Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ота изидан ёхуд катта Холанд ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Боруссия» Дортмунд Чемпионлар Лигаси чорак финали дастлабки учрашувида «Манчестер Сити»га қарши курашди. Эрлинг Холанд эса ўзига харидор бўлаётганлар орасида асосий номзод сифатида кўрилаётган клуб билан учрашди. Агент Мино Райола ва Холанднинг отаси потенциал харидорлар билан кўришишди, улар орасида «шаҳарликлар»нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Гвардиола мазкур трансферни қўллаб-қувватлашини очиқ-ойдин таъкидламоқда, футболчи эса «Сити» стадионини мақтамоқда.

Катта Холанд ҳақида

*** 2000 йилнинг 1 июли: «Манчестер Сити» «Лидс»га таянч ярим ҳимоячиси Альф-Инге Холанд учун қарийб 4 млн. фунт тўлади.

*** 2000 йилда у «Сити»га эмас, «Тоттенхэм»га ўтиши мумкин эди. Ўшанда у лондонликларга рад жавоби берган, бир йилдан кейин эса шундай деганди: «Менга «Сити» бир кўришдаёқ ёқди, чунки унда қалб борлигин сездим. «Тоттенхэм»да эса буни кўрмадим».

*** Холанд янги клубидаги илк голини иккинчи («Сандерленд»га қарши) ўйинида урди. Эртасига Британия нашрлари Альф-Ингенинг Кевин Хорлок ҳамда Пауло Ванчопе билан бирга маст ҳолатда юргани тасвирланган фотосуратларни чоп этди: Холанд ўзини шу тариқа танитди.

*** Қаҳрамонимизнинг дастлабки мавсумидаёқ «шаҳарликлар» Чемпионшипга тушиб кетишди. Футболчи биринчи интервьюсида шундай деди: «Шунақаси ҳам бўлиб туради. Биз кучлироқ бўлиб қайтамиз». Фанатлар бу таъкидни юқори баҳолашди, дейиш қийин.

*** Чемпионшипдани қайтганидан кейин катта Холанд «Лидс»га қайтиши ҳам мумкин эди, аммо томонлар шартнома шартларини келиша олмадилар. Бу ҳақда Альф-Инге қуйидагича сўзлаганди: «Сўнгги паллада ўйлаб қолдим: йигитларни оғир аҳволда ташлаб кетолмайман-ку».

*** 2010 йили унга фаолиятидаги энг муҳим клуб қайси эканлиги ҳақида савол беришди. Жавоб: «Албатта, «Манчестер Сити».  У ерда чиндан ҳам Англия футболини яхши кўриб қолдим».

Холанд «шаҳарликлар» сафида хотиржам тўп сурарди, тез-тез асосий таркибда кўриниш берарди, бироқ суперюлдуз даражасига чиқолмади. У билан боғлиқ энг асосий воқеа 2001 йили рўй берган, Манчестер дербисида Рой Кин уни йиқитганди. Британия медиаси ушбу воқеани кўпиртиришни ёқтиради, унга қуйидагича таъриф беришади: «Кин катта Холанднинг фаолиятини синдирди». Бу ҳаётимиздаги энг катта ёлғондир.

Кин ва Холанд ўртасида чиндан ҳам келшмовчилик бўлган. 1997 йилнинг сентябрида Холанд «Лидс» сафида ўйнарди. Эпизодларнинг бирида Кин унга қарши «подкат» қўллаб, жиддий жароҳат олган, Альф эса ўйиндан ке­йинги интервьюсида Ройни симуляция ишлатганликда айблаган.

Кин қасд олиш билан таҳдид қилди - буни бажарди ҳам. Орадан 4 йил ўтиб, тўп учун курашда яна «подкат» ишлатиб, бу сафар оёғини Холанднинг тиззалари томон йўналтирди. Рақиби оғриқнинг зўридан қичқирганча майсага қулади. Кинга «қизил» кўрсатилди. У қўполлиги учун дастлаб 15 минг евро тўлади. Сўнгра Холандни синдирмоқчи бўлганини айтгани учун яна 150 минг фунт жаримага тортилди.

Кейинчалик Рой қўполликни қуйидагича изоҳлаганди: «У энди мени симулянт демайди. Ўзимни ноҳақлик қилдим деб ўйламайман. Баъзан чиндан ҳам сукут сақлаб, беҳуда сўзларни айтмаслик керак».

Ўша ўйиндаги тўқнашувдан кейинги воқеалар: Кин Холанднинг оёғини синдирмаганди. Альф-Инге ўйинни охирига етказиб қўйди, 4 кундан сўнг Норвегия термаси либосида 45 дақиқа тўп сурди. Яна 4 кундан кейин Холанд энди 68 дақиқа «Манчестер Сити» шарафини майдонда ҳимоя қилди.

Бир йил ўтиб, Кин автобиографиясида шундай ёзди: «Ўша симуляция ҳақидаги гапни эсимдан чиқаргандим. Аммо у ўйиннинг катта қисмида мени провокация қилди. Қайсидир паллада унинг айби ёдимга тушди. Ўч олишни хоҳладим. Ва буни бажардим».

2003 йилнинг ёзида Холанд тиззасини операция қилдирди. Британия медиаси яна Киннинг ўша «подкат»ини ёдга олди. Аммо Альф-Ингенинг чап тиззаси операция қилинганди (Рой эса ўнг тиззага зарба берганди) - ва мазкур жароҳат унинг фаолиятини якунлашига сабаб бўлди. Бунга Кин билан тўқнашувнинг мутлақо алоқаси йўқ эди.

Кичик Холанд «Сити»га ўтади, чоғи

Диққат қилинг, ушбу бўлимдаги маълумотлар инсайдларга асосланган. Аслида gol.ru сайти уларга кўп ҳам ишонмайди. Бироқ бир нечта манбалар бир хил хабар тарқатаётган паллада унга қулоқ тутиш керак.

Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити» либосида тушган фотосурати ёдингиздами? Демак, ёзда ушбу футболкани ўйинчи мақомида кийиш учун унда катта имконият бор.

Жорий йил баҳорида Эрлингнинг отаси ва агенти Мино Райола футболчининг потенциал харидорлари базасига ташриф буюриш мақсадида шаҳарлар бўйлаб турне уюштиришди. Дастлаб Барселона ва Мадридга боришди. Сўнгра Англияга парвоз қилиб, «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» вакиллари билан учрашишди.

Альф-Ингега энг кўп маъқул келгани «шаҳарликлар» билан ўтказилган музокаралар бўлди. The Telegraph нашрининг ёзишича, катта Холанд ва Райола бир неча марта клуб раҳбарияти билан учрашиб, эҳтимолли трансфер юзасидан гаплашишган. Ҳозирча аниқ тафсилотлар йўқ - томонлар шунчаки, ўтиш имкониятларини муҳокама қилишган.

Албатта, мазкур келишув ҳақида Гвардиоладан ҳам сўрашди. «Сити» устозидан эса қуйидгича жавоб бўлди: «Нима сабабдан Холанд тўғрисида сўраётганингизни тушуниб турибман. У ажойиб ҳужумчи. Аммо бошқа клуб футболчиси ҳақида гапирсам яхши бўлмайди. Холанд - ноёб форвард­лардан бири. Ҳозирча фақат шуни айтишим мумкин. Ҳозирги ёшида қойилмақом ўйин кўрсатмоқда. Шу, холос».

Холанд ҳозирча бўлғуси клуби хусусида гапиришдан тийилмоқда. Аммо машғулотлар пайти «Этихад» стадиони уни ҳайратга солганини сезиш қийин эмасди. Жуд Беллингем ундан арена ҳақидаги фикрини сўраганда, норвегиялик ҳужумчи «Жуда ажойиб», деган жавобни берди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 26.04.2021. Ўқилди: 3353 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.