Бугун 22 август, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 21.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 21.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 22.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 22.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Хоразм
      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Лидс
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • -:-
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Эльче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2075 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Финиш: Премьер-лигада мавсум сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Премьер-лигада 2020/21 йилги мавсум расман якунланди. Англияда чемпионлик масаласи ўрганиб қолганимиздек охирига етиб бормасдан аниқ бўлди. Шу билан бирга, Премьер-лиганинг ушбу мавсумини қизиқ бўлмади, деб айтиш ҳам мумкин эмас. Премьер-лигада ҳар доим кескин курашлар бўлган, агар чемпионлик учун бўлмаса, демак, еврокубокларда қатнашиш учун. Умуман олганда, чемпионатнинг якунланган мавсумида жуда кўп қизиқарли вазиятлар бўлди.

Чемпион: «Манчестер Сити».

Чемпионлар Лигаси: «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси».

Европа Лигаси: «Лестер», «Вест Хем».

Конференция лигаси: «Тоттенхем».

Қуйи лига: «Фулхем», «Вест Бромвич», «Шеффилд Юнайтед».

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Ҳарри Кейн АПЛнинг мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди. «Тоттенхем» форварди 23 та гол урди. «Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ атиги 1 гол ортда қолди. Кучли учликни «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш якунлади (18 гол). Шахсий кўрсаткичлар бўйича Кейн мавсумни жуда яхши ўтказди, гарчи «шпорлар» муваффақиятсиз ўйин кўрсатишган бўлса-да.

Кейн ўтган мавсумга нисбатан жиддий равишда ўйинга қўша олди. 2019/20 йилги мавсумда Премер-лиганинг энг яхши тўпурари «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди эди. Шу билан бирга, «шпорлар» етакчиси ўтган мавсумда тўпурарлар пойгасида атиги 6 ўринни эгаллаганди. Кейн учун бу 23 гол чегара эмас. Масалан, 2017/18 йилги мавсумда миллий чемпионатда 30 та гол урганди. Ҳозирча бу «Тоттенхем» ҳужумчиси фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

Ушби рўйхатда ҳам Кейн биринчи ўринда. «Шпорлар» етакчиси ҳеч қачон узатмаларда яхши натижа кўрсатмаганди, аммо ўтган мавсумда у ўзини ҳам ҳайратга солган бўлиши мумкин. 2020/21 йилда Кейн Премьер-лигада 14 голли узатмани амалга оширди. Бу унинг аввалги 3 мавсумдаги барча узатмаларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам яхшироқ.

Ассистентлар пойгасида энг яхши ҳисобланиб келинадиган Кевин Де Брюйнени ортда қолдиргани эътиборга арзирли. «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси 12 голли пас берди. Бруно Фернандешда ҳам шунча голли узатма бор. 2019/20 йилги мавсумда Де Брюйне АПЛда 20 голли узатма билан ҳаммадан яққол устун келганди.

Мавсумнинг энг яхши трансфери

«Манчестер Сити» мавсумни «Вулверхемптон» устидан қозонилган ғалаба (3:1) билан бошлади. Кейин «шаҳарликлар» янада уюшқоқроқ «Лестер»га даҳшатли тарзда ютқазишди - 2:5. Икки кундан сўнг инглизлар ҳимоячи Рубен Диаш трансферини амалга оширдилар, бунинг учун улар «Бенфика»га 68 миллион евро тўлашди. Қиммат, аммо трансфер ўзини тўлиқ оқлади. Португалиялик дарҳол «Этиҳад»да асосий таркиб ўйинчисига айланди.

У келганидан кейин «Манчестер Сити» АПЛнинг кетма-кет бешта ўйинида ютқазмади. Умуман олганда, «шаҳарликлар» бутун мавсум давомида миллий чемпионатда атиги 6 мағлубиятга учради.

Португалияликлар учун Премьер-лига ўзларининг чемпионатидек бўлиб қолганини кўрсатмоқда. Биринчидан, Фернандес дарҳол «Манчестер Юнайтед» етакчисига айланди, сўнгра Диаш адаптация тушунчасини бекор қилди. 2020 йил ноябрь ойида «Тоттенхем» га ютқазгандан сўнг, «шаҳарликлар» Премьер-лигада 19 учрашувдан иборат мағлубиятсиз церийага эришди. Бундан ташқари, ушбу ўйинларнинг ҳеч бирида Хосеп Гвардиола жамоаси биттадан ортиқ гол ўтказиб юбормаган. Бунда ҳам Диашнинг хизматлари катта.

Мавсумнинг энг ёмон трансфери

Ўтган ёзда «Челси» таркибни кучайтириш учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. «Кўклар»нинг барча трансферлари муваффақиятли бўлмади, ҳеч бўлмаганда ҳозирча. Ушбу рўйхатга Тимо Вернерни қўшиш мумкин. Уни, эҳтимол, Премьер-лиганинг сўнгги мавсумидаги асосий футболчиси бўлиши кутилганди. Янги клубга ва янги чемпионатга мослашиш ҳамма учун ҳам осон кечмайди, бу тушунарли. Аммо немис футболчисининг ўзи ҳали ҳам «РБ Лейпциг» да ўйнаб юрганида, янги даражага ўтишга тайёрлигига даъво қилганди. Бир мавсумда олти гол 53 миллион евролик ҳужумчидан кутилган натижа эмас.

Умуман олганда, Вернер унчалик ёмон мавсум ўтказмади. Кам гол уриб шерикларига мунтазам ёрдам бериб турди ва Премьер-лигада 12 голли узатма берди. Аммо марказий ҳужумчидан биринчи навбатда голлар кутилмоқда ва Тимо бу вазифани уддалай олмади. «Челси» одатда ҳужумда катта муаммоларга дуч келмоқда. Жамоада мавсумнинг энг яхши тўпурари ярим ҳимоячи Жоржино бўлиб, у 7 та гол урди ва барчаси пенальтидан.

Мавсум кашфиёти

АПЛнинг сўнгги мавсумидаги асосий кашфиётлардан бири «Вест Хем» эди. Девид Мойес жамоаси аста-секин кучли тўртликка кира бошлади ва бир неча ой Чемпионлар Лигаси зонасида бўлди. «Болғачилар» Чемпионлар Лигаси учун ҳақиқий даъвогар бўлишган, аммо улар мавсум охирида бироз устунликни бой беришди. Шунга қарамай, лондонликлар Европа Лигасига йўл олишди. Яхши ютуқ, чунки улар мамлакатнинг энг яхши олти клуби сафига кирдилар. Ҳамма пойтахт жамоалари бундай натижага эриша олишмади. Масалан, «Тоттенхем» фақатгина Конференция Лигасига чиқди ва «Арсенал» эса Европанинг бирон бир мусобақасисиз қолди.

Мойес Хосеп Гвардиола билан бирга Англиянинг энг яхши мураббийи унвонига даъвогарлик қилди ва натижада у мукофотни олди. Бироқ, «Вест Хем»нинг яна бир қаҳрамони Жесси Лингардни ҳам таъкидлаш жоиз. «Манчестер Юнайтед»дан келган футболчи ярим мавсумни Лондон клубида ўтказди ва у ерда фаолиятини қайта тиклади. Болғачилар учун биринчи ўйиндаёқ футболчи дубл қайд этди. Умуман олганда, Лингард «Вест Хем» билан 16 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол ва 5 голли узатмани амалга оширди. Жесси ўзининг ҳаракатлари билан болғачиларга Европа мусобақасида қатнашишга ёрдам берди. Бироқ, унинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Мавсум омадсизи

Ушбу тоифага бирданига учта клуб киритилиши мумкин: «Тоттенхем», «Арсенал» ва «Лестер». Микел Артета ҳанузгача жамоасидаги барча жараёнларни ўрнатолмаяпти ва «шпорлар» эса яна бир бор барча мусобақаларда, ҳаттоки Жозе Моуриньо бошчилигида муваффақиятсизликка учради. Аммо мавсумнинг энг катта омадсизи –«Лестер» бўлиб қолди.

Бир томондан, тулкилар ўз тарихларида биринчи марта Англия кубогини ютишди, бу шубҳасиз катта ютуқ. Аммо Брендан Роджерснинг жамоаси чемпионат якунини «расво» тарзда ўтказишди ва Чемпионлар Лигасисиз қолишди. «Лестер» ҳар қандай инглиз клуби орасида энг узоқ вақт давомида (242 кун) кучли тўртликда юрди, лекин мавсум сўнггида бешта ўйинда атиги 4 очко тўплади ва бешинчи ўринни эгаллади.Айнан шу воқеа 2019/20 йилги мавсумда ҳам жамоа билан содир бўлганди.

АПЛда мавсум шу тариқа ўз якунини топди. Янги мавсум олдидан жамоаларда қандай ўзгаришлар бўлишини эса фақатгина вақт кўрсатади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:05, 27.05.2021. Ўқилди: 3731 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.