Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Сен билан ўйнашни хоҳламайман", ёхуд Месси сабаб четда қолган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Месси билан ўйнашни истамайдиганфутболчи деярли топилмаса керак, аммо аргентиналик футболчи билан тил топишиш ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Айниқса футболда бу жуда муҳим ҳолат ҳисобланади. Сабаби футбол жамоавий спорт тури, агар таркибнинг барча элементлари ишлатилмаса, муваффақиятга эришиш имконсиз бўлади. Месси узоқ вақтдан бери тарихдаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. "Барселона"да кимдир аргентиналик билан жанжаллашган бўлса, уни фақат битта нарса кутиб туради - кетиши муқаррар. Ҳозир эса биз сизлар билан бирга, Месси бир жамоада ўйнаган, аммо улар билан келиша олмаган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Златан Ибрагимович

Златан Ибрагимович ва Лионель Месси бир-бирлари билан келиша олмаган, деб айтсак, эҳтимол хато ҳисобланар.Аммo швед футболчисининг Пеп Гвардиола билан ўртасидаги алоқа ҳавас қиларли даражада эмас эди.

Тахминларга кўра, Ибра "Барселона"да ўйнаган пайтида, Месси ҳужум марказида ўйнашни хоҳлаган. Златаннинг майдон марказида ўйнашини ҳисобга олсак, Ибрагимовичга жамоада жой йўқ эди. Шундай қилиб, 2009-10 йилги мавсумда Гвардиола Педро-Анри-Месси триосига кўпроқ имкон беришни бошлаган ва мос равишда швесиялик футболчи жамоадан кетиши керак эди.
Журналистлар "Барса"нинг собиқ директори Марк Ингла Телефоот билан суҳбатлашишганида, Ибранинг Месси билан тил топишмаганлигини тасдиқлади: "Нега Златан "Барселона"да қолмади? У йиртқич эди - ҳақиқий машина. Аммо Месси билан таққослаганда эса бошқа машина. Кўпроқ ҳаракатсиз машинага ўхшаб кетади. Мессига майдонда кўпроқ жой керак эди. Шунинг учун Златан билан хайрлашишимизга тўғри келган", деган гапларни айтганди

Давид Вилья

Давид Вилья "Барселона"га ўтганида, вазият яна такрорланди. Ўша пайтда Вилья нафақат Испанияда, эҳтимол дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири эди, аммо "Барса" ундан севимли позициясини ўзгартиришини талаб қилди. Бу эса яна Месси сабаб рўй бермоқда.

Шундай қилиб, Давидга каталонияликларнинг ҳақиқий афсонасига айланиш учун вақт топилмади. Маълумотларга қараганда, Вилья ва Лео қандайдир сабаб майдонда жанжаллашиб қолишади.
Бу ҳолат 2012-13 йилги мавсумда эди. Ўшанда Вилья яхши вазиятдан гол ура олмай қолади ва ўзини тутиб тура олмай тўпни тепиб юборади. Бу зарба эса жамоадоши Мессига тегади. Ушбу ҳолатдан кейин, испаниялик ва аргентиналик ўртасида совуқчилик бошланди. Бу ёмон муносабатнинг охири эса, Давидни жамоадан кетиши билан якунланган.

Пауло Дибала

Шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли Месси билан тил топишмаган яна бир футболчи бор. Фақат бу клубда эмас, балки терма жамоада. "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ҳам майдонда ҳаракат қилганда, кўпроқ чап оёқда зарба берадиган футболчи ҳисобланади. Худди Месси сингари.
Шу сабабли Месси ва Дибала биргаликда ўйнаганида, улардан бири ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Биз "улардан бири" деганда Месси ҳақида гапирмаганлигимизни тушунган бўлсангиз керак. Ҳа, бу Дибала ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, бир пайтлар Аргентина терма жамоаси келажаги сифатида қаралаётган футболчи, ҳозиргача Мессини рақобатдан чиқариб юбора олмаяпти. Ҳозиргача, Пауло ўз терма жамоаси сафида, 29 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига атиги 2та гол ёздириб қўйган. Жуда ачинарли ҳолат.

Кристиан Тельо

2015 йилда Лионель Месси жамоадошларини камситганлиги, ҳаттоки уларни масхара қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтишларича, "Барса"да ҳеч ким Мессини хафа қиладиган гапларни гапиришмайди. Бу жамоанинг "анъана"си ҳисобланади.
Хуллас, Лионель Месси ёш ҳужумчи Кристиан Тельони устидан кулишни жуда яхши кўрганлиги ҳақида бир нечта гаплар бўлган. Кейинчалик Тельо , ҳатто Месси уни "бўш майдон" деб атагани ва ўйин давомида "фақатгина мен учун ўйнайсан", деб талаб қилганини йиғлаб айтиб берганди.
Кристианнинг "Барселона"дан кетишига ҳам айнан, Месси уни ёқтирмаслиги каби сабаб бўлган деган тахминлар ҳозиргача мавжуд.


Мауро Икарди

Мауро Икарди сўнгги йиллардаги Аргентинанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Аммо биз терма жамоада Икардининг ўйинларини унчалик кўп кузатмаймиз. Сўнги йилларда эса умуман кузатмаяпмиз. Эҳтимол, бунинг сабаби футболчи Макси Лопес билан бўлган муносабатларидир.

Макси Лопес уч фарзанди бўлган Ванда Нара билан турмуш қурган. Икарди ва Лопес "Сампдория"да бир ўйнаб юрган даврида жуда қалин дўст бўлишган. Аммо, бу дўстлик Икарди ва Лопеснинг хотини ўртасидаги муносабатлар бошлангунга қадар давом этган.
Икарди Ванда Нарага уйланганидан сўнг, Лионель Месси ва бошқа кўплаб жамоадошлари ўзларининг норозиликларини билдиришди. Айниқса бунга Лео жиддий қарайди. Сабаби, Макси Лопес ва Месси жуда қалин дўст ҳисобланишган. Шунинг учун ҳозирги кунга қадар Мауро Аргентина терма жамоасига деярли чақирув олмайди.

 

Киритилди: 20:29, 18.06.2021. Ўқилди: 18690 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик