Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ибраҳимович, Жиру, Каванидан қимматроқ қийматга баҳоланган Элдор Шомуродов ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов учун 2020/21 йилги мавсум унутилмас бўлди. «Дарё» 29 июнь куни 26 ёшини нишонлаган ўзбекистонлик футболчининг айрим жабҳалардаги кўрсаткичларини бошқа топ футболчиларники билан солиштиради.

Трансфер қиймати ҳақида

Шомуродовнинг қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра 7 миллион евро туради. Элдор трансфер қиймати бўйича Ўзбекистонда биринчи, «Женоа»да тўртинчи, Осиёда — 13, 1995 йилда туғилган футболчилар орасида — 113, А Серия футболчилари ва марказий ҳужумчилар орасида — 179, дунё бўйича 1226-ўринда.

«Женоа»да ҳаракат қилаётган футболчилар орасида фақат Жанлука Скамакка (15 млн евро), Лука Пеллегрини (9 млн) ва Давиде Заппакостадан (8 млн) ундан олдинда.

Ўзбекистон Суперлигасида фақат «Пахтакор» (9,4 млн) ва АГМК (7,43 млн) таркиби Шомуродовнинг трансфер қийматидан қимматроқ. Бошқача айтганда Элдор ҳозирда ўзи туғилиб ўсган Сурхондарёнинг Суперлигадаги ягона вакили «Сурхон»дан уч баробар, ўзи тарбия топган «Машъал» таркибидан эса икки баробар қимматроқ.

Шомуродов трансфер қиймати бўйича Эдинсон Кавани (6 млн), Йосип Иличич (6 млн), Педро (5 млн), Эдин Жеко (4 млн), Златан Ибраҳимович (4 млн), Оливье Жиру (4 млн), Хуан Мата (4 млн), Артуро Видаль (3,5 млн), Фернандиньо (2 млн), Жоржио Кьеллини (1,5 млн) каби юлдузларни ортда қолдирмоқда.

2020/21 йилги мавсумдаги голлари ҳақида

Шомуродов А Серия ортда қолган мавсумида 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Бу борада Элдор қуйидаги юлдуз футболчиларни ортда қолдирди:

А Серия: Алексис Санчес, Эдин Жеко, Марио Пашалич, Йосип Иличич, Пауло Дибала, Иван Першич, Кристиан Эриксен, Аарон Рэмзи.

АПЛ: Мэйсон Гринвуд, Ришарлисон, Тэмми Абраҳам, Хамес, Тимо Вернер, Мэйсон Маунт, Кевин де Брюйне, Оливье Жиру, Кай Ҳаверц, Кристиан Пулишич, Серхио Агуэро.

Ла Лига: Жоау Феликс, Усмон Дембеле, Пако Алькасер, Марко Асенсио, Эден Азар, Папу Гомес, Винисиус Жуниор, Лукас Васкес.

Бундеслига: Леон Горетцка, Кшиштоф Пёнтек, Лерой Сане, Юссуф Поульсен, Кингсли Коман, Лука Йович, Эрик Шупо-Мотинг.

Лига 1: Анхель ди Мария, Александр Головин, Мауро Икарди, Стеван Ёветич, Пабло Сарабия, Юлиан Дракслер.

Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. Элдор «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006—2014 йиллар мобайнида муборакликлар тизимида ҳаракат қилган. У шунингдек, «Бунёдкор» (2014—2017) ва «Ростов» (2017—2020) шарафини ҳимоя қилган қилган. Шомуродов 2015 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепиб келади. У терма жамоанинг расмий учрашувларида 46 та ўйин ва 20 та гол урган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:00, 30.06.2021. Ўқилди: 19123 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик