Осиё футбол конфедерацияси бошқа қитъада ўйнаётган осиёлик футболчилар орасида ҳафтанинг (12-18 май) энг яхши ўйинчисини аниқлашга қарор қилди. Ушбу рўйхатдан "Аталанта"га қарши баҳсда иккита гол муаллифига айланган Элдор Шомуродов ҳам ўрин олди.
Элдор Шомуродов («Женоа», Ўзбекистон)
"Болонья"(2:0) билан ўйинда: 90 дақиқа ҳаракат қилган, 3 та аниқ зарба йўллаб, 72% аниқ узатма берган.
«Аталанта» (3:4) билан ўйинда: 45 дақиқа ҳаракат қилган, 2 та гол киритган, 80% узатма аниқлигига эришган.
Элдор Шомурадов «Аталанта» билан фақат иккинчи таймда ўйнаганлигига қарамасдан, икитта ажойиб гол муаллифига айланди. У сўнгги 5 та ўйинда 4 та гол уришга эришди.
Мая Йошида («Сампдория», Япония)
«Специя» (2-2) билан ўйинда: 90 дақиқа, 1 та голли узатма, 98% аниқ узатма.
«Удинезе» (1-0) билан ўйинда 90 дақиқа, 92% узатма аниқ, 17 та тўпга ташланишлар, 6 та аниқ тўпга ҳаракат.
Якшанба кунги «Удинезе» билан баҳсда ажойиб ҳаракат қилган япон ҳимоячиси дарвозани дахлсиз сақлашда катта ҳисса қўшди.
Такефузе Кубо («Хетафе», Япония)
«Селта» (1-0) билан ўйинда: 35 дақиқа, 75% узатма аниқ
«Леванте» (1-2) билан ўйинда: 22 дақиқа, 1 та гол, 67% ўзаро курашларни ютиб чиққан
Кубонинг «Хетафе» билан баҳсда атиги 22 дақиқа ўйнаб, ғалаба голини киритиши унинг клубга нақадар кераклигини англатади. Қолган битта ўйинда клубнинг ғалабаси кейинги мавсум ҳам Ла лигада қолиш имконини беради.
Жао Южи ("Флорида Штати" ФС, Хитой)
"Виржиния К" (0-0) билан ўйинда: 59 дақиқа, 87% аниқ узатма, 11 та ўзаро курашда ютиб чиқиш
«Санта-Клара» (1-1) билан ўйинда: 110 дақиқа, 1 та голли узатма, 51 % узатмаларда қатнашган, 86% аниқ узатма
Собиқ Хитой ёшлар терма жамоаси юлдузи Жао ҳозирда 1 дивизиондаги АҚШ клубида фаолият юритмоқда. Ўзининг феноменал ўйини билан ажралиб туради. Унинг экстра-таймдаги голи сўнгги ўйинда жамоасига ғалаба келтирди.
Карим Ансорифард ("АЕК Афина", Эрон)
"Астерас Триполис" (1-1) билан ўйинда: 77 дақиқа, 1 та гол, 86% аниқ узатма
«Арис» (0-0) билан ўйинда: 90 дақиқа, 88% аниқ узатма
Жорий мавсум эронлик ҳужумчи, клуби учун ўзининг савиясини исботлашда давом этмоқда. Унинг «Астерас»га қарши урган фантастик голи у учун бу мавсумдаги барча турнирларда ўн тўртинчиси бўлди.
Ватару Эндо ("Штутгарт", Япония)
"Боруссия М" (1-2) билан ўйинда: 90 дақиқа, 1 та гол, 43% узатмада қатнашаган, 10 та ўзаро курашда ғолиб чиққан.
Якшанба кунги ҳайратланарли чиқишдан сўнг, у гол уришга эришди. Жамоасига ғалаба келтира олди. Унинг Бундеслигадаги дебют мавсуми ажойиб ўтди.
Ли Жаи-сунг («Ҳолштейн-Кел», Жанубий Корея)
«Регенсбург» (2-3) билан ўйинда: 90 дақиқа, 1 та голли узатма, 3 та аниқ зарбага аниқ узатма, 5 та ҳужумни бузиш.
"Калсруэ" (3-2) билан ўйинда: 90 дақиқа, 90% узатмаларда қатнашиш
Кореялик Жай-сунгнинг Бундеслига-2даги фаолияти давом этмоқда. Сешанба кунги «Росенбург» билан бўлган баҳсда фантастик ўйини билан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Саид Иззатуллоҳий ("Вейле Болдклуб", Эрон)
«ОБ» (2-2) билан ўйинда: 90 дақиқа, 1 та гол, 84% аниқ узатма, 2 та аниқ зарбага узатма
Бош билан яхши ўйнаши билан яхши таниш Саид Иззатуллоҳий эронлик мухлисларини Осиё саралаш баҳсларида миллий жамоага қайтишига умид қилдирмоқда...
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).