Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5682]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4226]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3204]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2335]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2058]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1959]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1755]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1666]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1561]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1496]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лэндон Донован: «Мураббийлик касби сабрли бўлишни ўргатди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Америкалик собиқ ҳужумчи Лэндон Донован АҚШ термасининг тарихдаги энг яхши футболчиларидан бири. Боиси, айнан у мазкур мамлакат миллий жамоаси таркибида ўйнаган пайти АҚШликлар халқаро аренада кўплаб муваффақиятларга эришишган. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Лэндон омадли футболчи саналади. FIFA.com сайти мухбири ҳозирда мураббийлик соҳасида меҳнат қилаётган Донован билан учрашиб, асосан янги касби билан боғлиқ саволларга жавоб олди.

- Мураббий сифатидаги илк мавсумингизни қандай баҳолайсиз?

- Умуман олганда, бутун ҳаётингиз давомида сиз худди илк мавсумингиз сингари ҳиссиётларни бошдан кечирасиз. Барчасини тушунаман, ҳаммасига жавоб топа оламан, деб ўйлайсиз. Аммо реал ҳаётда ортга назар ташлаб, барчаси хатолардан иборат бўлганлигини фаҳмлайсиз. Фаолиятингизда бироз омадсизлик юз берса, уни бартараф этиш этиш ниятида, барча имкониятингизни ишга соласиз. Тўғри, мураббий сифатида ҳали унчалик тажрибага эга эмасман. Лекин айрим нарсаларни қандай амалга ошириш лозимлиги борасида тасаввурга эгаман. Олдинда тажриба борасида ўқиб-ўрганадиганларим кўп. Бироқ ўтган йилга қараганда, кўп нарсаларни ўзлаштирдим ва ўсишга эришдим, дея оламан.

- Нималар борасида ўсишга эришганлигингизни аниқ айта оласизми?

- Қачон гапириш, қачон сукут сақлаш лозимлиги, қайси пайтда футболчи алмаштириш фойда келтиришини ўргандим. Турли ўйинчилар билан турлича суҳбатлашиш, уларнинг характерларини ўзлаштирдим. Ўтган мавсум жамоамизда ўзгача характерга эга футболчи бор эди ва унга ўзгача муомала қилинарди. Гарчи ўша ўйинчи жамоамизни тарк этган бўлсада, унга ўхшаган бирор футболчи пайдо бўлиши ҳамда унга қўллаган муомала усулингизни мазкур футболчига ҳам қўллашингиз мумкин.

- Пандемия мураббийликдаги илк мавсумингизга таъсир ўтказганлигини инобатга олган ҳолда, жамоанинг ўтган йилги учрашувлардаги ютуқлари борасида нима дея оласиз?

- Ютуқларни турлича талқин қилиш мумкин. Гарчи бу муҳим жиҳат саналсада, омадни ғалаба ва мағлубиятлар билан ўлчанмайди. Албатта, ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Муваффақиятни клуб қадриятлари билан ўлчасак тўғрироқ бўлади, менимча. Буни амалга ошира олсак, натижа ўз-ўзидан келади. Таркибимизда яхши футболчилар кўпчиликни ташкил этади ҳамда улар билан бемалол ютуққа эришса бўлади. Ҳар куни ўз қадриятларимиз билан яшасак, бу борада ҳам ютуқларга эришиш мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ўтган мавсум омадли кечдими, деган саволга албатта, ҳа, деб жавоб берса бўлади. Биз клуб қадриятларига тўлиқ амал қилдик, Сан-Диегони шаҳар сифатида, мазкур шаҳар клубини эса жамоа сифатида кўтаришга эришдик. Биз буни клубга ҳурмат юзасидан амалга оширдик ва мухлислар ҳам меҳнатимизни жуда қадрлашди, албатта. Ўтган йил якунида жамоамиз майдонда жуда яхши ўйин намойиш этди. Клуб қадриятларига тўлиқ амал қилишда давом этсак, USLда муваффақиятга эришамиз, деган умиддаман.

- Мураббий сифатида ўзингиз ҳақингизда нималарни билиб олдингиз ва мазкур лавозим сизни қанчалик ўзгартирди?

- Мураббийлик касби сабрли бўлишни ўргатди. Боиси, менинг инсон сифатида энг яхши жиҳатим - сабрлилик. 25 нафар ёш футболчиларнинг таржимаи ҳолини ўрганиш жараёнида сабрингиз ошади. Сиз уларни инсон сифатида яхши кўрасиз ҳамда ўғлингиз каби муносабатда бўласиз. Ушбу жиҳатлар эса ҳақиқатданам менинг шахс сифатида ўсишимга ёрдам берди. Шунингдек, муваффақиятга эришишни хоҳласам, ҳар куни бажарадиган ишимни давом эттиришим лозимлигини ҳис этдим. Ўтган мавсум мураббийлик фаолиятимни эндигина бошлаган кезларда, кутилганидек, кўплаб воқеалар ёзда юз берди. Тажрибам йўқлиги боис, ушбу нарсаларга эътибор қаратдим. Энди эса ҳодисаларни олдиндан кўра оляпман. Ҳар куни ҳаракатларим, сўзларим ва ишимга жиддий тарзда ёндошяпман ҳамда буни самимий тарзда бажаряпман. Етакчиликнинг асосий жиҳати эса самимийликдир.

- Сизда мураббийлик фаолия­тини бошлаш иштиёқи қачон туғилди?

- Футболчилик давримда мураббийлик соҳаси ҳақида умуман ўйламагандим. Бутун футболчилик фаолиятим давомида эгоистликни олға сургандим. Аммо кейинчалик ушбу иллатдан халос бўлдим. Майдондаги давримнинг сўнгида ўйиндан олган энг катта қувонч бу ўзимдан ҳам кўра, атрофимдаги жамоадошларимга ёрдам бериш ва уларнинг ғалабаларни қандай нишонлаётганларини кузатиш эканлигига амин бўлдим. Шундай имконият юзага келганида эса мураббийлик соҳасида тажрибам йўқлигини эсга олишимга тўғри келди. Бу эса бамисоли қадрдон шаҳримда сувни синов тариқасида ичиб кўрганлигим каби, мураббийлик соҳасида омадсизликка учрашим, ушбу соҳани ёмон кўриб қолишим ва қайтиб мураббийлик билан шуғулланмаслигимга олиб келиши ҳам мумкин эди. Лекин тезда мураббийликнинг менга жуда ёқишини тушундим. Албатта, ҳали бу соҳада муваффақиятга эришаманми ёки йўқми, аниқ эмас. Лекин менга ёш шогирдларимга ҳар куни ижобий таъсир кўрсатиш ёқади. Бу менга улкан хурсандчилик олиб келди ҳамда бунга жиддий ёндошяпман.

- Мураббий сифатидаги фалсафангизнинг асосий принциплари нималардан иборат ва ушбу соҳада ўсишга эришганингизда бу жиҳатларни қай тарзда ривожлантирдингиз?

- Бу иккита жиҳатдан иборат. Улардан бири ўзим кузатган жуда яхши сифатдир. Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб аъло даражадаги мураббийлар қўл остида ўйнаганман. Менимча, Брюс Арена кийиниш хонасида шогирдларини ажойиб тарзда бошқара оларди. У футболчиларни ўйинга тезда мослашишларига ёрдам берарди. Бундан эса кўплаб хулосалар чиқариш мумкин. Ёшлигимда кўплаб мутахассислар, жумладан, Фрэнк Яллоп ва Жон Эллингер менга муайян ҳолатларда бошқача муомала қилиш лозимлиги боис, инсон сифатида яхши муносабатда бўлишганди. Кейинчалик менда икки марта уч ой муддатга Англияга бориш имконияти пайдо бўлди ҳамда фаолиятим давомида учратган энг яхши тактик мураббий Дэвид Мойесдан кўп нарса ўрганишга муваффақ бўлдим. Мойес ҳақиқатаданам ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган ўзгаришни амалга ошира оларди.

- Сизга ҳаётингизда «олтин ўрталик»ни топиш қийин бўлганми? Бошқа жамоалар иштирокидаги учрашувларни ҳам кузатасизми ёки керакли пайтда ўйиндан бошқа нарсаларга ҳам чал­ғий оласизми?

- Иккисини ҳам амалга ошираман. Аввалгига қараганда, энди кўпроқ футбол томоша қиляпман. Қанча кўп миллионлар ўйинини томоша қилсам, шунчалик кўп футболчиларни таний оламан. Аммо тунда телефон ёки компьютердан ҳам фойдаланишим мумкин. Уйга келганимда, оилам даврасида телефон ҳамда компьютердан завқ оламан. Энг муҳими, ваколатингни бир четга сурган ҳолда, ўз ишини аъло даражада бажарадиган яхши кишилар даврасида бўлиш. Ҳақиқатданам, атрофимда шундай савиядаги элит шахслар тўпланишган ва умид қиламанки, улар ўз ишларини жуда яхши бажара олишади. Шундай мураббийлар борки, барча ишни ўзлари амалга оширишга ҳаракат қилишади. Улар жамоани бошқариш, ҳар бир машғулотни ўтказиш, шунингдек, барча учрашувлар видеоёзувларини алоҳида лавҳаларга бўлган ҳолда, томоша қилишни хоҳлашади. Айрим мутахассислар шундай ишларни бажаришни исташади, лекин мен бундайлар тоифасига кирмайман. Менга атрофимдаги одамларга боғлиқ бўлиш, уларга куч-қувват бағишлаш, ўз ишларини аъло даражада бажаришлари учун шароит яратиб бериш ёқади. Тўғри, баъзи ишларни унчалик яхши амалга ошира олмайман. Бу соҳада ҳали ёш ва янгиман. Мураббий сифатида ҳозирча 100та ўйин ўтказганим йўқ. Ахир, юзлаб машғулотлар ўтказган ёки минг дақиқа давомида ўйинлар видеоёзувлари ёки монтаж қилинган плёнкаларни томоша қилган мутахассислардан кўра, ўзимни ақлли қилиб кўрсатишнинг нима кераги бор? Шунинг учун нималарни амалга ошира олмаслигингиз, нималарни билмаслигингиз ҳамда шу нарсаларни сиздан кўра, яхшироқ амалга ошира оладиган инсонлар билан танишиш муҳим деб ҳисоблайман.

- Эндиликда футболчилик фаолиятингиздаги барча мураббийларни янада кўпроқ қадрлаётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Узоқдан қараганда, ҳар қандай соҳа осонга ўхшаб туюлади, тўғрими? Ўша соҳада фаолият юритмасангиз, шундай туюлади. Лекин ҳар қандай касбнинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Бунга мисол келтирадиган бўлсам, йигитларга эрталаб учрашувлар видеоёзувини намойиш этсак, уни томоша қилиш учун кўп вақт сарфланади. Ўша ўйиндан кесиб олинган лавҳалар, муҳокама, биз намойиш этишни истаган ҳолат машғулотларда қатнашган футболчилар учун янгиликмас, лекин ўша вазиятларни 5, 7 ёки 10 дақиқа ичида футболчиларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Футболчилик пайтимда баъзан мураббийлар барчамизни йиғиб, учрашув видеоёзувини намойиш этишганида «Нима учун биз буни томоша қилдик? Бу аҳмоқлик, менга кераги йўқ», деб ўйлардим. Уларга эса ушбу видеоёзувларни жамлаш учун кўп вақт талаб қилинарди. Шу нуқтаи назардан, биз ўз ишимизга жуда жиддий эътибор беришга ҳаракат қиламиз, шунда видеоёзувни томоша қилаётганда ёки ўйин атрофида, майдонда бирор нарса қилганда, бу аниқ муҳокама билан амалга оширилади. Масалан, мен ўйнаган кўплаб жамоаларда шанба кунги ўйинлардан сўнг, якшанба дам олиш куни бўларди. Душанба куни эса йигитлар майдонда шунчаки югуриб, чигалёзди машқларини бажаришарди. Биз эса буни амалга оширмаяпмиз. Йигитлар бизнинг ўйин моделимизга тўғри келадиган махсус машқларни бажаришади ва шу орқали жисмоний ҳоалтларини яхшилаб олишади. Футболчиларнинг майдон атрофида беҳуда югуриб юрмасликлари ва вақтни йўқотмасликлари учун уларни бир хил ҳаракатга келтирадиган бир нечта пасларни бажариш орқали биз уларнинг жисмоний формаларини тиклашга интиламиз.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:37, 27.04.2021. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик