Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Машҳур корейс сериалида қўйидагича диалог бор:
- Сан Хукни нега севасан?
- Чунки... Чунки у жудаям меҳрибон. Кўнглимга қарайди. Мени яхши кўради, ўқимишли, маданиятли...
- Қизиқ. Биласанми, ҳақиқий севги бундай бўлмайди. Сен севадиган инсонингни айнан нима учун севишингни тушунтира олмайсан.

Менимча, футболда ҳам шундай. Қандайдир аниқ сабаб билан мухлисига айланган клубимиздан воз кечишимиз қийин. Айнан ўша дастлаб сабабчи бўлган омиллар ўртадан кўтарилган, ўша футболчилар жамоани тарк этишган бўлса-да, барибир бу клубга нисбатан меҳр туяверамиз. Ҳақиқий мухлис бўлсак, албатта. Аммо... Юқоридаги суҳбатдан яна бир нозик жиҳатни пайқаса бўлади. Демак биз кимнидир, ниманидир ёқтирар эканмиз, бунга ақлимизни қаноатлантирадиган бирор сабаб бўлиши шарт эмас, баъзида. Бундан шундай хулосага келамизки, биз ёқтирган инсон ҳар доим ҳам ҳаммасини тўғри қилмаслиги ҳам мумкин. Хўш?

Занжир мисол кетаверамиз — доим мағлубиятга учрагани учун бирор клубдан воз кеча олмаймиз, чунки биз уни фақат ғалаба қозонгани учун ёқтириб қолмаганмиз. Бизнинг бир клубни ёқтиришимиз унинг барча ишни тўғри қилаётгани ёки доим ғалаба қозониши, ё ҳақиқатан ҳам дунёнинг энг кучли экани билан боғлиқ бўлмаса, тескари мантиқдан кетиб, «менинг клубим ҳаммасини тўғри қилади», дейишдан не наф?

Келинг, ҳаммасини ўз номи билан атайлик. Инсоннинг ҳайвондан фарқи нимада? Ҳайвонни инстинктлар бошқаради. Инсон эса ҳар бир нуқтада танловга муҳтож. Танловнинг мезони эса унинг дунёқарашидир. Яъни ҳаёт ҳақидаги фикри. Агар бир қарор ёки амал унинг эътиқодига зид келса, уни қабул қилмаслиги ўша инсоннинг ўз эътиқодига қанчалик содиқ эканини билдиради. Албатта, турли эътиқодлар ва ҳаёт йўллари ҳақида чуқур қириш шарт эмас, масала унда эмас. Масала, инсоннинг ўз эътиқодига ва дунёқарашига қанчалик содиқ эканидадир. Бу мавзу тугади.

Энди, бир мухлиснинг айнан фалон жамоага мухлислик қилаётганининг жиддий, тушунтирса бўладиган сабаби бўлмайди, деб олсак, ўша клуб сиёсати, ўша клуб атрофидаги воқеаларни доимо оқлашга мухтож эмас. Чунки у бу клубни ўша сиёсати учун ёқтирмаган, шундайми? Мухлислик чегараси айнан ўша майдонда ўйнаётган жамоа учун қайғуриш билангина тугайди. Айтайлик, бир инсонни ҳаётда ёқтирасиз. У инсонни ёқтиришингиздан ташқари, сизни бошқарадиган асосий мезон — эътиқодингиз бор. Яъни, бу дунёда мавжудлигингизнинг мазмуни бор. Агар ўша инсоннинг хатти-ҳаракати ёки буйруғи, тилаги ўша эътиқодингизнинг мезонига зид келса, албатта, бу тилакни бажармайсиз. Масалан, у сиздан ватанингизга, миллатингизга қарши боришингизни сўрайди. Чунки унга бўлган муҳаббатнинг аҳамияти сиз учун ҳаётингиз мазмунидан пастроқ. Албатта, ҳар бир танловда энг асосийси, ўзингиз учун қайси «тош» оғирроқ эканини танлай олишдир.  

«Моуриньо айтдими, демак тўғри», деб тонг отгунча талашасиз. «Хави — зўр инсон» деган фикрингизни бутун олам қайтара олмайди. Мана шу жабҳалардаги ишончингиз эътиқодга айланиб, ҳаётингиздаги ўзгармас тушунчаларга айланиб қолмаяптими?

Ишонч шуки, сиз бирор фикр ёки фактга, фаразга ишонасиз. Аммо кимдир сизга аксини уқдирмоқчи бўлса, уни ҳам эшитасиз. Мунозара охирида агар қарши тараф далиллари кучлироқ келса, уни қабул қилишга тайёрсиз.

Эътиқод шуки, сиз уни тўлалигича қабул қилиб бўлгансиз. Бунинг рост ёки ёлғонлиги ҳақида умуман шубҳага бормайсиз. Мунозарага киришганда ҳам мақсадингиз фақат ўша фикрни бошқаларга уқдириш бўлади. Чунки эътиқод қилинадиган нарсага шубҳа қилинмайди. Заррача.

Масалан, Ислом динига эътиқод қиламиз, тўғрими? Энди ўзимизга бир қарайлик, яна қандай фикрларга нисбатан бундай ёндошяпмиз? Яна қайси фикрларга нисбатан мутаассибмиз?

Биласизми, эътиқод қилинадиган нарса — бу диндир. Агар бошқа соҳалардаги фикрингиз ҳам ўша эътиқод каби мустаҳкам ва ўзгармас бўлса — бу ҳам сизнинг динингизга айланади. Пеп ёки Жозени пайғамбардан ҳам ортиқ ҳимоя қилишингиз, ўша инсонларни сиз учун пайғамбардан ҳам ортиқ мақомга олиб чиқади. Худо сақласин!

Ўтмишнинг олимларидан бири шогирди билан кетаётса, «фалокат», «маҳв бўлдик» деб нола қилиб, бақириб кетаётган бир гуруҳ ёшларни учратиб қолишибди. Сабабини билишса, севимли футбол жамоалари ютқазиб қўйган экан.

— Фарзандларимизнинг фалокат ҳақидаги тушунчалари нақадар тор-а, — деб нола қилибди олим.

Эҳтиёт бўлинг!

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:50, 01.02.2012. Ўқилди: 14647 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик