Бугун 8 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Зенит» олимпиячиларимиз устидан йирик ҳисобда устун келди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Расмий турнирлар / Dubai Matchworld Cup
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бундан бир неча дақиқа олдин Дубайда Dubai Match World Cup анъанавий турнирининг финал баҳси ўз якунига етди.

Ушбу турнирда биринчи бор иштирок этаётганига қарамай, Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз финалга йўл олишга эришди. Финалда Россиянинг амалдаги чемпиони "Зенит"га қарши баҳс олиб борган олимпиячиларимиз йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

Ўйиндан бироз аввал "Бунёдкор" Украина чемпиони "Шахтёр"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, турнирда учинчи ўринни олишга эришганди.

Финалда тажрибали рақибга қарши тўп сурган олимпиячилиаримиз ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Акбар Тўраев питерликлар ҳужумчиси Александр Бухаровга нисбатан қўпол ўйнади, деб ҳисоблаган учрашув бош ҳаками дарвозабонимизни майдондан четлатди.

Данко Лазович эса пенальтини аниқ амалга оширди ва "Зенит"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳа, дарвоқе, Акбар Тўраев ўрнига яна асосий дарвозабонимиз Санжар Қувватовнинг майдонга тушиши кутилмаган ҳол бўлди, дейиш мумкин. Мусобақа норасмий мақомда бўлганлиги учун, ташкилотчилар бунга қаршилик кўрсатишмагандир. Балки, Спалетти жаноблари ҳам бунга қарши чиқмаган бўлиши мукмин.

Майдонда 10 киши бўлиб қолган олимпиячиларимиз, кучли рақибига қарши жиддий қаршилик кўрсатишди. Баъзи ҳолларда ҳамюртларимиз Жевнов қўриқлаётган дарвоза олдида етарлича хавфли вазиятлар яратишганларига ҳам гувоҳ бўлдик. Бироз совуққонлик етишмади.

Иккинчи бўлимда эса майдонга Александр Гейнрих ҳамда Станислав Андреев каби тажрибали футболчиларимизнинг майдонга тушиши, ўйинимизни бироз кучайтиргандек бўлди. Ўйиннинг 70 дақиқаларидан бошлаб футболчиларимиз бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўта бошлашди. Ҳимояни унутиб қўйган терма жамоамиз эса бирин кетин ўз дарвозаларидан голлар ўтказа бошлашди.

Бу ерда дарвозабон ёки ҳимоячиларимизни айблаш ноўрин. "Зенит"нинг тажрибали футболчилари майдоннинг барча чизиқларда футболчиларимизга деярли имкон беришмади. Якуний ҳисоб 5:0.

Олимпия терма жамоамиз финалда бироз ҳунукроқ ҳисобда мағлубиятга учраган бўлишсада, турнир давомида ёмон таассурот қолдиришмади. Энг асосийси, ушбу турнир Автсралия олимпия терма жамоасига қарши муҳим ўйин олдидан терма жамоамизга ўзига ҳос тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Ўйинлардан тўғри ҳулосалар чиқарилишига, ҳамда муҳим ўйин олдидан футболчиларимиз етарлича тажриба оширганларига ишониб қоламиз.

ЗЕНИТ — ЎЗБЕКИСТОН О.Т.Ж (1:0)
Голлар: Лазович 10 (пен), Розина 68, 81, Данни 85, 88
Амалга оширилмаган пенальти: Генриз (90+3)
ЗЕНИТ: Жевнов, Губочан, Бруну Алвеш (Чеминава 90), Ломбертс, Лукович (Кришито 64), Быстров, Зырянов (Данни 46), Денисов (Розина 50), Широков (Хусти 35), Лазович (Файзулин 51), Бухаров (Телегин 72)
ЎЗБЕКИСТОН О.Т.Ж.: Акбар Тўраев, Салим Мустафоев (Станислав Андреев – 56, Зоҳир Пиримов – 76), Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Қиличев, Олег Зотеев, Фозил Мусаев, Кенжа Тўраев (Александр Гейнрих – 54), Темурхўжа Абдухолиқов (Санжар Қуватов – 8), Жасур Ҳасанов (Дилшод Раҳматуллаев – 74, Меҳмонов 89) Огоҳлантиришлар: Денисов (28), Широков (32)
Четлатиш: А.Тўраев (6)
23 январ. Дубай, "Ал-Мактум" стадиони

 

Манба: stadion.uz

Ушбу турнирда бир неча кучли жамоалар орасида вакилларимизнинг кўрсатган натижасини ижобий баҳолаш мумкин. Ўзбекистон о.т.ж. ва "Бунёдкор" 2 ва 3- ўринларни эгаллашгани қувонарли ҳолат.

Киритилди: 23:39, 23.01.2012. Ўқилди: 17265 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик