Бокс. Шаҳрам Ғиёсов 3-раундда рақибини майдонга қулатди
Тошкентда ўтказилаётган бокс оқшомининг навбатдаги жанггида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Патрисио Лопес Моренога қарши жанг олиб борди. 1-раунд бирозгина Шаҳрамнинг устинлиги остида кечди. Иккинчи раунд охирроғида эса жангдаги ҳисоб очилди. Яъни Ғиёсов рақибини накдаун ҳолатга тушириб қўйди. Жангнинг учинчи раунди сўнгида вакилимиз Лопеснинг танасига кетма-кет зарбалар йўллади ва мексикалик чарм қўлқоп устаси ринг марказига қулади. Бу ҳолатни кузатиб турган учрашув ҳаками жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, 7-жангда ҳам вакилимиз ғалаба қозонди.
Киритилди: 21:45, 03.04.2021. Ўқилди: 10654 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар