Футбол ичида юрган инсонлар биладики, баъзи футболчилар бирор-бир жамоа академиясида футболдаги илк қадамини қўйган бўлса-да, ўзининг болалик клуби сафида ишончли ўйин кўрсата олмай, бошқа жамоа сафида ўз иқтидорини намойиш этади. Ҳозир эса биз сизларга турли вақтлар давомида "Манчестер Сити" академиясида тарбияланган, аммо "шаҳарликлар" асосий таркибига кира олмай, клубни тарк этган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз. Эҳтимол, сиз улар ҳақида ҳеч қачон эшитмаган бўлишингиз мумкин.
Уэйн ХЕННЕССИ
Англия футболи мухлислари учун ушбу дарвозабоннинг исми эшитганда, унинг номи "Вулверхэмтон" ва "Кристал Пэлас" жамоалари билан боғланганлигини сезиши мумкин. Аммо, уэлслик футболчи "Манчестер Сити" академиясида футбол ўйнаш асосларини ўрганган. Уэйн 16 ёшида бўлганида, "шаҳарликлар" раҳбарияти дарвозабон жамоада фаолиятини давом эттириш учун керакли имкониятга эга эмас деб ҳисоблаган. Шу сабабли, Хеннессини "Вулверхэмтон"га сотиб юборилди. Уэйн охир-оқибат "бўрилар"нинг асосий таркиб дарвозабонига айланди. Дарвозабон шунингдек, "Вульвес" жамоасида тўрт мавсум давомида асосий посбон бўлиб келган. Кейинчалик, дарвозабоннинг ўйинида бироз пасайиш кўзга ташланади. Шундан кейин, Хеннисси "Кристал Пэлас" жамоасига ўтади ва ҳозирда ҳам мазкур жамоа захира побони сифатида фаолият олиб бормоқда.
Киран ТРИППЬЕР
Киран Триппьер Буюк Британиянинг Бюри шаҳрида туғилган. 1999 йилда 9 ёшли Триппер "Манчестер Сити" академиясига қабул қилинади. 8 йил давомида "шаҳарликлар" базасида футбол сир-асрорларини ўрганган футболчи, 2007 йилда клуб билан ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган. Киран гарчи жамоа билан шартнома имзолаган бўлса-да, аммо "Манчестер Сити" асосий жамоасида бир марта ҳам майдонга тушмаган. Клуб билан 2012 йилгача шартномаси бўлган Триппьер шу вақт давомида, "Барнсли" ва "Бёрнли" каби жамоларда ижара асосида тўп тепган. Клуб ва футболчи ўртасидаги битим якунига етгач, "Бёрнли" футболчини тўлиғича сотиб олишга муваффақ бўлган. Кейинчалик, Киран "Тоттенхэм" сафида 3 йил давомида тўп сурди. Ҳозирги кунда эса "Атлетико"нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.
Лорис КАРИУС
Англияда кўпчилик ушбу немис дарвозабони 2018 - йилги Чемпионлар Лигаси финали ёдига тушишади. Лекин, мазкур клуб Лориснинг Туманли Альбиондаги дастлабки жамоаси эмас. Чунки, Кариус 2019 - йилда "Манчестер Сити" академиясида таълим олган. Икки ярим йил давомида "шаҳарликлар"нинг ёшлар жамоасида фаолият олиб борган футболчи, асосий жамоадан муқим ўрнини топа олмайди. Шундан кейин, дарвозабон ватанига қайтишга қарор қилади. Германиянинг "Штутгарт" клуби Лорис учун "Манчестер Сити"га 300 минг евро маблағ тўлаган. "Майнц"даги ўйини орақали Кариус "Ливерпуль" скаутлари ва мураббийларини ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлди. Кейин эса "қизиллар" дарвозабонни 2016 йил ёзида яна Англияга таклиф қилишди ва ҳозиргача мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Браим ДИАС
Иқтидорли испаниялик Диас 14 ёшида "Малага"дан "Манчестер Сити" академиясига ўтди. Малагаликларга ёш ўйинчи учун "шаҳарликлар" 350 минг евро тўлаган. Кейинчалик, Браим 4 мавсумни Манчестер шаҳрида ўтказди. Академиядаги муваффақиятли ўйинлардан кейин, 2018 - йилнинг январ ойида футболчи "Манчестер Сити" таркибида дебют учрашувини ўтказди. 18 ёшли Браимни "Этиҳад"даги карераси осон кечмади. Шунинг учун клуб билан шартномани узайтиришни хоҳламади ва натижада раҳбарият уни 17 миллион евро эвазига "Реал"га сотиб юборишга мажбур бўлди. Ҳаммаси бўлиб Диас "Сити"нинг асосий таркибида 15та ўйин ўтказиб, 2та гол урган. Футболчининг "қаймоқранглилар" сафидаги ишлари ҳам яхши кетмади. Ҳозирги кунда испаниялик Италиянинг "Милан" жамоасида ижара асосиида ўйнамоқда.
Пабло Мари
Ўтган йилнинг январ ойида испаниялик марказий ҳимоячиси Пабло Мари Бразилиянинг "Фламенго" клубидан "Арсенал"га кўчиб ўтди, аммо бу унинг туманли Альбиондаги биринчи ташрифи эмас эди. Чунки, Мари 2016 - йилнинг ёзида унчалик таниқли бўлмаган "Химнастик" жамоаси сафидан, 200 минг евро "Манчестер Сити" клубига ўтган эди. Ушбу трансфердан "шаҳарликлар" раҳбариятининг мақсади нима бўлганлигини айтиш қийин, чунки Паблони сотиб олганидан сўнг дарҳол дарҳол "Жирона", "НАК Бреда" "Депортиво" каби жамоаларга ижарага бериб юборишди. 2019 - йил ёзида Мари" Фламенго" клубига "шаҳарликлар" томонида 1.7 миллион еврога сотиб юборилди. Орадан олти ой ўтгандан кейин у яна Англияга қайтиб келди. Аммо, бошқа жамоа "Арсенал" сафига қўшилди. Футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун "тўпчилар" Бразилия клубига нақд 13 миллион евро пул тўлашди. Ҳозиргача футболчи "кононирлар" сафида 8 та учрашувда майдонга тушган.
Адриан Рабьо
Ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан муносабатлари ниҳоятда қисқа муддатли эди. 2008 йилда Рабьо атиги 13 ёшлигида, "шаҳарликлар" академиясида футбол сир-асрорларини ўрганиш мақсадида, ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлди. Аммо Адриан Англияда ўз ўрнини топиши жуда қийин кечди ва олти ойдан сўнг Францияга қайтиб келишга қарор қилди. Аввалига маҳаллий "По" жамоаси таркибида ўйнаган бўлса, кейинчалик "ПСЖ" академиясида ҳам икки йил давомида футбол бўйича таълим олди. 2012 йилга келиб эса парижликлар билан дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Мазкур жамоа сафида бир қанча муҳим учрашувларда майдонга тушиб, ўзини жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини намойиш этди. "ПСЖ" таркибида 2019 йилгача ўйнаган футболчи, шундан кейин футболчининг хизматларидан Туриннинг "Ювентус" жамоаси фойдаланмоқчи бўлди ва Париж жамоасидан Рабьони сотиб олишга муваффақ бўлди. Адриан айни пайтгача туринликлар сафида ишончли ўйинлар намойиш этмоқда.
Жадон САНЧО
Санчони бемалол "Уотфорд" клуби тарбияланувчиси деб айтиш мумкин. Ушбу жамоа академиясида 2017 йил ёзигача, аниқроғи "Манчестер Сити"га ўтгунига қадар саккиз йиллик карерасини ўтказган. "Уотфорд" ўз тарбияланувчисини 172 минг евро эвазига "шаҳарликлар" жамоасига сотиб юборган. Мутахасислар Санчони "Манчестер Сити"нинг келажаги сифатида айтишган эди, аммо Жадон тез орада "Сити"дан кетмоқчилиги айтди. Бунга сабаб сифатида эса, асосий таркибдан муқим жой олмаганини кўрсатди ва "шаҳарликлар" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди. Шундан кейин, Санчо "Боруссия Д" жамоаси билан шартнома тузди. Ҳозирги кунда футболчи "арилар"нинг энг истиқболли ва ишонган футболчиси сифатида эътироф этилмоқда. Айни пайтда Санчо бутун Европада шунчалик шуҳрат қозонганки, ёш инглиз футболчисини ўз таркибига қўшиб олишни хоҳлаётган жамоалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Каспер Шмейхель
"Лестер"нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятининг асосларидан бири Каспер Шмейхельнинг ишончли ўйинлари деб айтиш ҳам мумкин. Авсонавий дарвозабон Питер Шмейхельнинг ўғли ҳам, худди отаси сингари дарвоза посбони сифатида майдонда ҳаракат қилиб келади. "Шаҳарликлаар" аъзосига айлангандан кейин, асосий таркибдаги ўрин учун курашда унчалик омади келмайди. 2003 - йилдан, то 2009 - йилгача "Манчестер Сити" таркибида атиги 8та баҳсда майдонга тушади. Кейинчалик, клуб уни 2009 - йилда "Ноттс Каунти" жамоасига сотиб юборади. Бир йилдан сўнг, "Лидс Юнайтед" аъзосига айланади. 2011 - йилга келиб, "Лестер" 1.7 миллион эвазига Касперни сотиб олади. Шундан кейин, бир қанча учрашувларда майдонга тушиб, "тулкилар"га ёрдам бериб келди. 2015 - йилга келиб эса "Лестер" билан сенсацион тарзда Англия чемпионлигини қўлга киритди. Даниялик дарвозабон ҳозиргача "тулкилар"нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).