Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      •   Андижон
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон - Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2090 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Раисбува... Ғалати ишлар бўляпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жуда кўп ишлар бир-бирига ўхшаш бу йил. Қизиқ. Келинг, ҳаммасини Англиядан бошлай.
 
Кутилганидек, “Ливерпуль” ўз ғалабасини қўлга киритди. Иш жиддийлашганда катта жамоалар нақадар катталашадия?! Биз Клопп ва унинг бандасини ниҳоят танидик. “Бёрнли” билан кечган учрашувда ливерпулликлар каттароқ ҳисобда енгишлари талаб қилинганди ва шуни уддалашди. 38-турда “Лестер” бузилиб қолган “Тоттенхэм” дарвозасини бомбардимон қилиб ташласа, голлар керак бўларди “Ливерпул”га.

Учта гол киритилди. Бу керагича миқдорда. Энди тўрт гол устунлик бор ўтган йилги чемпионда. “Лестер” беш, олти гол билан енгиши жуда фантастика бўлиб кетади. Шундай бўлсада, ливерпулликларнинг бир жиҳатда камчилиги кузатилди барибир. Илк гол ҳаяллаяпти. Фирмино ҳисобни очганда, таблода 43-дақиқа кетаётганди. Бунгача “Бернли”да ҳам имконият бўлгани қувонари ҳолат эмас.
 
Танаффусга Клопп шогирдлари ғолиб ҳолда чиқиб кетишмаса, ўйин охирида яна Бекер катта саҳнага чиқишига тўғри келарди. Бир гол фарқи билан олдинда бориш анча ишни енгиллаштиради. Қарши ҳужумлардан фойдаланиб яна голлар уриш мумкин. Лекин танаффусдан сўнг меҳмонлар позицион ҳужумлар орқали ҳисобни йириклаштиришди. Чап қанотдан асосан. Натан Филипс премьерлигадаги илк голини йўллади. Чиройли кўрсаткич. Ўйин тугаши арафасида Окслейд Чемберлен учинчи голга муаллиф бўлди.

“Ливерпуль” ушбу ғалабадан сўнг тўртинчи ўринга чиқди. Охирги турда “Кристал Пелас” ташриф буюради “Энфилд”га. Ғалаба ва ЕЧЛ йўлланмаси қўлга киритилиши тахмин қилинмоқда. “Челси” “Астон Вилла” билан баҳс бойлашини ҳисобга олсак, барибир “Лестер”га қийинлигини кўрамиз. Кубок учун балки Роджерс рози бўлаётгандир ҳам. Ҳар ҳолда, соврин, кубокни боши узра кўтариш – буткул бошқа туйғулар.

Европанинг кучли чемпионатларида шунга ўхшаш ҳолат, дегандик боя. Кубок соҳиблари чемпионлик курашидан чиқиб кетишди ё имкониятлари жуда кам. Испанияда “Барселона” кубок эгаси, лекин чемпионлик курашида йўқ. Германияда ҳам “Бавария”нинг кубокдан чиқиб кетганига анча бўлган. Финалда Европа клубларига футболчи етиштириб берадиган донорлар – “Лейпциг” ва “Боруссия” ўйнаганидан хабарингиз бор. Дортмунд клуби хайрлашаётган ёш мураббийи – Терзич билан супернатижа қайд этгани қаршисида Нагельсманн яна совринсиз қоляпти, кулгилия?! “Бавария”га кетаётганининг сабабини тушунгандекмиз. Эҳтиёжи – соврин. Ёш мутахассис “Лейпциг” барибир мунтазам кучаймаслигини, футболчилар сотиш билан ҳар йили ўзгаришини яхши билади.

Франциядаги ҳолат. Узоқ йиллик чемпион – ПСЖ “Лилль” мўжизавий тарзда қоқилсагина яна тахтга қайтиши мумкин. Кўп эҳтимол лилликлар такрорланиши маҳол имкониятни қўлдан чиқаришмаса керак. Париж клуби финалда “Монако”ни мағлуб этди. Почеттино соврин эгаси бўлди. Келганида суперкубокни қўлга киритганди. Энди Франция кубогини. Озгина юпанч.

Италиянинг ҳам ўз “Почеттиноси” бор – узоқ йил чемпион бўлиб келаётган клубни тахтдан туширган ва мавсумни икки кубок билан қутқариб қолаётган Пирлоси. Андреа А серияда нафақат чемпионликни топшириш, балки ЕЧЛ йўлланмасини-да бой беришдек оғир келажак қаршисида туриб қолган. Бахтига “Кальяри” умид баҳш этди. Шунда ҳам “Милан” кубокда чарчаган “Аталанта”ни енгиб қўйса, туринликларнинг иши яна оғирлашади.

Майли, бу якшанбанинг ишлари, ҳозир финал ҳақида суҳбатлашайлик. Кубок финалида биз Пирло кўришни истаган “Юве”ни кўргандек бўлдик. “Аталанта” биринчи бўлимда яхши кўринди. Бироқ, танаффусдан сўнг иккинчи голни ўтказиб юборишдан қўрқиб ўйнади. Кўз ўнгимизда бирдан Бергамонинг ўртамиёнаси намоён бўла бошлади. Қабиласига қайтиб қолгандек туюлди Гасперини.

Роналду жамоадошлари рақиб чўчишни бошлаганини ҳис қилишса, дарров босимни кучайтиришади ва ғалабани тортиб олишади. Иккинчи бўлимдаги “Ювентус” ўта кучли эди. Айниқса, Хатебурни очиқча ортда қолдирган Кьеза ва “Аталанта”дан сотиб олинган Кулусевски. 2:1 ҳисобидаги ғалаба ҳаққоний. Турин суперклуби биргина ўйинда масалани ҳал қилишни ҳалиям унутмаган. Гасперини супермавсумни ўтказиб-да совринсиз қолмоқда. У Италиянинг қари ёшли Нагельсмани шекилли.

Энди хотимасига. Кўряпмизки, кучли бешликда кубок ғолиблиги ва чемпионлик бошқа-бошқа кўчаларда. Агар воқелик шундай давом этса ва дейлик “Челси” чемпионатда бешинчи ўринни олиб ЕЧЛ йўлланмасисиз қолса, Португалиядаги финалда “МанСити” билан ҳаётидаги энг даҳшатли ўйинни ўтказар. Ахир, “шаҳарликлар” давравий турнирда ютиб бўлишган. Кубокни бошқа тоифа клублар енгишаётганидан келиб чиқсак, Тухель йигитларида имкон кўпдек. Бироқ бу  формуланинг Пепга алоқаси бўлмасачи? У бошқа чемпионлар йўл қўйган хатони такрорламай олтин требль сари ошиқаётган бўлсачи? Уни энди билмаймиз. Кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 08:00, 20.05.2021. Ўқилди: 8083 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.