчиликда совринли ўринни эгалламоқда. ОФК кубогида иштирок этиш тажрибаси ҳам етарли. Адашмасам, “Хўжанд” мазкур турнирда жами 6 марта қатнашган. Жамоа бу йил ҳам таркибини анча кучайтириб олди назаримда. Умуман, ўйлайманки, хўжандликлар халқаро турнирда дуч келган рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишади.

- Ўзбек тилида жуда равон гаплашяпсиз. Бу тилни қачон ўргангансиз?

- Менимча, Тожикистон аҳолисининг чамаси 30 фоизини ўзбеклар ташкил этишади. Жумладан, биз ҳам ўзбеклар оиласиданмиз. Аждодларимиз бу ерга тахминан 100 йил олдин кўчиб келишган экан. Хуллас, ўзбек тилини билишимнинг ғайриоддий томони йўқ.

- Ҳозир Тожикистон миллий жамоасини ҳамюртимиз Усмон Тошев бошқармоқда.  Айтингчи,  унинг  фаолияти ватандошларингизни қаноатлантиряптими, мухлисларнинг умумий муносабатлари қандай?

- Мухлислар қараши ҳамиша бир хил - жамоа ғалаба қозонса, мураббий яхши, акс ҳолда, у ёмон... Шахсий фикримга келсак, терма жамоамиз Усмон Тошев қўл остида ўсишга эришди. Тўғри, ўртоқлик учрашувларида мағлубиятлар кузатилди, лекин рақиблар кучли эди. Масалан, охирги учрашувларда БАА, Баҳрайн ва Иордания термалари билан ўйнадик.

- Умуман олганда, Тошев Тожикистон термасида нималарни ўзгартирди, маҳаллий мураббийлардан фарқли томонлари бор эканми?

- Усмон ака жамоага тотал футбол услубини сингдиришга уринмоқда. Демоқчиманки, у жамоа ўйинига янгича услуб олиб кирди. Айнан Тошев қўл остида асосан узатмалар орқали ўйнашни янада яхшироқ ўзлаштирдик. Бундан ташқари, мураббийимиз қайси рақибга дуч келишдан қатъий назар, ўз ўйинимизни кўрсатишимизни талаб қилмоқда ва бу борада ҳам ижобий ўзгариш йўқ эмас.

- Металлургнинг ўтган йилги ўйинларини кузатдингизми? Собиқ жамоангиз ҳақида фикрингиз қандай?

- “Металлург”дан кетганимга анча бўлганига қарамай, ҳамон жамоа натижаларини имкон қадар кузатиб боряпман. Адашмасам, “Металлург” қаторасига 2 йил 5-ўринни эгаллади. Шуни назарда тутсак, ўтган йилги натижа бироз пасайди. Ҳар ҳолда, мен ўйнаган даврда жамоа олдига камида кучли олтиликка кириш вазифаси қўйиларди. Ўтган мавсум эса жамоа буни уддалолмади.

- Ўзбек футболида сизга ёқмаган жиҳатлар ҳам бўлганми?

- Йўқ, бундай ҳолатларга дуч келмаганман, тўғриси, эслолмайман. Менимча, ҳаммаси жойида эди.

- Ўзбек мухлисларига тилакларингиз...

- Уларга айтадиганим - хоҳ терма жамоа, хоҳ клуб бўлсин, яхши-ёмон кунларда футболчиларни бирдек қўллаб-қувватлашсин. Зеро, ҳар бир футболчи аввало, мухлисларни қувонтириш учун ўйнайди ва уларнинг далдаларига эҳтиёж сезади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:30, 28.02.2021. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.