Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ»нинг мағлубиятига сабаб — Сульшерми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Одатда, мураббийларни узун чемпионатда ўзини яхши кўрсата оладиган ва кубок мураббийларига ажратишади. Аслида, бир турнир иккинчисида ёрдамчи бўлиши мумкин.

Ёрқин мисол, бугунги "Юнайтед". Сульшердан талаб қилинадигани — ёши бироз каттароқ футболчилардан иборат бўлган ва уч кун олдин «Реал» билан ўйнаган рақибни жисмонан енгиш. Керак бўлганда, захирадан янги қон тушириб, вазиятда бурилиш ясаш.

Акси бўлди. Эмери 6 алмаштириш орқали ўйин охирига анча кучли етиб келди. Жамоада Гаспар тўп сурадими, Фойтми, Бакками ёки Алкасерми, фарқи йўқ. Ўйин сифатига путур етмаган ҳолда, испанлар тетиклашишди ва қўшимча вақтда устунлик қилишди. Зеро, 2-таймда «МЮ» бутунлай назоратни қўлга олган, «Вильярреал»да қарши ўйин ҳам кузатилмаётганди.

Хўш, «МЮ»нинг захираси шунақа кучсизмиди? Матич, Мата, Ван Де Бек, Жеймс ва ҳатто Амад, ҳа, «Вильярреал» таркибида 18 ёшли футболчи асосийда ўйнади, нима бўлибди?

Гап сифатда эмас, шунчаки, Сульшер бутун чемпионат давомида уларни ўйнатмаган. Охирги 15 минутга ҳам, ҳатто «Рома» 6:2, «Сосьедад» 4:0 ютилганида ҳам, жавоб ўйинида яна асосий таркиб тушаверган. Нега шундай қилган, билмайман.

Захирадан футболчилар ўйнаш учун эмас, пенальти тепиш учун туширилди. Хўп, шундай экан, охирги марта 5 йил олдин пенальти қайтарган Де Хеанинг ўрнига, фаолияти давомида 19 пенальтининг 8 тасини қайтарган Ҳендерсонни тушириш ақлли қарор бўлмасмиди?

Натижада, худди ўтган мавсум охирларидаги каби, оёқда зўрға турадиган Бруно, Рэшфорд, Погба билан мавсумни якунлашга тўғри келди. Майли, улар юлдуз, лекин ҳеч бўлмаса, ўйини чиқмай турганда захирага олиш мумкинми?

Бу ҳаддан ташқари ишонч ёки боғлиқликми, ёки мураббийнинг юмшоқлиги, муҳитни яхши ушлаб туришга бўлган ҳаракатими? Ахир биламиз-ку, жамоавий муҳит ва кайфиятни яхшилайдиган энг муҳим фактор — совринлар.

Қаҳрамон Асланов.

(Яна бир фикр, "МЮ" футболчиларида қандайдир футболча айёрлик, вазиятга тез баҳо бериш етишмайдигандек туюлади. Масалан, кўп кузатаман, тайм тугашига 15-20 секунд қолганда, тезда ҳужумга тўпни етказиб, вазият яратиш ўрнига ҳуштаккача орқага пас бериб, кутиб туришади. Ахир рақибда қарши ҳужум учун вақт қолмайдиган паллада ҳужумга чиқиш тўғри қарор-ку?

Ёки бугун Бруно пенальтилар серияси қуръасида ютди, лекин иккинчи бўлиб тепишни танлади. Ахир статистикадаям, руҳий устунлик учун ҳам, биринчи зарба берган жамоага қулайроқ эканини ҳамма билади...)

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 05:36, 27.05.2021. Ўқилди: 8621 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик