Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа Суперлигаси ғояси нега муваффақиятсизликка учради? - Диёр Имомхўжаев жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли футбол мутахассиси Диёр Имомхўжаев трендда бўлган мавзуга ўз муносабатини билдирди.

"Европа Суперлигаси ғояси ҳеч бўлмаса миллий ассоциациялар билан муҳокама қилинганида эди, унинг муваффақиятига нисбатан ишонса бўларди.

Сабаби бугунги кунда Европа Чемпионлар лигаси истайсизми, йўқми миллий чемпионатлар рақобатига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Англияда кучли тўртлик учун кураш нега даҳшатли, чунки клублар Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун ўлиб-тирилади.

Перес чизиб берган механизмга эса 12 та клуб розилик билдирди. Албатта уларнинг сафи ошиб бориши мумкин эди. Бироқ бунда клубларнинг ўз ички чемпионатида қайд этган натижасидан келиб чиқилишига урғу берилмаган. Шундай бўлгач, 12 та клуб орасига кирмаганларга табиийки алам қиларди, ўзлари ўйнамаётганликлари учунгина эмас, шунчаки юқоридаги 12 клубнинг рақобатдан секин-аста чиқиши, қолган клубларнинг ички чемпионатдан қилаётган даромадларини ҳам пасайтириб юбориши мумкин эди.

Масалага Борис Жонсон каби катталарнинг аралашишида ҳам шу нарса ётибди. АПЛ жуда катта даромад қилади. Мен бунда фақатгина клубларнигина назарда тутаётганим йўқ. Унинг атрофида қиролликнинг ўзи ҳам жуда катта айланмаларни ушлаб туради. Демак, бундай жойда футбол фақатгина спорт тури бўла олмайди, бу ерда футбол катта сиёсат. Яъни, у ерларда сиёсат футболга умуман аралашмасада, жуда пожар вақтда барибир бўй кўрсатади, бу яна бир карра исботланди.

Агар камида 5 та миллий ассоциация ўз клублари учун алоҳида Суперлига ғоясини ўртага ташлаганида эди, бу тарафнинг важлари ҳам анча кучли бўларди. Яъни, УЕФА терма жамоалар иштирокидаги мусобақаларни бемалол ўтказиши мумкин. Чемпионатлар ўз рақобатларини нафақат сақлаб қолишади, балки бир қадар кучайтириб ҳам олишади. Машҳур бўлиб кетган ўша 12 та клубнинг 80 фоизи шундоқ ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритадиган клублар. Улар қаторига Франция, Германиянинг ҳам топ клублари қўшилиши мумкин. Яъни, УЕФА Англия, Испания, Италия, Франция, Германия жамланмаси билан ўйлаб муомала қилишга мажбур бўларди.

Суперлига талабгорлари пандемия клубларга катта иқтисодий зарар келтирганини УЕФА томонига тушунтириб, ҳатто у билан ўзаро ҳамкорликда кучли бешликнинг алоҳида клублар мусобақасига вақтинча асос солиш шарти билан, кейинчалик уни доимийга айлантириш олишларига жилла қурса ишониш мумкин эди. Яъни, УЕФАнинг термалар мусобақаси азият чекмасди, лигалар ўз йўналишида давом этарди, ҳатто мухлислар ҳам масалага хайрихоҳлик билан ёндошишарди катта эҳтимол. Чунки улар ҳеч нарса йўқотишмасди, уларга ҳам МЮ ёки Реалнинг Брюгге ёки Спартак билан ўйинлари жуда қизиқ эмас.

Бу ишлар УЕФА учун жуда катта огоҳ қўнғироғи. Ташкилот Миллатлар лигаси каби ўта ҳом лойиҳалар билан ўралашиб қолавериши охир-оқибат яхшиликка олиб келмайди. Чунки бойларнинг боласи оч қолаверар экан, вазият кескинлашаверади. Переснинг чақириғи шуниси билан хавфли, у баралла биз моддий томонлама катта талофат кўрдик, ўзимизни қутқаришимиз керак деяпти ва уни Европанинг 12 гранди қўллаб-қувватлаяпти. Масала вақтинча ҳал бўлди, буёғига даҳшатли музокаралар бошланади, уруш энди стол атрофида кечади", - дейди мутахассис ўз телеграм каналида.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 09:41, 22.04.2021. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик