Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Копа Америка"нинг илк тури ўз якунига етди. Гуруҳлардаги ҳолат қандай?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Қитъа чемпионатлари / Копа Америка
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Евро-2020 турнири ҳамманинг эътиборини тортаётган бир пайтда, "Копа Америка" ҳам қизғин курашларга бой кечмоқда. Гарчи, юлдузлар ва катта жамоалар тарафлама бу турнир "кўҳна қитъа"нинг нуфузли турнири билан тенглаша олмасада Неймар, Месси, Агуэро, Суарес, Ди Мариа, Каземиро ва Маркиньос каби номларнинг иштироки бизни эътиборсиз қолдира олмайди. 10 та терма жамоа қатнашаётган мазкур чемпионатнинг ҳозирча илк тури ўз ниҳоясига етди. Ҳозир эса бўлиб ўтган ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат билан танишиб чиқамиз.

Илк кундаги ўйинлар

Турнирнинг илк кунида ва очилиш ўйинида Бразилия терма жамоаси Венесуэлани мағлуб этди. Неймар, Маркиньос ва Барбозанинг голига рақиб жамоа бирор маротаба ҳам жавоб бера олмади. Ўша куни бўлиб ўтган иккинчи баҳсда колумбияликлар Эквадорни 1-0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи эса Эдвин Кардона бўлди. Кейинги ўйинни "пентакампеонлар" Перу термасига қарши ўтказади. Колумбия эса навбатдаги ўйинда Венесуэлага қарши майдонга кўтарилади. Мазкур икки баҳс ҳам 18 июнь санасида бўлиб ўтади.

Кечаги ўйинлар

Кеча бўлиб ўтган Аргентина - Чили ўйини алоҳида мавзу. Бу икки азалий рақиб ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қизғин ва курашларга бой бўлади. Гарчи, айни дамда таркиб ва ўйин жиҳатдан "Албисилесте" "Ла Роха"дан устун бўлса ҳам, барибир Чилида курашувчанлик бор. Бугун ҳам яна бир бор бунга гувоҳ бўлдик. Мессининг 33-дақиқада жаримадан урган голига 57-дақиқада Варгас жавоб берди. Шундан сўнг, Лионель Скалони шогирдлари кўплаб ҳужумлар уюштирди. Ди Мариа, Агуеро каби футболчиларнинг захирадан қўшилиши ҳужумни анчагина кучайтирди, аммо иккинчи голни киритишнинг иложи бўлмади. Аргентинанинг ўйинида аввалги Америка Чемпионатига қараганда прогресс бор, бироқ реализацияда улар бироз оқсашди. Навбатдаги турда Аргентина Уругвайга қарши, Чили эса Боливия терма жамоасига қарши майдонга кўтарилади. Бу ўйиндан сўнг эса Парагвай - Боливия терма жамоалари ўртасида голларга бой ўйин бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда Парагвайликлар ўз рақибини 3-1 ҳисобида мағлуб этди ва очколари сонини 3тага етказиб қўйиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

"A" гуруҳидаги вазият

"B" гуруҳидаги вазият

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:53, 15.06.2021. Ўқилди: 5862 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик