Пеле: «Мбаппе менинг издошимга айланиши мумкин»
Бразилиялик футбол афсонаси Пеле «ПСЖ»нинг 22 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Мбаппе менинг издошимга айланиши мумкин. Мен ҳазиллишмаяпман. Унинг тезкор ўйинида ўзимни кўряпман. У тезда қарор қабул қиладиган ҳужумчи. У тўпни қабул қилаётганидаёқ нима қилиш кераклигини, қайси томонга ҳаракатланишни ва тўғри қарор қабул қилишни билади. Бу замонавий футболдаги муҳим хислатлар. Бундан ташқари, Килиан югуриш ва дриблингда мен каби тезкор», — деди "e Parisien" нашрига берган интервьюсида.
Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 31та учрашувда майдонга тушиб, 23та гол урди ва 9та голга узатма берди.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 17:19, 06.03.2021. Ўқилди: 5721 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).